Машғулот №1


Download 0.59 Mb.
bet28/61
Sana15.02.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1200278
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   61
Bog'liq
Маш улот №1

СУВ ҚУЙИШ.
Сув қуйиш оёғини(оёқ товони,учи ва болдирига) ҳўл артишни бошлагандан сўнг 2 ҳафта ўтгач бошлаш мумкин.Сув хароратини 29-30 даражадан секин-аста ҳар ҳафтада бир даражадан пасайтириб,3 ёшлигида 18-15 даражага тушириб 15-20 секунд давомида ўтқазилади.Сув қуйилгандан кейин оёғини юмшоқ сочиқ билан қизаргунча ишқаланиб қуритилади.кечалари сув қуйиш жараёнида озодалик тартибига одатланиш пайдо бўлади.
Кечасидаги сув қуйиш ўрнига Г.Н. Сперанский оёққа ванна қилиниши тавсия қилади. Методикаси юқоридагидай, лекин бунга ўйин туси бериб бола ваннада оёғи билан сувни чапилатиш мумкин. Вақти 2-4 дақиқа қўпрок таъсирчанли, бир биридан кескин фарқ қиладиган оёқ ваннасидир. Бунинг учун битта тоғорага 37-38 даражали, иккинчисига эса 3-4 даража паст бўлган сувни қуйилади. Галма-галдан икки оёқни 1-2 минут олдин иссиқ сувга болдирини ярмигача сўнг 5-10 секунд совуқроқ сувга туширилади. Биринчи 7 кунда сувнинг харорати ўзгартирилмайди, ундан кейин ҳар хафтада 1 даражадан иккинчи ваннадаги сувни харорати пасайтирилиб 10 даражагача етказилади. Секин- аста совуқ сувдан туриш вақтини ҳам 15-20 секундгача узайтирилади. Сувга тушириш сонини 3-4 мартадан 6 мартагача оширилади. Охирида оёқни совуқ сувдан олиниб яхшилаб териси қизаргунча артилади. Оёқ ваннасини уйқудан турган заҳоти ёки кунни иккинчи ярмида соат 17-18 лар ўртасида, болани энг тетик вақтида ўтқазилади. Бунда болани оёғи иссиқ бўлиши керак.
УМУМИЙ СУВ ҚУЙИШ асосан болани оёғига сув қуйишга ўргатилгандан кейин 9-10 ойликдан бошланади, бунда бошига сув қуйилмайди. Сув қуяётганда бола турган ёки ўтирган холатда бўлиш мумкин. Эгилувчан резина найчани танадан 20-30 оралиқда ушлаб турилади. Олдин сувни орқасига кейин кўкрагига ва қорнига чап ва ўнг елкасига қуйилиб, сўнг тери қизаргунча артиб қуритилади. Олдинига сувни харорати 36 даражада, хар хафтада сув харорати 1 даража пасайтириб қишда 25 даражага, ёзда эса 25-24 даражага туширилади. Сувни қуйиш 30 секунддан 2 дақиқагача давом этади.
Сув қуйишни яхшиси ёзда бошлаб, тунги уйқидан кейин, овқат ейишдан ярим соат олдин еки кундузги уйқидан кейин ўтказилиш керак.
ДУШ – кучли таъсир қилувчи муложа бўлиб, ёзда энг мақул вақт эрталаб ёки тушликдан олдин, қуёш ваннасини олгандан кейин ўтқазилади. Ҳаво температураси, бинода сув қуйиш ёки сув ўтқазиладиган жойда 20 даражадан паст бўлмаслиги, илиқ кунларда эса бинодан ташқарида, харорат 18 даража бўлиши керак.
СУВДА СУЗИШ. Ўсаётган бола организмга кучли таъсир этувчи воситалардан бири бўлиб, болани жуда ёшлик давридан бошланади. Бунда сув ҳаво харорати нормал бўлиши керак. Болани уй ваннаси ёки ҳовуз ичида сузишни болалар поликлиникасида, уни бир ойлигидан бошлаб хафтада 3 маротаба 15 минутгача бўлган вақтда ўтқазилиш мумкин. Бунда сувни харорати бир ойлик болалар учун 36 даражада, 2-3 ойликдан 35,8-35,5 даражада, 4-5 ойликларда 35-34 даражада бўлиши керак.

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling