Ќалќонсимон без касалликлари


Download 134 Kb.
bet5/9
Sana30.04.2023
Hajmi134 Kb.
#1409621
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
19 Qalqansimon bez kasalliklari tireod gormonlar biosintezi metabolizmi

Функционал тестлар:
Тестларнинг тарқалгани тиреотропин-рилизинг гормони синамаси (ТРГ) ³исобланади. ТРГ синамасини ўтказишга кўрсатма бўлиб ³исобланади:
-иккиламчи гипотиреоз диагностикаси;
-қалқонсимон без саратонида ТТГ нинг медикаментоз сўндирувчи миқдорини адекватлигини аниқлаш;
-стандарт гормонал текширишлар натижаларининг номутаносиблиги;
-ТТГ миқдорини сусайтирувчи ёки сўндирувчи даражасини дифференциациялаш имконини бермайдиган ТТГ миқдорини кўрсатувчи сезувчанлиги паст методлар қўлланилиши;
Тест қуйидагича ўтказилади: ТТГ ни аниқлаш учун қон олинади, кейин в/и 200 мкг ТРГ юборилади. 20-30 дақиқа ўтгач, ТТГ миқдорини аниқлаш учун қон олинади. Ушбу синамани миокард инфаркти, ностабил стенокардия, эпилепсия ва тутқаноқ синдромлари, ўпканинг обструктив касалликларида ўтказиш тақиқланади.
Натижаларни интерпритация қилиш:
 ТТГ миқдорининг > 2 мМЕ/л дан ошиши (дастлабкидан) норма ³исобланади, аммо дастлабки миқдордан 20-24 мМЕ/л дан паст бўлиши;
 ТТГ миқдорининг < 2 мМЕ/л дан паст бўлиши субклиник тиреотоксикоздан дарак беради;
 ТТГ миқдорининг кескин > 20-24 мМЕ/л (дастлабкидан) юқори бўлиши бирламчи субклиник гипотериозни билдиради;
 ТТГ нинг аниқланмаслиги ёки ноадекват кам миқдорларда ишлаб чиқарилиши, шу билан бирга қон плазмасида Т4 миқдорининг бўлиши иккиламчи гипотиреоздан далолат беради.
Лаборатор текшириш усулларига шунингдек қалқонсимон без тўқимасига қарши қонда циркуляция қилувчи антитаналарни аниқлаш киради.

    • Сийдикда йод экскрециясини аниқлаш у ёки бу регион ахолисининг йод билан таъминланганлигини ба³олаш, яъни эпидемиологик текшириш чегараларида қўлланилади. Агар сийдик билан йод ажралиб чиқиши (йодурия медианаси) репрезентатив гуру³да 100 мкг/л ни ташкил этса, ушбу регион йоддефицити бўйича эндемик зона ³исобланмайди.

Йодурия медианаси – 50-99 мкг/л бўлса, йодтанқисликнинг енгил даражаси ³исобланади. Йодурия медианаси 20-49 мкг/л бўлса, йодтанқисликнинг ўрта о²ир даражаси ³исобланади. Йодурия медианаси < 20 мкг/л бўлса, йодтанқисликнинг о²ир даражаси ³исобланади.

    • HLA титрлаш усули қалқонсимон без касалликларида клиник диагностикасида деярли қўлланилмайди, шу билан бирга ДТБ ва АИТ нинг атрофик шаклида HLA – В8 ва DR3 титри ошиши билан ассоциацияланади; АИТ нинг гипертрофик шакли HLA-DR5; HLA-Bw 35 эса – ним ўткир тиреоидит маркери ³исобланади.


Download 134 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling