Машғулот №1


Download 0.59 Mb.
bet21/61
Sana15.02.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1200278
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   61
Bog'liq
Маш улот №1

Иситмалаётган болаларни ОВҚАТЛАНТИРИШ.

Иситмалаётган болаларнинг иштаҳаси пасаяди, шунинг учун уларга тез хазм бўладиган таомлар берилиши керак. Овқат тез- тез , яъни эмизикли болалар учун хар 2-2,5 соатда, 2-3 ёшли ва унда катта ёшдаги болаларга 5-6 маҳал берилиши керак. Агар бола овқатланишдан бош тортса ,зўрлаш зарур эмас.Етарли даражада суюқлик ичириш билан чекланиш мумкин.Беморни парвариш қилувчи соғлиғи ва кучини тиклаш учун овқатланишнинг муҳимлигига беморни ишонтириш зарур. Бунда бир кунлик овқатнинг ўртача энергетик қиймати сақланиб қолинади. Кундалик бериладиган оқсил микдори хам чегарадан ошмагани маъқул. Чунки оқсил парчаланганда хосил бўладиган моддаларнинг организмда ажралиб чиқиши мураккаблашади. Касалнинг тана харорати кўтарилган пайтда қонга хар хил заҳарли моддалар сўрилади, шунинг учун уларни организмдан хайдаш учун етарли миқдорда суюқлик яъни мева шарбати компот ва минерал сув билан таъминлаш керак. Минерал сув берилишидан аввал шишани қопқогини очиб, газини чиқариб кейин берган маъқул, чунки газ қоринни дамланишига ( метеоризм ) олиб келади. Кундалик овқат таркибида ош тузи миқдори камайтирилади. Бу эса диурез ( сийдик ажралиши ) ни кучайтиради. Керак бўлган холда шифокор кўрсатмасига биноан суюқлик тери остига, венага, тўғри ичакка томчилаб юборилади.




ОҒИЗ БЎШЛИҒИНИ ПАРВАРИШИ.

Иситмалаётган пайтда етарли даражада сўлак ажралмаслиги оғиз бўшлиғининг қуришига, лабларнинг ёрилишига олиб келади. Шу сабабли лабларни ва оғиз бўшлиғини парваришига алоҳида эътибор бериш керак: ҳамшира асталик билан оғиз бўшлиғини, тишларини хўллаб, артиб туриши ва лабларини ёрилган жойларига бура суюқлигининг 20 % вазелиндаги ёки қайнатилган кунгабоқар мойидаги эритмасини суртиб туриши лозим.
Машғулот № 7


Мавзу: Касалхонада болаларни овқатлантириш. Турли ёшдаги болаларнинг физиологик ва даволовчи овқат турлари ҳақида тушунча. Оғир беморларни овқатлантириш. Овқат тайёрловчи бўлим ишининг ишлаш тартиби ва қоидалари, тайёрланган овқатларни касалхона бўлимларига транспортировкаси. Болаларни овқатлантириш қоидалари, идиш анжомларининг тозалаш техникаси. 1 ёшгача бўлган болаларни овқатлантириш техникаси. Мактабгача бўлган ёшдаги ва оғир беморларни овқатлантириш.

Шифохонада 4 марталик овқат режими ташкил қилинган.


900- 930 нонушта
1300 - 1300 тушлик
1600 – 1600 иккинчи тушлик
1830 - 1900 кечки овқат
Лекин айрим беморларга тез-тез овқатланиш вақтлари белгиланади.
Беморлар учун овқат ошхонада тайёрланади. У шифохонанинг хўжалик бўлимида жойлашган бўлади. Касал бемор касалхонага келиб тушиши билан унга пархезли таомларни, қабул қилган навбатчи шифокор томонидан белгиланади. Белгиланган пархез касаллик тарихига ёзилади. Тайёр бўлган овқатни ёпик идишларда бўлимига олиб келинади. Одатда ташиш учун термослар, аравача термослар ёки бўлмаса оғзи қаттиқ ёпилувчи идишлар ишлатилади.Ҳар бир таом алоҳида идишларда олиб келинади. Сут ва сут махсулотларни ташиш учун алоҳида белги ишлатилади.

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling