Машғулот №6 Мавзу: Муолажа хонасида дори воситаларини тери ости,мушак орасига ва вена ичига инъекция қилиш қоидалари билан танишиш
Мускул ичига инекция қилиш методикаси
Download 341.52 Kb.
|
Амалий машғулот 6
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мускул ичи инекциясининг бажариш алгоритми. 1.
Мускул ичига инекция қилиш методикаси
Мускул тўқимаси қон томирларга, капилярларга бой бўлгани учун юборилган дори моддаларит тез сўрилади ва организмга таъсир қилади. Мускул ичига юборилган дорилар айникса антибиотиклар мускул ичида депо хосил қиладилар ва организмга бир маромда сўрилиб, қонда дори моддаси қонцентрациясини бир оптимал дозада ушлаб туришда мухим ахамият касб этади. Мускул ичига юбориладиган дори моддалар кўпроқ думба сохасининг юқори ташқи квадрантига,баъзи холатларда елка ташки юзаси мускуллари юқори учдан бир қисми сохасига, сон олди ташқи юзасини ўрта учдан бир қисмига юборилади Расм-11 Думба сохасининг юқори ташқи квадрантига, ва сон олди ташқи юзасини ўрта учдан бир қисмига мускул ичига инъекция қилиш техникаси. Мускул ичи инекциясининг бажариш алгоритми. 1. Беморга инекция мақсади тушинтириш ва беморнинг розилигини олиш. 2.Ҳамшира кўлларини гигиеник тайёрлаш ва спирт билан артиш. 3. Қўлга қўлқоп кийиш ва пахта шарикка шимдирилган 70 % спирт билан икки маротаба ишлов бериш. 4.Беморнинг инекцияга мос холатда қорнига ёткизиш. 5.Думба сохасини ташқи-юқори квадрантини аниқлаш. 6. Ишлатиладиган шприцни ишлатиш муддатини ва салафан пакетини герметиклигини аниқлш. 7.Шприцнинг пакетини очиш, игнасини кийдириш ва унинг стерил лотокка қўйиш. 8.Буюрилган дори моддасини ишлатилиш муддатини текшириш, дори ампулласини, флаконини бутунлини, герметиклигини аниқлаш 9. Ампулладаги ёки Флакондаги дори моддасини физик хусусиятларига бахо бериш ( эритмани ранги тиниқлиги,лойқаси бор-йўқлиги, дори миқдорига ахамият бериш). 10. Дори ампулласи ёки Флаконини очиш учун спиртга хулланган пахта билан 3 марта артиш ва очиш. 10. Шприцга дори моддасини керакли миқдорда олиш,хавосини чиқариш 11. Мускул ичига инъекцияси қилиниши керак бўлган сохага икки марта спиртга шимдирилган пахта шариклари билан ишлов бериш. 12. Инекция қилиниши керак бўлган майдон терисини чап қўл бармоқлари орасига олинг. 13.Шприц игнасини тўғри бурчак остида мускул ичига ( 40-45 мм) юборинг ва кўрсаткич бармоқингиз билан игнани шприцда мустахкам турганини аниқланг. 14.Шприц поршенига биринчи бармоқ билан босиб дори моддасини аста –секинлик билан шприцдан мускул ичига юборинг. 13. Дорининг юборилгандан сўнг игнани чиқариб, ўрнига спиртга намланган стерил пахтани қўйинг ва бир муддат бармоғингиз билан босиб туринг. 14.Ишлатилган шприцни алоҳида қонтенерга ташланг ва қўлқопни ечинг. 15.Инекциядан сўнг бемор ўзини қандай хис қилаётганини сўранг. Download 341.52 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling