Машғулот №6 Мавзу: Муолажа хонасида дори воситаларини тери ости,мушак орасига ва вена ичига инъекция қилиш қоидалари билан танишиш


Download 341.52 Kb.
bet5/5
Sana26.01.2023
Hajmi341.52 Kb.
#1127192
1   2   3   4   5
Bog'liq
Амалий машғулот 6

Венага суюқликларни томчилаб юбориш методикаси.


Системани қўллашдан аввал ўрам пакетининг зичлиги ва қалпоқчадаги игналарнинг бутунлиги текширилади. Система ўрам пакети очилади ва уни қалпоқчалари ва игналарини бўшатмай туриб чиқарилади. Флаакон ичидаги дори мода аралаштирилгандан сўнг қопқоқини спирт ёки йод Билан артилади ва игнани имкон борича қопқоқ ичкарисига киритилади. Игнанинг тармоқ найчасини флакон деворига параллел холда махкамланади. Томизгичга яқин игна озод қилингандан сўнг уни хам қопқоқ орқали флаконга киритилади, бунда системани томизгичдан юқори пакетдаги пластинкасимон қисқич Билан беркитилади. Флаконнинг туби юқорига кўтарилади, штативга ўрнатилади ва одатдагича система тўлдирилади. Томизгични капрон филтри юқорида, томизгич ва найчаси эса пастда турадиган қилиб юқорига кўтариб филтрдан ва томизгичдан хавони сиқиб чиқарилади. Юбориладиган эритма билан томизгич ярмигача тўлдирилади, сўнгра у пастга туширилади ваэритма игнадан оқим бўлиб тушгунга қадар қалпоқчани олиб, найчанинг қуйи босимидан сиқиб чиқарилади. Пункция қилишдан олдин терига спирт суртилади венани пункция қилиш тўғри бажарилган бўлса (қоннинг игна орқали ўтиши), система игна Билан туташтирилади ва венага эритма томчилаб юборилади. Суюқликнинг тери остига тушмаётганлиги бир дақиқамобайнида кузатиб борилади. Сўнгра игнани вена йўли бўйлаб ёпишқоқ пластир билан махкамланади, пункция сохасига эса стерил салфетка ёпиб қўйилади. Эритма юбориш вақтида системани доим кузатиб бориш лозим. Эритмани оқим билан хам юбориш мумкин. Оқим билан юбориш (кўпи билан 500 мл. суюқлик) организмда айланиб юрадиган суюқлик хажмини тез тўлдириш зарур бўлиб қолганда (операция вақтида кўп қон йўқотиш, шок ёки коллапсда) қўлланади.
Суюқлик ҳароратини тена температураси атрофида тутиб туриш учун суюқлик оқиб келадиган резина найчага иссиқ сувли иситгич қўйилади ва унинг совиб қолмаслиги кузатилади. Венага томчилаб дори юбориш узоқ муддат давом этади, шунинг учун беморни қулай вазиятда ётқизиш, санчиш жойини юмшоқ бинт билан боғлаш ва тирсак венасидан кичикроқ калибрдиги венани (оёқ панжаси веналари ёки қўл кафтининг орқа юзаси веналари) танлаш керак. Зарур малака етишмаслиги, игнани томир бўшлиғига шошиб киритиш, жгутни нотўғри боғлаш, учи тўмтоқ игна ишлатиш нохуш асоратларга сабаб бўлишимумкин. Тиббиёт ҳамшираси хар қандай инъекцияни ўтказишдан олдин дори ўрамидаги ёзувга ахамият бериши ва ўқиб чиқиши лозим. Дори солинган қути, ампула хеч қандай ёзувсиз ёки уни ўқиб бўлмаса, бундай ампула ишлатишга яроқсиз хисобланади.Эритма юбориш вақтида системани тўғри ишлашини кузатиб туриш лозим: боғлам эритмадан хўл бўлмаганини, суюқликнинг венадан ташқарига тарқалиб кетиши туфайли дори юборилган жойда шиш пайдо бўлмаганини, система найчалари буралиб қолишидан ёки вена тиқилиб қолишидан суюқлик оқими тўхтаб қолмаганини текшириб кўриш зарур. Вена тромбози туфайли суюқлик оқими тўхтаб қолганда системада босимни ошириш ёки канюляни тозалашга уриниш мумкин эмас, балки бошқа венада янги венепункция ёки венесексия қилиб, муалажа давом эттирилади. Томчилаб дори қуйиш вақтида венага бирор дорини юбориш зарур бўлиб қолганда система найчасига спирт эритмаси суртилади ва шприсга тортилган дори воситаси шу жойдан юборилади. Агар аста-секин юбориш лозим бўлса, уни томчилаб юбориш учун эритмали идишга киритилади. Тиббиёт ҳамшираси дори моддаси қуйиш вақтида шунингдек у тугаллангандан кейин бемор ўзини қандай хис қилаётганлиги (унинг ташқи кўриниши, пульси, нафас тезлиги) билан қизиқиши лозим. Дори юборишни бошлашдан олдин. Бемордан шу препаратни қандай қабул қилиши ҳақида суриштириши лозим, чунки уни қўллаш аллергик реаксия қўзғатиши мумкин.
Венепункцияларда, венага инексия қилишда ва суюқлик қуйишда юз берадиган асоратлар:

  1. Вена тешилган жойда анчагина қон қуйилиб қолса, оғрийдиган шиш пайдо бўлиб, бу сохадаги вена деворлари яллиғланиши, унинг бўшлиғи эса тромб билан бекилиб қолиши (тромбофлебит) мумкин.

  2. Венани тешиш вақтида баъзан спазм пайдо бўлиши сабабли венага дори қуйиш вақтинча мумкин бўлмай қолади.

  3. Венепункция қилиш муваффақиясиз чиққанда, юборилаётган дори эритмасининг бир қисми венани ўраб турган тери ости ёғ тўқимасига тарқалиб кетиши мумкин. Бу эритманинг миқдори кам бўлса ва у тўқималарга унчалик таъсир қилмаса, оғриқнинг муддати ва кучи хам суст бўлади. Борди-ю, вена атрофидаги тўқималарга кучли таъсир қиладиган моддадан кўп миқдорда тушган бўлса, тўқималарда некроз авж олиши мумкин.

  4. Пункция вақтида нерв стволлари шикастланиши (пункция қилишда ишлатиладиган игна ёки таъсирлантирадиган эритмадан) ва етган шикаст даражасига қараб фалаж бўлиб қолиши мумкин.

  5. Муваффақиясиз чиққан пункцияда ўткир дори воситаси артерия сохасига тушиб қолиши мумкин, бунда унинг девори некрозга учрайди, бўшлиғида эса тромб хосил бўлади ва бу сохада қон айланишиб бузилади. Кейинчалик ўша жойда некроз бошланади. Агар венепункция вақтида юборилаётган дори тасодифан артерияга тушиб қолса, ўша жойда шу захотиёқ оғриқ ва шиш пайдо бўлади. Шу томондаги қўл кўкаради ва муздек бўлиб қолади, дори юборилган жойдан пастроқда пулс йўқолади. Бу холда жаррохлик усули қўлланилади.


Расм-12

Венага дори моддаларини томчилаб юбориш алгоритми.

Керакли жихозлар

Бажариш алгоритми

Изох

  1. Лоток

  2. Салфетка

  3. Бикс.

  4. Штатив

  5. Пинсет.

  6. Система.

  7. Қисқич

  8. Ёстиқча

  9. Пахта

  10. Спирт

  11. Совун

  12. Чўтка

  13. 1% Хлорамин эритмаси

  14. Латта.

  15. Қайчи

  16. Дори эритмали

флакон .

1. Ташқи кўринишни ( тирноқ ва соч) тартибга келтириш, қўлларни яхшилаб ювиш
2. Керакли асбоб –анжомларни текшириб, уларни тўғри жойлаштириш
3. Муолажанинг мақсади ва ўтказиш усуллари тўғрисида беморга маълумот бериб унинг розилигини олиш.
4. Учинчи шахс билан дори номи ва кўрсатма варақасини тўғилигини текириш (дори номи, миқдори, юбориш вақти санаси, беморнинг исми шарифи)
5. Патнисга пинсет ёрдамида қуруқ пахта шарчаларини олиб, уларни намлаб инъекция сохасини зарарсизлантириш учун тайёрлаб қўйиш
6. Системани очиб винтли қисқични ёпиб,флакон қапқоғининг химояловчи қатламини олиб ташлаб, игнани зарарсизлантирилган резина қисмига суқиб қўйиш
7.Флаконни штативга осиб қўйиб, «томизгич» нинг 1/3- ½ қисмини дори эритмаси билан тўлдириш.
8. Система учини пастга қаратиб, хаво чиқаргични очиб қўйгандан сўнг қисқични бўшаштириб системани дори билан тўлдириб ундаги хавони чиқариб ташлаш.
9. Беморнинг исми ва шарифини текшириб унга ҳамшира харакатлари тўғрисида маълумот бериш.
10. Инъекция сохасини белгилаб беморни сабабсиз ечинтиришга йўл қўймай бемор атрофида тўсиқ ёрдамида ёпиқ зонани ташкил этиш.
11. Пластирни керакли узунликда тайёрлаб қўйиб қўл қопларни кийиш.
12. Жгутни боғлаб, бемор бош бармоғини кафтида мушт қилишини сўраб, вена бўртиб чиқишини таъминлаш.
13. Спиртли пахта ёрдамида инъксия охасини юқоридан пастга қараб айланма харакатлар билан зарарсизлантириш
14. Инъекция жойидан терини тортиб, мўлжалланган нуқта пункция хуқтасидан 1 см олдинига нинани суқиш
15. Игнани 15-20 градус бурчагда суқиб, қоннинг шприц ичига чиқишини текшириш
16. Жгутни ечиб бемор қўлини бўшаштиришини сўраб қисқични очиб дори эритмаси томишини текшириш.
17. Суқилган игнани бир хил холатда ушлаб туриш учун канюлия таггига дока салфетка қўйилади.
18. Игна канюлиясини бир холатда мустахкамлаб, система найчасини устидан пластир билан ёпиштириб қўйилади..
19. Қисқич ёрдамида белгиланган инфузия тезлигини мослаш мумкин
20. Дорини юбориб бўлгандан кейин қисқични ёпиб, игна учини қимирлатмасдан пластирларни олиб ташланади, игнани чиқариб пункция сохасини бармоқлар билан босиш
21. Кузатиб бориш, инекция вақтини, дори номини, юборилган миқдори, юборилган сохаси, юбориш усули ва бемор ахволини ёзувларда қайд этилади.

  1. Эритма 400С гача иситилган бўлиши лозим.

  2. Система 2 та найчадан иборат:

  3. а) дори томизиш учун б) хаво ўтказиш учун

  4. Узун найчанинг эритма билан тўлганлиги найча охирида игнанинг учида эритма

кўриниши билан аниқланади

  1. Игна билан резина ўртасидаги резина қисми қўшимча равишда дориларни шприц орқали юбориш учун мўлжалланган.





Инсулинни хисоблаш ва шприцга тортиб олиш


Керакли жихозлар

Бажариш алгоритми

Изох

1.Шприц
2.Спирт.
3.Пахта.
4.Инсулин.
5.Пахта шарчаси

  1. Қўллар хар бири нъексияга тайёргарлик кўришда юуқимсизлантириш

  2. Стерил инсулин шприци ёки 1-2 мл оддий стерилланган шприц олинади.

  3. Флакондаги ёзув дори номи, дозаси ва сақланиш муддати текширилади.

  4. Флакондаги дорини тортиб олиш муолажада кўрсатилгандек, шприцга инсулин тортиб олинади.

  5. Инсулин миқдори қуйидагича хисобланади.

1 мл-40 ТБ инсулинга тенг.
0,1 мл-4 ТБ инсулинга тенг.
Инсулин тери остига 300 бурчак остида овқатдан 15-20 дақиқа олдин қилинади.

Ҳар доим инъекция қилиш жойини ўзгартириб туриш лозим.

Download 341.52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling