Машғулот №1


Янги туғилган болани 3 ойлик бўлгунча ўтқазиладиган машғулотлар


Download 0.59 Mb.
bet33/61
Sana15.02.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1200278
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   61
Bog'liq
Маш улот №1

1.Янги туғилган болани 3 ойлик бўлгунча ўтқазиладиган машғулотлар:
Уйғоклик даври ҳали қисқа атиги 40-60 минутни ташкил этади, аммо шу вақтдан ҳам бола билан мулоқот учун фойдаланиш: у билан эркалатиб гаплашиш , исмини атаб чақириш , агулаш, аввал тик туриб, кейинчалик унинг юзига энгашиб қўшик айтиб бериши керак. Кароватнинг атрофида айланиш аввало болани атрофга қарашга,ҳаракат қилишга, кулишига,товуш келган томонни кузатишга ундайди.
Очиқ рангдаги ялтироқ ўйинчоқларни кўрсатиш, уларни аввал кўкрагидан 60-70 см юқорида , кейин уни пастроққа 45-50 см тушириш керак.Ўйинчоқлар кўз бурчагидан 450 даражада бўлиши керак.Секин аста ўйинчоыни у томондан бу томонга ўтқазиб уни шиқирлатиш, жиринглатиш керак,бу кўриш ва эшитиш уйғунлашувини, кузатишни ривожлантиради. 3-ойнинг ўрталаридан бошлаб ўйинчоқни вақти-вақти билан боланинг кўкрагига гўдак қўлини қимирлатиб унга тегишга имкон берадиган даражада яқинлаштириш керак. Бола ўйинчоқларни қўли билан ушлаб, қўлини ёзилишига олиб келади.Ўйинчоқ рангларини ўта кўплиги, болани кўзини толиқтиради.
Хар гал овқатлантиришдан аввал болани қорнига ётқазиб оёқ остига кафтни қўйилади,бунда бола эмаклашга ҳаракат қилади ва бола бошини кўтаради.Қорин билан ётқазиш қорин мушакларини тонусини оширади. Болани аввал горизонтал ҳолатда, 1,5ойликдан бошлаб вертикал ҳолатда кўтариш керак.
3-6 ойлик бола билан машғулот:
Бола билан гаплашаётганда болани товуш чиқариб гапирмоқчи бўлишига ва гувиллашга,хурсанд холатини сақлашга, кулишга ундаш керак. Болани узоқроқ вақт мобайнида эмаклашни раҳбатлантириш мақсадида манеж ичига ёки стол устига унга яқин масофага ўйинчок қўйиб қорнига ётқизилади , кейин қорнидан орқасига ётқазиб ёрқин ўйинчоқларни ён томондан кўрсатилади . Ўйинчоқларни – аввал икки, кейин бир қўлда ушлаш ва тутиб туришни ўргатишда бола кўкрагидан унинг қўли етарли масофага илинади , бола кафтига ўйинчоқлар тегизилади .
Ўйинчоқлар ёрқин рангда юмшоқ резинадан бўлиши керак,чунки уларни озода сақлаш осон бўлади. (Ўйинчиоқлар бир-бирига боғланган ҳалқалар бўлиши ва ушлаганда товуш чиқариши керак.)
6-12 ойлик бола билан ўтқазиладиган машғулот:
Бу ёшда болани айтилган предметни нигоҳи билан топиши ва у тарафга бошини ўгириб қараш кўникмасини ривожлантирилади. Тили чиқа бошлаган болани чувилашини такомиллаштириб, талаффуз қилинаётган бўғин ва оддий ”опа “,” бер”, ”ада” сўзларига тақлид уйғотилади. Гапни тушунишни ривожлантириш учун бола билан кўп гаплашиш , атрофидаги одамларни, предметларни, ҳаракатларни аташ, оддий ”қарсак”, ”қўлингни бер”, ”хайр” ҳаракатларни бажаришга ундалади. Болани ёрқин ўйинчоққа интилтириш, эркалаб ўзига чақириш ва бунда унга ёрдам бериш орқали эмаклашга (5,5-6ой), туришга (7,5ойдан бошлаб), суянчиқ билан (6-9ой)ва суянчиқсиз юришларга(11-12ой) ўргатилади.
Болани яхши эмоционал холатини сақлаш,рухини кўтариш ва баркамол ўсишини таъминлаш мақсадида у билан кўп шуғулланиб ҳар хил ”қувла-қувла”,”чапак чалиш”,”бекинмачоқ ўйнаш» каби ўйинлар ўтқазилади.
Болани атрофга қизиқтириб предметлар билан оддий ҳаракатлар кўрсатилади. Йил охирида бола 10га яқин сўз талаффуз қилади.Бу ёшда болаларга турли ўйинчоқлар: ранг-баранг, товуш чиқарувчи, турли материалдан таёрланган: ҳайвонлар, қушлар,балиқлар, қўғирчоқлар , матрешкалар, коптоклар керак. Майда ўйинчоқлар ва предметлар (пирамидалар,шарчалар ва х.к) бериш мумкин эмас, чунки болалар уларни оғзига соладилар. Ўйинчоқлар мустахкам , осон ювиладиган бўлиши керак. Кун давомида ўйинчоқларни алмаштириб туриш, кичкинтойни мустақил ўйнашга ўргатишга ҳаракат қилиш мақсадга мувофиқдир.
Ўйинчоқларни ҳар куни ювиш, шу билан бирга болаларни озодаликка ўргатиш лозим.
Бола ҳаётиниг иккинчи йилидаги машғулотлар:
Боланинг ҳаракатга нисбатан бўлган табиий эхтиёжини кондириш зарур, нутқнинг ўсишини рағбарлантириб атроф муҳитга бўлган тушунчасини кенгайтириш,тушунадиган сўзларни сонини кўпайтириб,ходисаларни ифодалаш тушунчасини ўстириб,уларни нарсалар билан боғлашини (машина-“би-би”,ёмғир”чиқ-чиқ”, қўғирчоқ ухлаяпти –“бай-бай”), яъни муъаян хақиқий фикрлашни ривожлантириш, катталар нутқини диққат билан тинглашни ўргатиш ва саволларга жавоб бериш, топшириқларни бажариш, нутқ муомаласига эхтиёжни ва ўз сўз бойлигини ошириш, талаффуз қилинувчи сўзларни биринчи ярим йилликда 30 оддий сўзга етказиш ва овозга тақлид қилишни тарбиялаш, иккинчи ярим йилликда -100тагача мураккаб сўзларни , нафақат отларни ва феълларни , балки предметлар сифатини орасидаги муносабатларни (хол,сифат) ўргатиш нутқда 2-3 жумлани ишлатишга ўргатиш , харакатлар ривожланишини рағхбатлантириш, сюжетли ўйинларга ўргатиш зарур. Мусиқа машғулотларининг ўтқазишнинг асосий мақсади - қўшиқ сўзларини тинглаш кўникмаларига ўргатиш, овозга тақлид килишга ва энг оддий қўшиқ оҳангларини такрорлашга кўникма хосил қилиш ритм сезгисини ривожлантириш, ўйин ва рақс харакатларини ўзлаштиришдир.
Тавсия қилинадиган ўйинчоқлар ва қўлланмалар: матрешкалар , пирамидалар, пақирчалар, чамбараклар,айлана халқалар, коптоклар. Ўйинчоқлар: кийинтирилган қўғирчоқлар, қўғирчоқ мебеллари, алюмин идиш-товоқлар, ўйинчоқ хайвонлар, содда қурилиш материаллари, турли машиналар, кубиклар, бир ярим ёшдан бошлаб - қум, иккинчи ёшнинг охирларида-ўйин учун сувкерак. Икки ёшли болалар ўйнашлари учун хонанинг бурчаги махсус жиҳозланади, тоза гиламча тўшалади, чунки бу ёшда бола якка ўзи полда ўйнашни ёқтиради. Ўйинчоқлар ўткир қиррали ва оғир бўлмаслиги керак.
3 ёшли болалар билан машғулот:
3 ёшдан бошлаб сўзларни тушунишини ,равшан ва таъсирчан фикрлашни ривожлантириш мақсадида қуйидагилар зарур: янги ва мураккаб предметлар, ҳаракатлар, суратлар, гап орқали тушунтириш билан уйғун ҳолда кўрсатиш, бола таъсуротини бойитиш , кўргазма образларсиз оғзаки нутқга ўргатиш, қисқа оғзаки ҳикояларни, шеърларни эшитиш, фаол нутқни рахбатлантириш учун гаплар тузиб гапиришни, сўзларни тўғри талаффуз қилишни ва сўзларни жумлаларга мослаб сўз охирларини ўзгартириш, болада товушларни ифодалашни ривожлантиришни давом эттириш, қўшиқларга қўшилиб ашула айтишга ўргатиш, боланинг фикрини гапиришни , ўз таъсуротларини сўз билан ифодалашни, саволларга жавоб беришни, катталар ва ёши каттароқ болаларга тақлидига асосланган сюжетли ўйинларни ривожлантириш боланинг ўйиндаги ташаббусини рахбатлантириш зарур. Сўз бойлиги 1200-1500тагача етади.
Тавсия қилинадиган ўйинчоқлар ва қўлланмалар икки ёшдаги болалар учун бўлганидек, аммо мураккаброқ- турли ўлчам ва шаклдаги қурилиш материаллари, ўйинчоқ мебел ва идиш товоқлари, кийим ашёлари- рўмолчалар, фартуклар,мураккаброқ суратлар ва китоблар, нақш тикиш буюмлари.
Икки-уч ёшли болалик даврида қуйидагаларга аҳамияти бериш керак :
1.Катталарга ҳалақит бермасдан, мустақил равишда машғулот билан шуғулланиш: ўйинчоқларни тартибли сақлаш, уларни эҳтиётлаш, бир-бири билан ўйнаш кўникмаларини ҳосил қилиш;
2.Ўз-ўзига хизмат қилиш ва ўзаро ёрдам беришга ўргатиш;
3.Қизиқувчанлик, жасурлик, қатъийлик, тўсиқларни енгиб ўтишга интилувчанлик, бошланган ишни охирига етказишни ривожлантириш.Хеч бир кўникма болада ўз- ўзидан хосил бўлмайди, кўп нарса атрофидаги шароитга, машқга, катталарнинг сезгирлигига, бамайлихотирлигига, муомаласига, чидам ва босиқлигига боғлиқ
Боланиг асаб фаолияти бузилишининг олдини олиш:
Бунинг учун муайян боланинг индивидуал хусусиятларини, унинг биоритмини ҳисобга олган ҳолда ,оқилона кун тартибига қаттий риоя қилиш, етарли харакат фаоллигини сақлаш, очиқ ҳавода бўлиш, тўла қонли уйқу, рационал овкатланиш, гимнастика билан шуғулланиш, аклий ва жисмоний гигиеник қоидаларга риоя қилиш, оиладаги ва мактабгача таълим ташкилотида тинч, тотув муҳит яратиш керак.Бола уни хурмат қилишлари ва севишларини сезиши ва билиши керак, бутун тарбия жараёни ижобий рухда ўтиши зарур.
Тарбияда қуйидаги “педагогик” таъсирларга бутунлай йўл қўйиш мумкин эмас: катталарнинг хаддан зиёд тез-тез таъқиқлаши,зарурат бўлмаганда бола фикрини бўлиш, болани кун тартибини,шароитини бирдан тез тез алмаштириш, педагогик тарбияни зид усуллари (қўрқитиш, конфет ёки мевани бировга бериш билан қўрқитиш эвазига иштахани очишга харакат қилиш ва х.к)мумкин эмас.
Болалар ривожланишини ва ҳулқини назорат килиш
Бу бола одатланган кундалик шароитида,сайр қилиб ўйнаётганда,овқатланаётганда,ётаётганида,тозаликка қараётганда ,ухлашга ётаётганда ўтқазилади. Алоҳида бола ҳаётининг биринчи йилини кузатиб, унинг сенсор ривожланиши, харакатлар хажми ва характери, хиссиётлари, нутқгача ривожланиши, сўзлар сони, рухий харакат ривожи даражасининг ёшига мослиги: иккинчи, учинчи ёшида-нутқнинг кейинги ривожланишини, сўзлар захирасининг ошиши , жумла ва гапларни тузиш, кўникмалар, берилаётган саволлар характери , хулқининг адекватлиги сюжетли ўйинларни мустақил ўйнай оладими ва қанча вақт, ўйинчоқлардан фойдаланиши, унинг катталар ва болалар билан ўзаро муносабати, бошқа болаларга ёрдам берадими, унинг индивидуал хусусиятлари қандай, бошланган ишни охирига етказадими, гигиеник кўникмаларга эгами, мустақил кийинишни билиши, овқатланиш, кайфиятнинг ўзгариши ва унинг сабаблари, характерини тузувчи белгиларни аниқлаш зарур. Бундан ташқари гурухдаги умумий мухит ўрганилади: болалар қандай ўйинлар билан машғул ёки улар мақсадсиз юриб, зерикадиларми, йиғлаб, тўпалон қиладиларми ёки ўзларини хотиржам тутадиларми,қандай мустақил кўникмаларга эга ва улар боланинг ёшига мослиги ўрганилади.



Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling