Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда


Download 1.73 Mb.
bet122/160
Sana11.10.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1697418
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   160
Bog'liq
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl

369-машқ. Ўқинг. Уюшган ҳолларни аниқлаб, ўзи боғланиб келган сўз билан бирикма тарзида кўчиринг; тагига чизиб, устига турини ёзиб қўйинг.

1. Королёв майорни... дов юраклиги, соф дил ва ростгўйлиги учун яхши кўрарди. (А. Чаковский.) 2. Ёнғин тутуни барра ўтлар устида, энди ниш уриб чиққан экинлар устида, дарахтлари куртак чиқарган боғлар устида, кўпириб-ҳайқириб оқаётган бўтана сойлар устида сузиб юрарди. (С. Б.) 3. Бўғиқ шовқин сув орқали аниқ ўтиб, даҳшатли ва дабдабали эшитилар эди. (Ж. Верн.) 4. Лекин ҳозир қаҳрамонлар минглаб, ўн минглаб чиқяпти. (А. Чаковский.) 5. Яна қўрқувдан ва танҳоликдан юрагим ўйнай бошлади. (Самим аш-Шариф.) 6. Денгиздай чайқалиб, дарёдай тошиб, Кўҳна қирғоқлардан кўпириб тошиб, Шарқираб, ярқираб, барқ уриб, серзавқ Қалбимга тўлдириб ҳаяжон ва шавқ Ҳаёт чақиради мени ёнига! (У.)




370-машқ. Ўқинг. Умумлаштирувчи сўз қатнашган уюшиқ бўлакли гапларни топиб, қандай бўлак уюшганлигини айтинг.

1. Тракторларнинг тариллаши, тоғ-тоғ харсанг тош, тупроқ уюмларининг қулаши, ваҳимали гумбурлашлар — буларнинг ҳаммаси ҳақиқий жанг майдонини эслатарди. (Ж. Абд.) 2. Бу ерда ҳамма нарса: қизил дарахтдан ишланган панель ҳам, кўркам ва қулай мебеллар ҳам, биллур қандил ва қимматбаҳо матодан тикилган дарпарда, полга тўшалган майин турк гилами кишида таассурот қолдиришга мўлжалланган. (В. Егоров.) 3. Унинг юриш-туриши, кафедра олдида сўзлаш усулларига тақлид қилувчилар ҳам кўп. (Ж. Абд.) 4. Зиёфатга Ҳиротнинг энг илғор кишилари: олимлар, шоирлар, ҳофизлар, машшоқлар, хаттотлар, тери ишлайдиган ва кимхоб тўқийдиган машҳур ҳунарманд усталар, муқовасозлар ва эгарсозлар тўпланишган эди. (Л. Бать.) 5. Мен ҳамма нарсани: чарчоқни ҳам, ёр-дўстларимни ҳам, коллекцияларимни ҳам унутдим. (Ж. Верн.) 6. Шу дақиқаларда унинг фикру хаёлини уч нарса банд қилган эди: фарзандларининг беморлиги, Олим мо-жароси, Норзода билан муносабати. (Ф. Ниёзий.) 7. У мингларча йилги маданиятни, асрларнинг фикр бойлигини қамраган шоир эди. (О.)





Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling