Машғулот №1


Янги туғилган болани 3 ойлик бўлгунча ўтқазиладиган машғулотлар


Download 0.59 Mb.
bet25/61
Sana15.02.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1200278
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   61
Bog'liq
Маш улот №1

1.Янги туғилган болани 3 ойлик бўлгунча ўтқазиладиган машғулотлар:
Уйғоклик даври ҳали қисқа атиги 40-60 минутни ташкил этади, аммо шу вақтдан ҳам бола билан мулоқот учун фойдаланиш: у билан эркалатиб гаплашиш , исмини атаб чақириш , агулаш, аввал тик туриб, кейинчалик унинг юзига энгашиб қўшик айтиб бериши керак. Кароватнинг атрофида айланиш аввало болани атрофга қарашга,ҳаракат қилишга, кулишига,товуш келган томонни кузатишга ундайди.
Очиқ рангдаги ялтироқ ўйинчоқларни кўрсатиш, уларни аввал кўкрагидан 60-70 см юқорида , кейин уни пастроққа 45-50 см тушириш керак.Ўйинчоқлар кўз бурчагидан 450 даражада бўлиши керак.Секин аста ўйинчоыни у томондан бу томонга ўтқазиб уни шиқирлатиш, жиринглатиш керак,бу кўриш ва эшитиш уйғунлашувини, кузатишни ривожлантиради. 3-ойнинг ўрталаридан бошлаб ўйинчоқни вақти-вақти билан боланинг кўкрагига гўдак қўлини қимирлатиб унга тегишга имкон берадиган даражада яқинлаштириш керак. Бола ўйинчоқларни қўли билан ушлаб, қўлини ёзилишига олиб келади.Ўйинчоқ рангларини ўта кўплиги, болани кўзини толиқтиради.
Хар гал овқатлантиришдан аввал болани қорнига ётқазиб оёқ остига кафтни қўйилади,бунда бола эмаклашга ҳаракат қилади ва бола бошини кўтаради.Қорин билан ётқазиш қорин мушакларини тонусини оширади. Болани аввал горизонтал ҳолатда, 1,5ойликдан бошлаб вертикал ҳолатда кўтариш керак.
3-6 ойлик бола билан машғулот:
Бола билан гаплашаётганда болани товуш чиқариб гапирмоқчи бўлишига ва гувиллашга,хурсанд холатини сақлашга, кулишга ундаш керак. Болани узоқроқ вақт мобайнида эмаклашни раҳбатлантириш мақсадида манеж ичига ёки стол устига унга яқин масофага ўйинчок қўйиб қорнига ётқизилади , кейин қорнидан орқасига ётқазиб ёрқин ўйинчоқларни ён томондан кўрсатилади . Ўйинчоқларни – аввал икки, кейин бир қўлда ушлаш ва тутиб туришни ўргатишда бола кўкрагидан унинг қўли етарли масофага илинади , бола кафтига ўйинчоқлар тегизилади .
Ўйинчоқлар ёрқин рангда юмшоқ резинадан бўлиши керак,чунки уларни озода сақлаш осон бўлади. (Ўйинчиоқлар бир-бирига боғланган ҳалқалар бўлиши ва ушлаганда товуш чиқариши керак.)
6-12 ойлик бола билан ўтқазиладиган машғулот:
Бу ёшда болани айтилган предметни нигоҳи билан топиши ва у тарафга бошини ўгириб қараш кўникмасини ривожлантирилади. Тили чиқа бошлаган болани чувилашини такомиллаштириб, талаффуз қилинаётган бўғин ва оддий ”опа “,” бер”, ”ада” сўзларига тақлид уйғотилади. Гапни тушунишни ривожлантириш учун бола билан кўп гаплашиш , атрофидаги одамларни, предметларни, ҳаракатларни аташ, оддий ”қарсак”, ”қўлингни бер”, ”хайр” ҳаракатларни бажаришга ундалади. Болани ёрқин ўйинчоққа интилтириш, эркалаб ўзига чақириш ва бунда унга ёрдам бериш орқали эмаклашга (5,5-6ой), туришга (7,5ойдан бошлаб), суянчиқ билан (6-9ой)ва суянчиқсиз юришларга(11-12ой) ўргатилади.
Болани яхши эмоционал холатини сақлаш,рухини кўтариш ва баркамол ўсишини таъминлаш мақсадида у билан кўп шуғулланиб ҳар хил ”қувла-қувла”,”чапак чалиш”,”бекинмачоқ ўйнаш» каби ўйинлар ўтқазилади.
Болани атрофга қизиқтириб предметлар билан оддий ҳаракатлар кўрсатилади. Йил охирида бола 10га яқин сўз талаффуз қилади.Бу ёшда болаларга турли ўйинчоқлар: ранг-баранг, товуш чиқарувчи, турли материалдан таёрланган: ҳайвонлар, қушлар,балиқлар, қўғирчоқлар , матрешкалар, коптоклар керак. Майда ўйинчоқлар ва предметлар (пирамидалар,шарчалар ва х.к) бериш мумкин эмас, чунки болалар уларни оғзига соладилар. Ўйинчоқлар мустахкам , осон ювиладиган бўлиши керак. Кун давомида ўйинчоқларни алмаштириб туриш, кичкинтойни мустақил ўйнашга ўргатишга ҳаракат қилиш мақсадга мувофиқдир.
Ўйинчоқларни ҳар куни ювиш, шу билан бирга болаларни озодаликка ўргатиш лозим.
КИЙИМ танани совуқдан, иссиқдан, шамолдан, нурдан, механик ва химиявий жароҳатдан, микроблар билан ифлосланишдан сақлагич сифатида ишлатилади.
Кийим иссиқдан бедастирликни таъминлайди, бунда ҳарорат ҳосил қилиш билан уни сарфлаш мутаносиби организмга ортиқча зўр берилган ҳолда бошқарилади. Болаларда тери безларидан ажралувчи моддалар таъсирида ички кийимлар тез кир бўлади, бу эса ўз ўрнида ички кийимни тез-тез ювиб туришни тақазо килади. Табиий ипдан тикилган ички кийим тери чиқиндиларини 5-7 кундан сўнг,сунъий матодан тикилганда эса 3-5 кундан сўнг сингдира олмай қолади. Шунинг учун ички кийимни ўзгартириш бир ҳафтадан ошмаслиги керак.Носкилар эса кунда алмаштирилади. Болалар ички кийимини тез-тез яхшиси болалар совуни билан ювиб туриш керак,крахмаламасдан алохида дазмоллаб,алоҳида сақлаш керак. Болалар кийими юқори даражали гигроскопик (нам тортадиган) толали матодан тикилиши,очиқ рангли бўлиши зарур.Катта ёшдаги болалар учун ипак толали матодан фойдаланиш мумкин,аммо уч ёшгача бўлган болаларга бундай матолар тавсия этилмайди, сунъий толали матодан тикилган кийимлар эса «мутлақо» мумкин эмас. Болалар кийимлари қулай, баданни сиқмайдиган., чоксиз тугма ва мунчоқларсиз қулай кийиб ечиладиган бўлиши керак.

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling