Масаланинг қўйилиши, математик моделлаштиришнинг мақсад ва вазифалари


Download 1.29 Mb.
bet3/38
Sana18.06.2023
Hajmi1.29 Mb.
#1568229
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38
Bog'liq
Масаланинг ўйилиши, математик моделлаштиришнинг ма сад ва вазиф

Моделлар классификацияси моддий ва идеал.
Моддий моделлар: табиий – физик – математик. Моддий табиий модел – бу реал объект, жараён ва тизимлар бўлиб, улар устида турли илмий, техник ва ишлаб чиқариш тажрибалари ўтказилади. Моддий физик модел– бу, макетлар, муляжлар, оригинал физик хосса нусхаси (масалан, кинематик, динамик, гидравлик, иссиқлик, электрик, ёруғлик моделлари). Моддий математик модел – бу, аналогик, структурали, геометрик, график, рақамли ва кибернетик моделлардир.
Идеал моделлар: кўргазмали – белгили – математик. Идеал аниқ модел – бу, схемалар, карталар, чизмалар, графиклар, графлар, аналог, структурали ва геометрик моделлардир.
Идеал белгили моделлар - бу символлар, алфавит, дастурлаш тили, тартибланган ёзув, топологик ёзув, тармоқли тасвирлашлардир. Идеал математик моделлар – бу, таҳлилий, функционал, имитацион, комбинациялашган моделлардир.
Математик моделларнинг синтез методикаси. Синтез – бу белгиланган натижаларни олиш учун керакли ва етарли бўлган функциялар ва структураларни яратиш жараёнидир. Ишлаб чиқиладиган тизим функциясини аниқлаш ҳозиргина маълум бўлган ва у нима қилиши керак бўлган қандайдир абстракт тизимни белгилайди. Шу сабаб функцияни синтез қилиш босқичи абстракт синтез, структурани аниқлаш босқичи эса берилган функцияни амалга ошириш билан боғлиқ бўлиб – структурали синтез дейилади.
Синтез масаласи қўйилишини мисол тариқасида ахборот ҳисоблаш тизимида қарайлик. Бундай тизимлар назариясида асосий масала – уни оптимал синтез қилиш бўлиб, натижада белгиланган функцияни бажариш учун тизимни қуришнинг энг яхши усулини танлаш амалга оширилади. Синтез масаласида лойиҳалаштирилаётган тизим вазифаси ҳақидаги бошланғич маълумотлар қуйидагилар бўлади:
Тизим функцияси. Одатда бунда амалий масалалар рўйхати тақдим этилади;
Тизим характеристикасига чекланишлар рўйхати. Мисол учун масалани ечиш вақти, жиҳозлар қиймати, тизимнинг унумдорлиги.
Самарадорлик мезони, тизимнинг тўлалигича сифатига баҳо қўйиш усули.

Download 1.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling