Mashinasozlik texnologiyasi va avtomatlashtirish” kafedrasi o’quv tanishuv amaliyotining hisoboti bajardi


Токар станокларида бажариладиган ишлар


Download 202.43 Kb.
bet11/13
Sana07.02.2023
Hajmi202.43 Kb.
#1173163
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
Hisobot 23-20 MST va A Sanjarbek

Токар станокларида бажариладиган ишлар.
Токар - винткесар станокларида қуйидаги асосий иш турларини бажариш мумкин: марказлаш, кўндаланг юзаларни текислаш, цилиндирик юзаларни, ташқи ва ички юзаларни йўниш, экцентрик юзаларни йўниш, конус юзаларни йўниш, фасон юзаларни йўниш, пармалаш ва резба ўйиш ишлари

  1. Кўндаланг юзаларни текислашда, патронга маҳкамланган заготовкани кўндаланг юзаси кўп вақтда текис бўлмайди. Шунинг учун у тозаланишни талаб этади. Бу операция қирқиб туширувчи ёки йўнувчи кескичлар билан бажарилади.

  2. Марказлаш. Марказлар узун деталларни ишлашда деталга бир қанча операция бажариш вазифасини ўтайди. Марказ тешикларининг ўлчамлари ГОСТ бўйича олиниб, уни тешигининг диаметри, заготовкани диаметридан 6-10 марта кичик бўлиши керак. Марказ тешикларини парма, конус, зенковкалар билан очилади. Агар детал диаметри кичик бўлса, кернер билан бажариш мумкин.

3. Ташқи цилиндирик юзаларни йўниш. Заготовкани ташқи цилиндирик юзаларини йўнишда, заготовка патронга, планшайбага, патрон ҳамда марказга, ҳамда оправкаларга маҳкамланиб ишланади. Агарда заготовка узунлигининг диаметрига нисбати <4 бўлса патронга қистирилиб, 4< <10 узунликдаги детал, патронларга маҳкамланиб, орқанги бабка билан тиралади.
> 10 узунликдаги детал патронга маҳкамланиб, люнет ёрдамила ушланиб, кетинги бабка маркази билан тиралиб ишланади.
Марказларда детални ишлаган вақтда, ишқаланишни камайтириш учун, ҳамда ишқаланиш натижасида қизиган жойларни совутиш мойлаш билан эришилади. Ташқи юзаларни кесиш, ўтувчи кескичлар ёрдамида бажарилади.

6. Слесарлик ва йиғув ишлари, жиҳозлари, асбоб- ускуналари тавсифи
Саноат корхонасида слесарлик (чилангарлик) ва йиғув ишларининг моҳияти ва мазмуни. Машина деталларининг ўзаро алмашинувчанлиги, руҳсат этилган ўлчамлар (допусклар) ва ўтқазишлар (посадкалар). Слесарлик иш жойининг жиҳозланиши, слесарлик ва йиғув асбоб-ускуналарнинг тузилиши ва улардан тўғри фойдаланиш. Асосий слесарлик ва йиғув ишларини бажариш: юзаларни белгилаш (разметка), қирқиш, тўғрилаш, эгиш, текислаш, эговлаш, пармалаш, зенкерлаш, тешик йўниб кенгайтириш, развёрткалаш, резба очиш, заготовкаларнинг ўлчамларини фазовий белгилаш (пронстранственная разметка), шаберлаш, якунловчи (притирка, доводка) ишларини бажариш тартиби, қўлланиладиган ўлчов ва ишлов бериш асбобларининг тузилиши ва ишлатилиши, дастаки ва механизациялашган иш услублари.
Чилангарлик иш жойини ташкил этиш. Иш ўрни деганда, устахона ёки тсехнинг алоҳида ишчи (талаба) ёки:ишчи1аг (талабалар) гуруҳининг ихтиёрида бўлган ва у топшириқни бажаришда керак бўладиган жихоз, мослама, асбоб ва материалларнинг мақсадга мувофик ҳолда жойлаштирилган малум қисми назарда тутилади. Иш ўрни элементларига қуйидагилар киради:

  1. иш бажариладиган жихозлар, механизм ва мосламалар,

  2. материал, ярим тайёр маҳсулотлар, тайёр маҳсулотлар, чиқиндиларни жойлаштириш ва сақлаш учун қурилмалар (стеллажлар, таралар);

  3. асбоблар, мослама ва техникага оид хужжатларни жойлаштириб ва сақлаш учун қурилмалар (турли токчалар, рамкалар);

  4. иш ўрнига бириктирилган қурилма-транспорт воситалари (тал, аравачалари);

  5. нормал ва хавфсиз меҳнат шароитларини таъминловчи, қурилмалар (маҳаллий ёритиш, вентилиятсия ва совутувчи қурулмалар. хавфсизлик техникасини назарда тутиб қилинган турли тасдиқлар);

Ишчи ёки гуруҳларни қийналмай ишлаши учун қулай жой ва мосламалар ёқ остига қўйиладиган тагликлар, стуллар).
Керакли асбоб ва мосламаларнинг кўрсатилган чегаралардан ташқарида жойлашуви ишчининг ортиқча ҳаракат қилиб, гавдасини тез-тез эгишига олиб келади.
Чилангарлик гираси (қискичи) ишлов бериладиган детални керакли ҳолатда ушлаб турувчи қискичли мосламадир Ишлатиш характерига мувофик, уларни стол ва қўл гираларига гуруҳлаш мумкин. Стол гираси тобланган пўлатдан тайёрланиб икки қисмдан, қўзғалувчи ва қўзғалмас жағлардан тузилган, қўзғалмас қисмининг давоми столга ўрнатиш учун тешикли мосламага эга. Винтни дастак ёрдамида керакли томонга айлантириш билан гиранинг жағлари ҳаракатга келтирилади.




Download 202.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling