Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда


Download 1.73 Mb.
bet128/160
Sana11.10.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1697418
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   160
Bog'liq
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl

ҚЎШМА ГАП


385-машқ. Берилган матндан аввал содда гапларни, сўнгра қўшма гапларни ёзинг. Қўшма гап қисмлари сонини, қандай боғланганини изоҳланг.

Дарада ҳаво иссиқ, ҳамма ердан қарағай ва арча ҳиди анқирди. Теварак-атроф игна баргли кўм-кўк дарахтлар билан қопланган. Йирик шағал йўлдан тепаликка кўтарилиш анча мушкул эди. Ҳаво иссиқ, сув ичкилари келарди. Ҳамон сув учрамаслигидан ҳайрон бўлишарди. Шу дарадан қор босган Қрасная Поляна деган жойга ўтишлари керак эди. Шу ерда дарёча бўлиши керак, лекин ундан ҳамон дарак йўқ эди. Қарагайлар учини шитирлатиб шамол эсарди, аммо шамол овози сукунатни бузмай уни янада чуқурлаштирарди. Борган сари оёқ остидаги кул ранг, баъзи жойларда эса оппоқ тус олган шағал бирданига қорая бошлади ва ўн минут ўтмасдан шағал орасида шилдираб оқаётган ариқчани кўрдилар, олисдан эса шовиллаган овоз эшитилди. Сал кейинроқ улар айқириб оқаётган оқим бўйлаб кетавердилар, сувдан эсган муздек шамол оёқларини жунжиктирди. Кейин улар қор босган майдончага кўтарилдилар, ҳамма ёқни яна сукунат босди, чунки қор эриб, унинг остидан чиқаётган оқим пастда қолган эди. Улар қор устидан яна баландроқ кўтарилдилар ва ҳеч зот йўқ шу баландликда уларда қандайдир нотаниш юксак тантана, кўтаринкилик руҳи пайдо бўлди. (Ю. Семёнов.)




386-машқ. Гапларни ўқиб, боғланган ва эргашган қўшма гапларни ажратинг, улар орасидаги фарқни изоҳланг.

1. Қовун пишмаган, лекин сап-сариқ пишган дўмбоқ-дўмбоқ ҳандалаклар кўп эди. (О.) 2. Кун совуқ бўлса ҳам, у терлаб кетган эди. (С. Калмиков.) 3. Бизнинг нафратимиз даҳшатли, иродамиз, ғалабага бўлган иштиёқимиз эса чексиздир. (Ю. Семёнов.) 4. Кечқурун тиниқ осмонда илк юлдузлар чарақлаганда, ҳамма қишлоққа қайтади. (О. Ё.) 5. Туман тарқалди ва мен бутун астрономик кузатувларимизни амалга ошира олишимизга умидвор бўла бошладим. (Ж. Верн.) 6. Менинг ҳамма истакларим, бутун вужудим илм тарқатишга қаратилгандир ва мен буни ўзим учун энг улуғ бахт деб биламан. (Абу Райҳон Беруний.) 7. Биламанки, ҳар бир орзунинг ўзига яраша ташвиши бор. (М. Муҳамедов.) 8. Уч-тўрт ғўла арралагунча, онам қора терга ботди. (Н. С.) 9. Кўз ёшидек тоза томчилар Қилар экан дарёни пайдо, Дарё бўлса гул водийларни Этар экан ўзига шайдо. (Ҳ. О.)





Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling