Машғулот №1
Download 0.59 Mb.
|
Маш улот №1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ҳ аволи эмболия
- Дориларни сақлаш.
Медикаментозли эмболия- Мойли эритмаларни тери остига, мушак ичи инъекцияларда юборишда юзага келади. Бу асоратларнинг профилактика усуллари: мойли эритмаларнинг фойдаланганда эритмани юборишдан олдин поршенни ўзингизга тортиб кўринг ва шприцга қон ўтмаганлигини текширинг ва иложи борича игналар томирда бўлмасин.Шунингдек мойли эритма юборишдан аввал ампулани иссиқ сувда бир оз ушлаш керак.
Ҳаволи эмболия- Вена ичи инъекцияларидан кейин келиб чиқади. Ҳаволи эмболия прфилактикаси - шприцдан ёки томизувчи капельницалардан ҳавони тўлик чиқариб юбориш лозим. Гематома-тери остида қон қуйилиши. Бундан ташқари, нотўғри венапункция қилиш натижасида келиб чиқади. Тери остида сиёх ранг доғ пайдо бўлади. Чунки бунда игна иккала венага теккан ва қон тери остига қуйилган бўлади. Дориларни сақлаш. Дори сақлашни Ўзбекистон Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги томонидан қабул қилинган махсус қоидалари бор. Дориларни аптекадан олиш ва уларни сақлаш учун катта ҳамшира жавобгар хисобланади. Тез таъсир қилувчи ва заҳарли дориларни рецептини ёзишда қўйилган хато бемор соғлиғига манфий таъсир қилиши мумкин. Дорилар кунда ёзилади. Бу билан обходда иштирок этаётган ҳамшира шуғулланади, касаллик тарихига ёзилган дориларни ёзиб олади ва аптекага талабнома ёзади. Кучли таъсир этувчи дориларни алоҳида қоғозга ёзиб олинади. Дори моддалар хусусиятига қараб сақланади (порошок, эритма, шамчалар). Ҳамшира дорихонадан дори оларкан, уларнинг этикеткасини текширади, талабномадаги рецептларга солиштиради, уларнинг сифатини аниқлайди. Дориларни сақлаш учун махсус шкафлар бўлиб, улар яхши қулфланиши керак. Заҳарли ва наркотик дорилар алоҳида шкафда қулфланган ҳолда сақланади. Бу “А” шкаф деб аталади. Бу шкафда ушбу дориларнинг дозаси кўрсатилган бўлиши керак. Тез таъсир қилувчи дорилар “Б” рўйхатда бўлади ва алоҳида шкафда сақланади. Бу дорилар махсус учётда бўлади. Талабнома ва ҳисоб дафтари бўлимда 3 йилгача сақланади ва комиссия иштрокида йўқотилади. Захарли моддалар запаси 5 кунлик нормадан ошмаслиги, тез таъсир қилувчи дориларники эса 10 кунликдан ошмаслиги керак. Махсус шкафларда стерил дорилар (томирларга), ичиш учун дорилар ва терига суртиладиган дорилар сақланади. Ўткир ҳидли дорилар махсус шкафларда сақланади. Спиртли ва эфирли эритмалар оғзи яхши беркиладиган идишларда сақланиши керак, чунки улар буғланиб кетиш хоссасига эга. Суюқ дорилар уй хароратида тез бузилади, шунинг учун улар музлатгичда сақланиши керак. Улар фақат 3 кун давомида ишлатилади. Баъзи бир дорилар ёруғда тез бузилади, шунинг учун уларни махсус қора рангли идишларда сақлаш керак. Download 0.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling