Ќалќонсимон без касалликлари


Download 134 Kb.
bet1/9
Sana30.04.2023
Hajmi134 Kb.
#1409621
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
19 Qalqansimon bez kasalliklari tireod gormonlar biosintezi metabolizmi



МАЪРУЗА №6


Мавзу: Калқансимон без касалликлари: тиреод гормонлар биосинтези, метаболизми ва биологик эффекти. Эндемик буқоқ (таркалиши, ВОЗ б°йича таснифи, сабаби, даволаш усуллари).

Мақсад:


  • Тиреоид гормонларининг биосинтези, метаболизм ва биологик эффектини тушунтириб бериш

  • µалқонсимон без касалликлари текшириш услублари

  • Эндемик буқоқ -йодтанқислиги ³олатининг асосий к°ринишларидан бири

  • Эндемик буқоқ этиологияси, тарқалиши, таснифи ва профилактика, даволаш тадбирлари



Масала:

  • Тиреоид гормонларининг модда алмашинувидаги роли ва қалқонсимон без касалликларини ривожланишдаги °ргатиш

  • Текширув услублари

  • Эндемик буқоқнинг тарқалиши, этиологияси, таснифи, текшируви ва профилактик тадбирларнинг °ргатиш



Кутилаётган натижалар:
Талаба билиши керак б°лган шартлар:

  • Тиреоид гормонларини биосинтезини, биологик таъсирини, метоболизмини

  • Эндемик буқоқ (этиологияси, тарқалиши, таснифи)

  • Даволаш ва профилактика тадбирлари



Асосий саволллар ва мавзу мундарижаси:

  • µалқонсимон без: тиреоид гомонларининг биосинтези, секрецияси, биологик таъсири, метаболизми

  • Эндемик буқоқ(этиологияси, тарқалиши, таснифи, даволаш ва профилактикаси)

µалқонсимон без анатомия ва физиологияси.

µалқонсимон без одам организмидаги энг йирик (катта) эндокрин без бўлиб, у фақат ички секретор фаолиятига эга. Катта одамларда унинг вазни ўртача 20г ни ташкил этади. Безнинг номланиши у жойлашган ³иқилдоқнинг қалқонсимон то²айидан келиб чиқади.


µалқонсимон без олд томонида бўйин фасциясининг претрахиал пластинкаси билан қопланган, у безнинг фиброз капсуласини ³осил қилади ва мушак, тери билан безни трахея ва хиқилдоққа фиксациялайди. Фиброз капсуладан без стромасига ингичка толалар ўтиб, уни бўлакларга бўлади. Ўз навбатида бўлаклар фолликулалардан иборат бўлиб, уларнинг девори кубсимон эпителий билан қопланган. Бу фолликула хужайралари безнинг гиперфункциясида цилиндрик шакл; гипофункция шароитида эса ясси шаклни олади. Фолликула бўшли²и сар²имтир рангли ёпишқоқ коллоид моддаси билан тўлган, коллоид эса эпителий хужайраларининг махсули ³исобланади. Коллоид асосан тиреоглобулиндан ташкил топган бўлиб, у молекуляр вазни 700.000 Д ни ташкил этувчи йодланган гликопротеиддир. Шунингдек унинг таркибида йодтирозинлар (моно, дийодтирозин), йодтиронинлар (моно, ди, трийодтиронин, тироксин) ва организмдаги деярли барча аминокислоталар бўлади. Шу аниқки, организмдаги 95% йод айнан шу коллоид моддасда сақланади.
µалқонсимон без бирламчи ³алқумнинг тубини бўртиб чиқишидан ривожланади. µалқонсимон без эмбриогенезининг бузилиши катта одамларда учрайдиган турли хил аномалияларга олиб келиши мумкин. Без иккита юқори ва пастки қалқонсимон артериялар (a. Thyroidea) орқали қон билан таъминланади. Артериялар кўп сонли (кўплаб) анастомозлар ³осил қилади. Веналарга ³ам умумий анастомозлар хос.
µалқонсимон бездан 34-39 лимфа томирлари чиқиб, улар орқали лимфа юза ва чуқур лимфа тугунларига ўтади. µалқонсимон без симпатик (бўйин ганглиялари) ва парасимпатик (адашган нерв) инервацияга эга. Фолликулалар атрофида якка ёки гуру³ бўлиб, интерфолликуляр оролча ичида, капиллярлар деворига яқин жойлашган К-хужайралар мавжуд. Бу ³ужайраларнинг ма³сулоти – кальцитонин – қонда Са+ миқдорини суяк тўқимасига киритиш йўли билан пасайтирувчи гормон.
µалқонсимон без ички секретор фаолияти ма³сулоти бўлиб йодланган гормонлар (Т3 ва Т4) ва йодланмаган гормон (кальцитонин) ³исобланади. µалқонсимон безнинг структура – функционал бирлиги – фолликула бўлиб, унинг девори тиреоцитлардан ташкил топган. Тиреоглобулин ва тиреоид гормонлар синтези тиреоцитлар томонидан амалга оширилади.



Download 134 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling