Масаланинг қўйилиши, математик моделлаштиришнинг мақсад ва вазифалари


Математик моделлаштириш объектив воқеликни билиш ва замонавий технология ва тизимларни яратиш воситаси сифатида. Математик моделлаштиришга қўйиладиган талаблар


Download 1.29 Mb.
bet7/38
Sana18.06.2023
Hajmi1.29 Mb.
#1568229
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   38
Bog'liq
Масаланинг ўйилиши, математик моделлаштиришнинг ма сад ва вазиф

1.5. Математик моделлаштириш объектив воқеликни билиш ва замонавий технология ва тизимларни яратиш воситаси сифатида. Математик моделлаштиришга қўйиладиган талаблар
Ҳозирда инсон фаолиятининг деярли барча соҳаларида компьютер кенг қўлланилмоқда. Компьютердан, янги технологик жараёнларни ўрганишда ва иқтисодий масалаларни режалаштириш, ҳар хил даражадаги ишлаб чиқаришни бошқариш учун оптимал вариантларни излаб топишда кенг фойдаланилмоқда. Айниқса, мураккаб объектлар бўлмиш радиотехника, авиасозлик, платина, кўприклар, ва бошқа шунга ўхшаш иншоотлар ҳисоб-китобини компьютердан фойдаланмасдан амалга ошириб бўлмайди.
Ўта тезкор ва кенг ҳажмдаги хотирага эга замонавий компьютерлар физика, кимё, механика, техника, иқтисод ва бошқа кўплаб соҳа муаммоларини тадқиқ қилиш ва ҳал этишда математик усулларни қўллаш учун кенг йўл очиб бермоқда.
Компьютердан фойдаланишнинг муҳим йўналишларидан бири –бу объект, ҳодиса ёки жараёнларни моделлаштиришдир. Инсон бевосита кузата олмайдиган физик, кимёвий, биологик ва бошқа жараёнлар компьютерда моделлаштирилиши мумкин. Моделлаштириш компьютерда масалани ечишнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Шу сабабли замонавий муҳандис нафақат ҳисоблаш математикасининг сонли ва тақрибий усулларини, балки объект ва жараёнларнинг математик моделларини тузишни, компьютерли математик тизимлардан фойдаланиш ҳамда ҳисоблаш тажрибаларини ўтказишни билиши лозим.
Шу боис, ҳозирги фаолиятни математик моделлаштиришсиз тасаввур этиб бўлмайди. Ушбу методологиянинг моҳияти берилган объектни унинг инъикоси бўлмиш математик модел билан алмаштиришдан иборат. Реал борлиқдаги барча объектлар, жараёнлар ва ҳодисаларнинг математик моделларини қуриб сўнг компьютер ёрдамида ушбу моделларни ўрнатиш ва ҳисоблаш тажрибаси орқали қаралаётган жараён, объект ва ҳодисалар хусусиятларини тадқиқ қилиш ўта муҳим масалалардан бири ҳисобланади. Чунки баъзи объектлар устида натурал тажриба ўтказиш бир томондан ўта қиммат турса, иккинчи томондан етарлича хавфлидир. Буларга мисол қилиб, термоядро қуролининг тажрибаси, ҳар хил экологик тажрибалар, биологик қуролларни мисол қилиб кўрсатиш мумкин. Бу тажрибалар тўғрисида фикр юритишнинг ўзи даҳшатли.
Математик моделлаштириш энг арзон ва энг хавфсиз ҳисобланади. Таъкидлаш жоизки, ўта тезкор ва катта хотирага эга кенг имкониятли замонавий компьютерлар, улар учун яратилаётган тизимли, инструментал, амалий дастурлар, замонавий дастурлаш тиллари ва уларнинг компиляторлари, дастурлаш технологиялари, умуман олганда барча ахборот технологияларидан фойдаланишдан мақсад математик моделлаштиришни амалга оширишдир.

Download 1.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling