Машғулот №1
Download 0.59 Mb.
|
Маш улот №1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ишнинг тартиби
Вена ичи инъекцияси.
Вена ичи инъекцияси-кўпрок тезкор ёрдам кўрсатишда қўлланилади. Вена ичига фақат вена орқали юборилиши мумкин бўлган дорилар юборилади. Вена ичи инъекциясини билак соҳасига, айрим ҳолларда эса инъекция елкадаги майдароқ веналарга, кафт усти соҳасига қилиш мумкин. Ҳамшира хар қандай манипуляцияни ўтқазишда жуда ҳам эътиборли бўлиши керак. Вена ичи инъекциясини қилаётганда ҳар доим юборилаётган дорилар тўғридан тўғри қонга ўтишини эсдан чиқармаслк керак, шу сабабли хар қандай хато (асептика бузилиши, дозани ошириб юбориш, венага ҳаво ёки ёғли суюқлик тушиши, дорини нотўғри юбориш) касал соғлиги учун хавфли бўлиши мумкин. Вена ичи инъекцияси учун игна узунлиги 40 мм бўлиши керак. Бемор ётган ёки ўтирган ҳолда жойлашади. Ишнинг тартиби: 1.Беморнинг тирсак остига кленка ёстиқ қўйинг (тирсак томирининг максимал даражада таранглашуви учун) 2.Елканинг 13 қисмининг ўртасига резинали жгут қўйинг, бунда нурсимон артерияда пульс ўзгармаслиги керак. Жгутни бойланг ва унинг бўш охирлари тепага, боғланган жойи эса пастга қараганлигига эътибор беринг. Агар нурсимон артерияда пульс тезлашса жгутни озгина бўшатинг. Агар билак венаси билинмаса, жгутнинг патки қисми кўкариб қизариб турмаса жгутни махкамроқ бойлаш керак. Охирги вақтларда жгутни ўрнини босувчи махсус ёпишувчи ёки илмоқчали манжетлар чиқарилмоқда. 3.Бемордан бир неча марта муштини сиқиб бўшатишини сўранг, шу билан бирга унинг билак соҳасини (тозаланган ) спиртда намланган пахта билан артинг ва қўлни четдан марказга ҳаракатлантиринг. 4.Шприцни олинг, кўрсаткич бармоқда игнанинг канюласини, қолган бармоқларда эса шприцнинг цилиндрини ушланг. 5.Шприцда ҳаво йўқлигини ва игнанинг ўтишини текширинг (агар шприцда кўплаб майда пуфакчалар бўлса, шприцни силкитинг ва хамма пуфакчалар бирлашиб битта катта пуфакка айланади, уни эса игнадан осонликча чиқариб юбориш мумкин.) Чап қўлингиз билан тирсак букилмасидан тортинг, бироз периферияга эгинг,венани фиксация қилиш учун. Қўлда шприцни холатини ўзгартирмасдан, игнани юқоридан ушлаб туриб, терига параллел ҳолатда терига укол қилинг, эхтиётлик билан игнани 13 қисмини киритинг, игна венага параллел холатда турсин. Чап қўл билан венани ишга тушуриб туриб , секин игна йўналишини ўзгартиринг ва венани асталик билан пункция қилинг, бўшликка тушганини сезгунга қадар. Игна венада эканлигига ишонч ҳосил қилинг; порщенни ўзингизга тортинг шприцда қон пайдо бўлиши керак. Чап қўл билан жгутни ечинг, бир четидан аста тортиб олинг ва бемордан муштини бўшаштиришини сўранг. Шприцни холатини ўзгартирмасдан чап қўл билан порщенни босиб дорини секинлик билан юборинг, шприцда 0,5-1мл олиб қолинг. Инъекция жойини спиртли пахта билан босинг ва игнани аста тортинг. Бемордан қўлини 5 дақиқага букишни сўранг (пахтали тампон инъекция жойида қолсин). Download 0.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling