Масала номи -; Корабаев Айтбай признак схемы


Download 1.72 Mb.
bet16/18
Sana07.04.2023
Hajmi1.72 Mb.
#1340640
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Йўлдош юкланишлар. Асосий юкланишга қўшимча равишда қаралиши мумкин бўлган юкланишлар (иккитадан ортмаган). Масалан, агар асосий юкланиш вертикал крансимон юклар бўлса, унда горизонтал тормозловчи юклар йўлдош юкланишлар бўла олади. Ўзаро инкор этувчи ҲЗЖТ кўрсаткичи бошқа учала кўрсаткич каби юкланишлар орасидаги ўзаро мантиқли боғлиқликни ҳисобга олиш учун киритилган.

  • Ўзаро инкор этувчи юкланишлар № гуруҳи. Бу кўрсаткичлар орқали биргаликда киритилиши мумкин бўлмаган юкланишлар чекланиши берилади. Буларга, масалан, чапдан шамол ва ўнгдан шамол юкланишлари;

  • Ишораси ўзгарувчанлигини ҳисобга олиш. Ўрнатилган белги ҲЗЖТда асосий зўриқишлар жамламаси таъсири ишораси ўзгариши эҳтимолини ҳисобга олинишини билдиради. Бундай зўриқишларга сейсмик киради.

    Юкланишлар орасидаги ўзаро мантиқли боғлиқликлар қуйидагича чекланишлар билан чегаралаб қўйилган:
    а) 0 ва 3 турдаги юкланишлар ишораси ўзгарувчи бўлиши мумкин эмас;
    б) Фақат 1, 2, 7 турдаги юкланишлар бирлаштирилиши мумкин;
    в) 4 (тормозловчи) юкланиш тури фақат 3 (крансимон) турига йўлдош бўлади;
    г) 1, 2, 5, 6, 7 турдаги юкланишлар 1, 2, 5, 6, 7 турдаги юкланишларга исталган комбинацияда йўлдош юкланишлар қилиб берилиши мумкин;
    д) иккиламчи йўлдош юкланишлар (йўлдош қилиб берилган юкланиш икки ва ундан ортиғига) берилиши мумкин эмас;
    е) Ҳеч қандай йўлдош юкланишларни бирлаштирилган ва ўзаро инкор этувчи юкланишлар гуруҳига киритиш мумкин эмас.
    ж) бирлаштирилган ва ўзаро инкор этувчи юкланишлар гуруҳлари сони 9 тагача рухсат этилади.
    з) динамик юкланишлар йўлдош бўла олмайдилар.
    ҲЗЖТ коэффициентлари
    Хар бир ҲЗЖТга учта жамлама қаралади: иккита асосий ва битта махсус (расм 1.14 га қаранг). ҲЗЖТга мос бўлган қаторга i, i=1,2,3 зўриқишлар жамламаси коэффициентлари киритилади.
    Юкланишлар турига қараб коэффициентлар қийматлари қуйида келтирилган жадвалдаги каби берилади:


    Жадвал 1.1. Ўз ҳолича қолдирилганда қобул қилинадиган ҲЗЖТ коэффициентлари қийматлари.


    Download 1.72 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling