Мақсад (ҳолат) муаммо ечим Режалаштириш, ташкил этиш, мотивациялаш ва назорат Менежмент пирамидаси
Download 38.94 Kb.
|
4-МЕНЕЖМЕНТ ФУНКЦИЯСИ
Режалаштириш - бу ўтмишни таҳлил қилиш, хозирни тушуниш ва келажакни кўра билишдир.
Бу фирманинг менежер корпусининг иши булиб, фирманинг максадларини аниклаш, уларга эришишнинг йули ва воситаси билан богликдир. Бу кўзланган натижаларга эришиш учун мавжуд ресурслар хозир ва келажакда тўғри ишлатилиинг кафолатидир. Режалаштириш вазифалари куйидаги учта саволга жавоб бериши керак: Хозирги вактда бизнинг ахволимиз кандай? (Ҳозирги вазият масаласини кўтаради). Кайси йулдан биз юрмокчимиз? 3. Буни биз кандай килиб бажарамиз? (вақтни талаб этади, барчани иштирокини талаб этади, келишувни талаб этади). Режалаштириш жараёни бир неча боскичлардан ташкил топган: Ташкилотнинг бош максади аникланади, яъни фирманинг хаёт кечиришдан максади. Бу каби максад ташкилотни хусусияти билан боглик. Масалан: NOKIA – компаниясининг мақсади уяли алоқа воситаларини етказиб беришдан иборат, банкнинг мақсади фирмаларни кредит билан таъминлашдан иборат. Ташкилотнинг фаолиятини аниклаш. Бу жараён вактда менежментнинг барча савияларида узаро мувофиклаштириб амалга оширилади. Юкори савияда бу масала одатда товар хизматининг ахамиятини ва сифатини аниклайди, қуйи саволларда эса булар аниқ масалалар, аниқ рақамлар билан иш олиб борилади, қандай деталлар партиясини, рақамлар даврида, қандай корхонада ишлаб чиқариш. Бажариладиган ишлар режасини куйидаги буйича тузиб чикиш. Бунга ечиладиган масаланинг самарали эканлигини аникловчи стандартлар ишлаб чикиш киради. Режаларнинг бажарилиши умумий йуналишини хар бир бошкарув савиясида ишлаб чикиш. Режаларнинг бошкарилишини аник коида ва мулохазаларини ишлаб чикариш. Мулохаза деганда, куйилган масалани ечишда биридан кейин бири бажариладиган харакатлар тушунилади. Коидалар махсус ва аник курсатмалар у ёки бу ишни бажариш ёки бажармасликка хизмат килади. Хозирги вактда ғарб бизнесида бошка ёндашув кенг таркалган - хар бир ишлаб чикариш булинмаси учун ягона курсаткич-фойда белгиланган. Бу ёндашув катта корпорациялар учун тавсифи булиб, улар уз ичига кенг доирадаги ишлаб чикаришни олади, баъзида улар узаро бир-бири билан боглик хам булмайдилар. Булинмалар орасида хисоб-китоблар бозор ёки нарх билан олиб борилади. Булинмалар зарурий материалларни ташки етказиб берувчилардан сотиб оладилар. Режалаштириш ташкилотда икки турга булинади: истикболни режалаштириш (бизнес режа) ва жорий режалаштириш. Уларнинг хар бири катта сондаги узига мос хусусиятларга эга. У айникса, истикболни режалаштиришига тегишли, кайсики, хозирги ғарбий ишлаб чикаришда стратегик режалаштириш ундан хам купрок стратегик бошкарув белгиларини кабул килиб олди. Стратегик режалаштириш Вазифалар мақсадлар ва стратегик йўналишни аниқлаш Ташқи шароитлар, имконият ва таҳдидлар таҳлили Ички кучли ва заиф томонларни баҳолаш Мақсадларни белгилаш Мақсадга эришиш учун стратегияни танлаш Вазифаларни аниқлаш Ҳар бир вазифани ҳал этиш учун зарур тадбирлар билан ишчи дастурларни ишлаб чиқиш Жорий режалаштириш жараёни маъмурият ёки акция эгалари мажлиси истикбол режаси вариантларини маъкуллангандан кейин бошланади. Унинг асосида хар бир ишлаб чикариш булинмаси учун топшириклар таксимланади. Ишлаб чикариш директори уч ойлик режаларни, махсулот турини уч ойда ва унинг бир ойига, махсулотни ишга тушириш ва ишга тайёрлаб чикариш графигини хисоблаб чикади. Хисоблар ЭХМ да ишлатиш, математик ва моделлаштириш усуллари ёрдамида бажарилади. Ишлаб-чикариш булинмалари режа-топширикларни фирманинг ахборот-хисоблаш марказидан олади. Худди шу электрон-хисоблаш тизими махсулотни ишлаб чикаришга киритиш ва тайёрлаб чикариш графигини тайёрлайди. Жорий (оператив) режалаштириш кучга киради, у хам асосан ахборот-хисоблаш марказидан бажарилади. У графикларни аниқлаштирибгина қолмай, балки ишчи кучини тартибга солишга, молия ва моддий-техника таъминотига ҳам қаратилади. Download 38.94 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling