Ќалќонсимон без касалликлари


Download 134 Kb.
bet7/9
Sana30.04.2023
Hajmi134 Kb.
#1409621
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
19 Qalqansimon bez kasalliklari tireod gormonlar biosintezi metabolizmi

Эндемик буқоқ – йодтанқислиги холати кузатиладиган маълум географик регионда яшовчи кишиларда қалқонсимон без катталашиши билан кечувчи касаллик (буқоқ бўйича эндемик жойлар). Буқоқ бўйича эндемик ³исобланмаган регионда яшовчи кишиларда буқоқ ривожланишига – спорадик буқоқ дейилади. Буқоқ то²ли (Альп, Алтой, Хималай, Кавказ, Карпат, Тянь-Шань ва бошқалар) ва текислик районларида (тропик Африка, Жанубий Америка, ¶арбий Украина, Белоруссия, Ўрта Осиё, Байкалорти, Кавказорти, Узоқ Шарқ ва бошқалар) учрайди. Агар а³олининг 10% ида буқоқ белгилар бўлса – бу регион эндемик ³исобланади. Касаллик кўпинча аёлларда учрайди.
Этиология. Асосий сабаб – организмга йоднинг етарли миқдорда тушмаслиги (йодтанқислик). Йод – тиреоид гормонлар биосинтези учун зарур микроэлемент ³исобланади. Суткалик йодга бўлган эхтиёжнинг 90% озиқ махсулотлари билан, 4-5% ³аво билан, ва 4-5% сув билан киради. Организмга керак бўлган йод миқдоридан кам миқдорда тушиши қалқонсимон безнинг компенсатор катталашишига олиб келади, яъни буқоқ ривожланади.
Эндемик буқоқ ривожланишига мойиллик қилувчи факторлар:

    • буқоқнинг наслда бўлиши;

    • тиреоид гормонлар биосинтезида генетик дефектлар;

    • сувнинг урохром, нитрат билан за³арланиш, унда Са+ нинг миқдори кўп бўлиши йод сўрилишини ёмонлаштиради.

    • Атроф-мухит ва озиқ ма³сулотларида микроэлементлар- цинк, марганец, селен, молибден, кобальт, мис танқислиги ва Са+ ортиқлиги. Микроэлементлар дисбаланси тиреоид гормонлар биосинтезининг бузилишига олиб келади;

    • Йоднинг қалқонсимон без ³ужайраларига киришини блокловчи дори воситалари (перйодат, калий перхлорат);

    • Йоднинг қалқонсимон безда органификациясини бузувчи дори воситаларини қўллаш (тиомочевина, тиоурацил унумлари; айрим сульфаниламид, аминосалицил кислотаси);

    • Струмоген факторлар бўлиши – карам, шол²ом, хрен барги, маккажўхори, нўхот махсулотларида сақланувчи тиоционатлар;

    • Инфекция таъсири – ялли²ланиш жараёнлари, айниқса сурункали гижжа инвазияси, ёмон санитар гигиеник ва социал шароитлар.

Агар нормада организмнинг йодга бўлган эхтиёжи 200-250 мкг/сут ни ташкил этса, эндемик буқоқ регионларида организмга 50 мкг/сут дан кам йод киради.

Download 134 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling