Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда


Download 1.73 Mb.
bet125/160
Sana11.10.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1697418
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   160
Bog'liq
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl

377-машқ. Ўқинг. Киритма гапларни топиб, унинг ўзи киритилган гапнинг қайси бўлагига алоқадор эканини, ажратилган бўлаклардан фарқини айтинг.

1. Кенг, узун, пахтаси чиқиб ётган тўнимнинг (бу дадамнинг эски жомакор тўни) барини белимга боғлаб олган бўлсам-да, лойга беланган орқа этаги товонимга шалп-шалп урарди. (Н. С.) 2. Совуқ кунларнинг бирида, октябрнинг охирида (Польшада эса қиш эрта тушади) бизларни бараклардан ҳайдаб чиқишди. (Д. Кьюсак.) 3. Қизил духобага ўралган дафтарчанинг жилдига (Қаландар буни кейин, мадрасага қайтгач кўрди) зар билан шу сатрлар битилган эди. (О.Ё.) 4. Бироқ иккови ҳам — улар давлат секретари Мейснер билан президент Гинденбургнинг ўғли Оскар эди — ҳеч ким танимайдиган бу ирқчининг афт-башараси қанақалигини ҳам билишмасди. (А. Чаковский.) 5. Устози профессор Данилович ўз шогирдининг қобилиятли йигит эканлигини мақтар, у билан фахрланарди ҳам. (Ким билади дейсиз, балки бу гапларни Ҳошимнинг ўзи тарқатганднр.) (Ж. Абд.) 6. Ёзда қишлоқққа борганларида камина...(у маҳалда мен ўн уч – ўн тўрт яшар бола эдим) уларга почтачилик қилардим... (О.Ё.)




БИР БОШ БЎЛАКЛИ ГАПЛАР


378-машқ. Ўқинг. Икки бош бўлакли ва бир бош бўлакли гапларни аниқлаб, улар орасидаги фарқни айтинг. Бир составли гапларнинг типини белгиланг.
I. Шу куни кимнинг қўлига қараманг газета. Ҳамма ёқ ари уясидай ғувиллаб қолган. Тушки овқат маҳали ҳам баҳс устига баҳс очиларди. Истаган хонангизга кирманг, икки-учтадан бўлиб олиб радиобиология лабораториясини тилга олиб турганини кўрасиз. Ҳар ким ҳар хил талқин қиларди. Бировлар Ғойибнинг группасига ачинишар, шунча меҳнатлари зое кетганидан афсус қилишарди. Мақола муаллифини эса шаддодликда айблашарди.
“Ўткир ёзилибди, - дерди бошқа бировлар, - эгасини топиб ёзишибди!..” Яна бир хиллари бор эдики, улар на у томонга, на бу томонга бўлишга гаранг эдилар. (Ж.Абдуллахонов)
II. Мана ўша чўл. На бир қўққайган уй, на бир қултум сув ва на тиккайган дарахт бор. Поёни йўқ яйлов. Бу ерда йил фаслларининг ўзига хос файзи, гашти бўлади. Баҳор шабадаси эсиб, осмонда оқ-қора булутлар сузади, чақмоқ гумбурлаганда, булар ларзага келади, қиш уйқусида тош қотиб ётган жониворлар момақалдироқ наърасидан чўчиб уйғонади. (Н. Сафаров.)



Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling