Ќалќонсимон без касалликлари


µалқонсимон без касалликлари билан касалланган беморларни текшириш усуллари


Download 134 Kb.
bet4/9
Sana30.04.2023
Hajmi134 Kb.
#1409621
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
19 Qalqansimon bez kasalliklari tireod gormonlar biosintezi metabolizmi

µалқонсимон без касалликлари билан касалланган беморларни текшириш усуллари.

      1. Физик текшириш усуллари.

Беморларни клиник диагностикаси асосан уларда тиреотоксикоз, гипотиреоз, шунингдек қалқонсимон без структур ўзгаришларини аниқлашни назарда тутади.
µалқонсимон без касалликларининг диагностикасида асосий ўринни қалқонсимон без пальпацияси ва унинг натижаларини интерпритация қилиш эгаллайди. Пальпация вақтида безнинг ³аракатчанлиги, консистенцияси, унда қаттиқлашган ўчоқлар (тугунчалар) бор-йўқлиги, безнинг катталашиш даражасини аниқланади. µалқонсимон без катталашиш даражаларини ба²оловчи турли тасниф мавжуд.
I. О.В. Николаев бўйича:
О – µалқонсимон без пайпасланмайди;
I – µалқонсимон безнинг бўйинча қисми пайпасланади;
II – µалқонсимон без ютинганда кўзга ташланади ва пайпасланади;
III – µалқонсимон без «семиз бўйин» шаклида катталашган;
IV – бўйин шакли кескин ўзгарган, буқоқ яққол кўринади;
V – буқоқ жуда катта ўлчамга эга.
Буқоқ таснифи (ВОЗ, 1994 й)
О – буқоқ йўқ;
I – қалқонсимон без бўлакларининг ўлчамлари катта бармоқ дистал фалангасидан катта, пайпасланади, аммо кўзга кўринмайди;
II – буқоқ пайпасланади ва кўзга кўринади.
II. Лаборатор текшириш усуллари.

  1. Т3, Т4, ТТГ гормонлари миқдорини аниқлаш. Мақсад қалқонсимон без функционал ³олатини (эутиреоз, тиреотоксикоз, гипотиреоз) аниқлаш, шунингдек бу ³олатларни дифференциал диагностикасини ўтказишдир. Асосий аниқланадиган гормонлар ТТГ, Т4 ва Т3 (эркин шакллари).

Эутиреоз ³олатини, гипо – ва гипертиреоз ³олатидан дифференциация қилиш учун қуйидаги тестлар °тказилади:
I-даражали тест – ТТГ нинг қондаги миқдорини аниқлаш ўтказилади.
II-даражали тест – гипо- ёки гипертиреоз ³олатини аниқлаш – Т4 эркин шаклини аниқлаш;
III-даражали тест – Т3 – тиреотоксикоз диагностикаси учун эркин Т3 аниқланади.



Синдром

I-даражали тест ТТГ

II-даражали тест Т4

III-даражали тест Т3

Тиреотоксикоз

Пасайган

Ошган

Ошган

Бирламчи гипотиреоз

Ошган

Пасайган

Ўтказилмайди

Нормада ТТГ миқдори 0,5-5 мМЕ/л.
Агар ТТГ миқдори шу оралиқда бўлса, беморда гипер-ёки гипотиреоз диагнози истисно қилинади. Агар ТТГ >10 мМЕ/л – бирламчи гипотиреоз; агар ТТГ миқдори чегарада бўлса, гипотиреоз диагнозини тасдиқлаш учун қонда эркин Т4 аниқланади.
Агар Т4 норма чегарасида бўлса, субклиник бирламчи гипотиреоз диагнози қўйилади. Кейинчалик Т4 препаратларни ўринбосар дозаларини белгилаш учун компенсация мезони бўлиб ТТГ миқдорини аниқлаш кифоя. Гипотиреоз компенсациясида ТТГ миқдори нормада бўлади.
Тиреотоксикознинг кўп шаклларида ТТГ миқдори <0,5 мМЕ/л ёки умуман аниқланмайди. ТТГ нинг дастлаб миқдори пасайишида, шунингдек қонда эркин Т4 миқдорини аниқлаш мақсадида мувофиқдир. Агар бу кўрсаткич юқори бўлса, тиреотоксикознинг манифест шакли диагностика қилинади.

Download 134 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling