Ќалќонсимон без касалликлари


III. Инструментал текшириш усуллари


Download 134 Kb.
bet6/9
Sana30.04.2023
Hajmi134 Kb.
#1409621
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
19 Qalqansimon bez kasalliklari tireod gormonlar biosintezi metabolizmi

III. Инструментал текшириш усуллари
Инструментал текшириш усулларига: УЗД, сцинтиграфия, пункцион биопсия, КТ ва МРТ текшириши ва бир қатор бошқа текшириш методлари киради.
1) µалқонсимон без ультратовуш текшириши мутлоқ зарарсиз бўлиб, у болалар ва хомиладорларда қўлланилади.
УЗД имкониятлари:
 µалқонсимон без ³ажмини аниқлаш
 µалқонсимон бездаги диффуз ва ўчоқли ўзгаришларни аниқлаш ва уларга характеристика бериш;
 лимфатик корректорларда ўзгаришларни аниқлаш;
 пункция жойини аниқ кўрсатиш имкониятини бериш.
Аммо эхолокация қалқонсимон бездаги ўзгаришларнинг морфологик структурасини аниқлаш имконини бермайди.
Замонавий эндокринологияда буқоқ ёки қалқонсимон безнинг патологик катталашиши деб УЗД текширувида унинг ўлчамлари аёлларда > 18 мл (см3); эркакларда > 25 мл (см3) ни ташкил этиши ³исобланади.
Кистоз ³осилалар эхонегатив; катта ³осилалар эса эхопозитив ³исобланади ва аксарият ³олларда эхонегатив ³алқа билан ўралган бўлади.
Ультратовуш текширувда хавфли ва хавфсиз ўсмаларни дифференциал диагностикасини ўтказиш имкони йўқ, аммо кистоз киритмани ва нотекис чегарали тугунлар малигнизацияланиш ³авфи юқоридир.
2) µалқонсимон безни сцинтиграфиялаш.
µалқонсимон без сцинтиграфияси асосида қалқонсимон безнинг функцияси юқори ва паст сохаларида йод ёки технеций изотопларининг нотекс йи²илиши принципи ётади. Сцинтирафия учун 80% холларда радиоактив техниций (99 мТс) ишлатилади.
Бу йод ионига ўхшаш, қалқонсимон безда фаол йи²илувчи моновалент анион бўлиб, йоддан фарқли равишда деярли органифигацияга учрамайди. Ярим яшаш даври – 6 соат, бу эса нурланиш дозасини камайтиради, 99 мТс в/и юборилади ва дар³ол текширув ўтказилади.
Шунингдек қалқонсимон безни текшириш учун йоднинг 3 хил радиоактив изотопи қўлланилади: J131; J125; J123. Уларнинг Т ½ J125 – 60 кун, J131 – катта нурланиш даражаси. J123 яхши кўрсаткичларга эга. Текширишга кўрсатма:

    • µалқонсимон без тугунли ўзгаришлар тиреотоксикоз билан кечганда (тугунли, кўп тугунли, аралаш буқоқ), автоном тугунли ўсмаларни дифференциал диагностикаси (тиреотоксик аденома) ва ДТБ.

    • 45 ёшдан катта кишиларда қалқонсимон бездаги тугунли ³осилаларни (пальпацияланадиган ёки >1 см диаметрли) қалқонсимон безнинг компенсациялашган автономиясини истисно қилиш учун;

    • тўш орти жойлашган қалқонсимон безнинг пальпацияси ва ультратовуш текшируви қийин бўлган ³олларда;

    • қалқонсимон без саратони касаллигида қалқонсимон без экстирпациясидан кейин операциянинг радикаллигини бахолаш мақсадида;

3) Пункцион биопсия (ингичка игнали аспирацион) – барча пайпасланадиган тугунли ўзгаришларда, шунингдек диаметри УЗД да > 1 см ни ташкил этувчи тугунларда амалга оширилади.
Асосий кўрсатма бўлиб, пайпасланаётган тугунли ³осилаларнинг хавфли ёки хавфсиз табиатга эга эканини аниқлаш ³исобланади. Шуни айтиб ўтиш жоизки, пункцион биопсия фолликуляр аденомани юқори дифференциаллашган фолликуляр саратондан ажратиш имконини беради, чунки бу ³олатларда ўсманинг қон томирларга ёки капсулага инвазияси ³ақида маълумотлар керак бўлади. Шунингдек АИТни лимфомадан ажратиш қийин, шу нуқтаи назардан пункцион биопсияни бошқа клиник ва инструментал маълумотлар билан ³амжи³атликда кўриб чиқиш лозим.
4) Рентгенофлюоресцент текшириш – қалқонсимон безнинг ³авфли ва хавфсиз ўсмаларини дифференциал диагностикасидаги ноинвазив диагностика тести сифатида қўлланилади. Паст дифференциациялашган аденома ва карциномаларда стабил йод миқдори <200 мкг/г ва 400 мкг/г гача ошган бўлиши, коллоид пролиферациялашган буқоқда бу кўрсаткичдан ³ам юқори бўлиши кузатилади.
Методнинг асосида аъзони гамма-квантлари 60 кэв энергияси билан нурлаш ва кейинчалик стабил йоднинг нурланиш характерини идентификация, регистрация ва ба³олаш ётади. Бу метод ноинвазив, арзон, тез ва беморларга радиоактив изотоп юборишни талаб этмайдиган усул ³исобланади.
5) КТ ва МРТ текшириш – нисбатан кам қўлланилади, асосан офтальмопатия диагностикасида фойдаланилади.
6) Асосий алмашинув – нормада – 15% +5%, гипотиреозда асосий алмашинув – 40% гача пасаяди; ДТБ да >40% ни ташкил этади, ушбу методнинг сезгирлиги юқори эмас.


Йодтанқислик касалликлари. Эндемик буқоқ


Йодтанқислик касалликлари – одамларда энг кўп учрайдиган ноинфекцион касаллик ³исобланади. £аммаси бўлиб ер юзида йод танқислиги регионларида 1,5 млрд киши яшайди, шулардан 655 млн да қалқонсимон без катталашиш (эндемик буқоқ), 40 млн кишида эса йод танқислиги натижасида ақлий ривожланишдан орқада қолиш аниқланган. (УССТ (ВОЗ) 1993 й).


Йодтанқислиги холати билан кечувчи асосий касалликлардан бири – эндемик буқоқдир.

Download 134 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling