Машғулот №1


Download 0.59 Mb.
bet57/61
Sana15.02.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1200278
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   61
Bog'liq
Маш улот №1

« Оғиздан- оғизга» сунъий нафас олдириш. Тиббий ходим беморнинг ёнида жойлашади, бир қўли билан беморни бурни қисади,иккинчи қўл билан иягидан ушлаб,оғзини бир оз очади. Тиббий ходим чуқур нафас олади ва ўз лабларини болани оғзига босиб,чуқур нафас чиқара. Эффектив нафас олдиришда нафас берганда кўкрак қафасини кўтарилгани билинади. Агар бу хол бўлмаса нафас йўлларини ўтқазувчанлигини ошириш керак. Бунинг учун касални энгаги кўтарилади ёки беморнинг оғзига оғизни янада жипслаштирмоқ керак. Агар ошқозонга ҳаво кириб қолса, буни ошқазон ости соҳасини қўл билан босиб чиқариб юборилади. Агар беморнинг жағи ва тишлари қаттиқ сиқилган бўлса, кўрсатиш бармоқ билан пастги жағ бурчагини ушлаб уни олдинга тортиш шарт.
«Оғиздан- бурунга» нафас олдириш хам анологик тарзда ўтқазилади, бунда беморнинг оғзини кафт билан ёпиб ёки пастки лабни юқорги лабга жипслаштирилади. Ёрдам берувчи чуқур нафас олади, ўзининг лаблари билан беморни бурнига тутади ва нафас юборади. Кўкрак қафаси кенгайганда ҳаво юбориш тўхтатилади.
Сунъий нафас олдириш бемор ўзи мустақил нафас олгунга кадар амалга оширилади.


Машғулот№16


Мавзу: Тери касалликларида бемор болани назорат қилиш ва парваришлаш. Тана ҳарорати кўтарилган бемор болани парвариш қилиш. Тери ксаллигида ва тана ҳарорати кўтарилганда овқатланиш, сув-туз қабул қилиш тартиби. Термометрия ва маълумотларини белгилаш. Терини йирингли, сувланувчи касалликларида профилактика. Тери шикастланганида парвариш қилиш тартиби. Тиббий муолажа ўтказиш техникаси. Врачгача бўлган ёрдамни ўтказиш. Гигиеник муолажаларни ўтказиш техникаси (эрталабки туалет, ванна, ювиниш, бошни соч қисмини ва тирноқларни парвариш қилиш). Даволовчи ванналарни қабул қилиш. Суртма дори воситаларни суриш техникаси.

Тери организмни ўраб турган , ташқи қоплама бўлиб, бир қанча муҳим вазифаларни бажаради: мухофаза, иссиқликни идора қилишда, моддалар алмашинувида, нафас олишда,пигмент хосил қилишда иштирок этади.Энг мухими сезги аъзоларидан бири- тери анализотири хисобланади.Тери механик шикастланишдан, қуёш нуридан,ташқи мухитдан,зарарли моддалар ва микроорганзмлардан организмни ҳимоя қилади.Агар тери соғлом ва озода бўлса унинг юзасидаги микроблар мугузланган хужайралар билан бирга тушиб кетади.Тери микробларга зарарли таъсир қиладиган махсус моддалар ажратади.Соғлом тери сатхидаги кислотали мухит микробларнинг ривожланишига йўл қўймайди.У асосан 2 қаватдан: эпидермис ва дермадан ташкил топган.Дерма остида гиподерма жойлашади.


Кичик ёшдаги болаларда кўпроқ учрайдиган тери касалликларига қуйидагилар киради:

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling