Ќалќонсимон без касалликлари


Тиреоид гормонларнинг биологик таъсири


Download 134 Kb.
bet3/9
Sana30.04.2023
Hajmi134 Kb.
#1409621
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
19 Qalqansimon bez kasalliklari tireod gormonlar biosintezi metabolizmi

Тиреоид гормонларнинг биологик таъсири

Тиреоид гормонлар мураккаб ва кўп қиррали барча аъзо ва тўқмаларга, барча турли модда алмашинувига таъсир кўрсатади. Улар иссиқик ³осил бўлишини кучайтиради, оксидланиш жараёнлари ва тўқималарини О2 ўзлаштиришини стимуллайди, митохондрияларда оксидланиш фосфорланиш жараёнини бошқаради.


£омила ва янги ту²илган чақалоқларда тиреоид гормонлар мия ва бутун организмнинг морфо – функционал ривожланишини таъминлайди. Гормонлар етишмаслиги чуқур анатомик ва неврологик бузилишларга олиб келади (кретинизм ривожланиши).
Йодтиронинлар плацента орқали онадан болага фақат чекланган миқдорда ўтади, шунинг учун ³омиланинг нормал ўсиб ривожланиши унинг ўзининг гормонларига бо²лиқ. Катта организмда тиреоид гормонларнинг метоболик эффекти биринчи ўринда туради, улардан асосийси колориген эффект ³исобланади.
Тиреоид гормонларнинг асосий эффектлари:

    • перинатал даврларда асаб системаси ва скелет шаклланишини таъминлайди;

    • барча тўқималарда О2 га талабни кучайтиради (мия, талоқ, тухумлар бундан мустасно);

    • иссиқлик ³осил бўлишини кучайтиради;

    • миокардга мусбат хроно- ва инотроп таъсир кўрсатади;

    • рецепторларининг катехоламинларга сезгирлигини оширади;

    • юрак мушакларида катехоламин рецепторлари сонини оширади;

    • нафас маркази фаолиятини бошқаради;

    • эритропоэзни стимуллайди;

    • гормон ва дори воситалар метаболизми ва клиренсини ошириб, шу билан уларнинг компенсатор кўп ишлаб чиқарилишини таъминлайди.

Молекуляр даражадаги таъсири:

    • Т3 ва Т4 хроматин билан бо²ланган махсус ядро рецептори билан бирикади;

    • Оқсил синтезини кучайтиради;

    • ³ужайра мембранасига таъсир этиб, Na-K-АТФ-аза активлигини оширади, бу ўз навбатида глюкоза ва аминокислоталарнинг ³ужайра ичига транспортини амалга оширади.




Download 134 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling