Машғулот №1
СУЯК ШАКЛИНИ ЎЗГАРИШИНИ ОЛДИНИ ОЛИШ
Download 0.59 Mb.
|
Маш улот №1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Болани биринчи йилида овкатлантириш.
СУЯК ШАКЛИНИ ЎЗГАРИШИНИ ОЛДИНИ ОЛИШ. Кўкрак ёшидаги болаларда суякни шаклини ўзгариши, узоқ вақт кароватда бир холатда ётишидан қаттиқ йўргаклаб қуйишдан, юмшоқ бешикда тўшакда ётганда, ястиғи баланд бўлса, қўлда нотўғри кўтарилганда, ястиқлар орасига қуйиб ўтказилганда, 8-9 ойлик болани тувакка ўтказилганда, ясама юргичлар воситасида юргизилганда пайдо бўлади. Сал каттароқ бўлганда эса, нисбатан оғиррок юкни кўтарса, айниқса бир қўлда, велосипедда, самакатда юришига кўп шуғулланса бўлади.
Суякни шаклини ўзгариши олдин олиш учун болалар тўшаги қаттиқ бўлиши,уни ичига ювса бўладиган от ёли, денгиз ўти, мочалка ёки пеноплет солиб, тахтадан қилинган кароватда ёзилган холда, устини киленка билан ўраб, устидан чойшаб солинади. Бунда болалар орқаси билан ётиши керак. Агар кароват пружинали ёи юмшоқ бўлса, бунда бола букланиб, оёқ қўлларини йиғган ҳолда ётиб ухласа, орқа умурткаси қийшаиб, яъни ёйсимон букчайиб, букир бўлиб қолишига олиб келади. Бошига, одатда кичкина юпқа, ястиқча қўйилиб, у эса от ёли билан тўлдирилган бўлиши керак. Чақалоқга бу хам керак эмас. Бир ёшгача ястиқчани тўшакни тагига қўйиш ёки кароватни бош томонини бир оз баланд қилиш керак. Болани кароватда ётган вақтида тез- тез холатни ўзгартириб туриш карак. Агар бола узоқ вақт кароватда, боши бир холатда, чап ёки ўнг ёнбошида ётса, унда бошини шакли ўзгариб, энса ёки чакка қисми ясси бўлиб қолади. Суяк шаклини бундай ўзгаришини олдини олиш учун болани тез-тез қўлга олиб кўтариб юриш ёки ўйинчоқларни, ёруғликни суякни ўзгарган томонига қарама-қарши томондан кўрсатилса, шунда бола бошини ўша томонга хам айлантиришга одатланади. 5 ойликкача бўлган болаларни мушак ва пайлари қувватсиз бўлганлигини ҳисобга олиб, уларни ҳали ўтказишга рухсат этилмайди. Болани оёқ кийими енгил катта кичиклиги ўзига мос, об-хаво шароитига мослашган бўлиб, кенг ёки тор бўлмаслиги керак, акс холда бармоқ суяклари бир томонлама қийшайиб қолиши мумкин, япалоқ оёқ бўлиши асосий сабабларидан бири. Болани 6-7 ойлигидан узоқ вақт оёқда тик туриб қолишидир. Буни натижасида оёқ ости текисланиб, бола юрганда тез чарчайдиган бўлади, оёқ таяниб туриш қобилияти пасаяди, бу эса гавдани тўғри тутмаслик асоратига, шу билан бирга жисмоний ривожланиши секинлашишига олиб келади. Қачон бола мустақил ўз ўрнидан туриб юрса, унга таги чармли юмшоқ оёқ кийим олиб бериш керак. Доимо ёки узоқ вақт латтадан қилинган шаппак кийиб юриш, ман этилади. Кийим ва оёқ кийими осон кийиладиган ва тугмаси онсон тақиладиган бўлиш керак. Болани биринчи йилида овкатлантириш. Download 0.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling