Машғулот №6 Мавзу: Муолажа хонасида дори воситаларини тери ости,мушак орасига ва вена ичига инъекция қилиш қоидалари билан танишиш


Вена ичига инъекция қилиш учун керакли жихозлар


Download 341.52 Kb.
bet4/5
Sana26.01.2023
Hajmi341.52 Kb.
#1127192
1   2   3   4   5
Bog'liq
Амалий машғулот 6

Вена ичига инъекция қилиш учун керакли жихозлар.

Стерил 10, 20 мл ли шприцлар, ингалар узунлиги 40-60мм бўлиши керак, латоклар, пахта шариклар, жгут, ёстиқча, қўлқоплар, 70% этил спирти,врач буюртмаси бўйича керакли дори ампулалари,Флаконлари, ишлатилган пахта шариклари ва жихозларни дезинфекциялаш учун керакли эритма қуйилган идиш.



Венага катта миқдордаги суюқликларни томчилаб юбориш.

Вена ичига дориларнинг томчилаб юбориш инфузион терапия тиббиётнинг барча сохаларида жумладан реанимация, хирургия, терапия, акушер гинекология амалиётида беморларнинг оғир холатдан чиқаришда асосий даволаш усулларидан хисобланади.


Инфузион терапия, мақсади ва вазифалари


Инфузион терапиянинг асосий мақсади организмнинг хаётий зарурий аъзолари функциясини нормал даражада изга солиш, патологик жараёнлар кечишини секинлаштириш, гомеостазнинг таъминлаш, хужайра ва хужайралараро йўкотилган суюқликларни тиклаш, моддалар алмашинувини: туз-сув баланси, углевод, ёғ, оксил, витаминлар, минераллар алмашинувини изга солишдан иборат бўлади.


Инфузион терапиянинг асосий вазифалари:
1.Қон айланиши (циркуляцияси) ва қоннинг оксигенацияси, ивучанлигини ва транспорт вазифасини яхшилаш, қон плазмаси хажмини нормаллаштириш,
2.Артериал ва веноз қон босимларини нормаллаштириш
3.Юрак ва нафас аъзолари фунциясини яхшилаш.
4.Организмнинг де6зинтоксикация қилиш.
5.Парентрал озиқланишни амалга ошириш.
6.Диурезни нормаллаштириш ва кучайтириш.
7.Иммун тизим иш фаолиятини нормаллаштириш



Download 341.52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling