Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда


Download 1.73 Mb.
bet139/160
Sana11.10.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1697418
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   160
Bog'liq
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl

421-машқ. Берилган қўшма гапларни ўқинг. Аввал боғланган, кейин эргашган қўшма гапларни кўчиринг; ҳар бирининг боғланиш усулини кўрсатган ҳолда схемасини чизинг.

Н а м у н а: 1. Тошпўлат гап қайтармади, лекин аламидан, жаҳлидан лаблари ҳамон дириллар эди. (Н. Бирюков.)


2. Ой ботиб кетган бўлса ҳам, ҳали тонг ёришмаган. (С. Б.)


, лекин





-са ҳам,
1. Қора ерга яқинроқ келсин деб қуёш, Улуғбек йўқотди кўкдай улуғ бош. (Ғ. Ғ.) 2. Эҳтимол, у ёқларда ўт-ўланлар тиззага келмагандир, лекин ям-яшил қирларда, Сайхун бўйларидаги чексиз даштларда ҳанузгача лолақизғалдоқлар очилиб ётгандир! (О.Ё.) 3. Ё кўк унга ўз сирларини очишни тиламас, ё унинг ақл кўзгуси хиралашиб қолган. (О.Ё.) 4. Тор кўча чекиниб, олдинда кичикроқ бир гузар кўринди. (О.Ё.) 5. Али Қушчидай шогирдлари бор экан, унинг асарлари изсиз йўқолмайди. (О.Ё.) 6. Уни тасодифан топдим ва бу тасодиф менга озмунча хизмат қилаётгани йўқ. (Ж. Верн.) 7. Суҳбатдан шу нарса маълум бўлдики, ўртоқ Валиев илгари туппа-тузук лавозимларда ишлаган. (М. Ниёзов.) 8. Идора йўлагига кирган ҳам эдики, Олимнинг кимгадир баланд овоз билан дўқ уриб гапираётгани қулоғига чалинди. (Ф. Ниёзий.) 9. Қизиғи шундаки, мана шу корхонага дастлаб директор бўлиб келибди. (М. Ниёзов.) 10. Кимки тахтга содиқ қолса, шоҳдан инъом олади. (Ш. Руставели.)
4 22-машқ. Тушириб қолдирилган тиниш белгиларини қўйиб гапларни кўчиринг. Ҳар бир гапнинг тузилишига кўра турини (боғланган ёки эргашган) қавс ичида кўрсатинг.

1. Совуқ тушиб далаларда изғирин шамол эса бошлади. (Ч. Айт.) 2. Низомжон бировга аралашмайдиган, камгапроқ бола бўлганидан синфдошлари уни “индамас” деб чақиришарди. (С. Аҳм.) 3. Гарчанд ноябрь энди бошланган ҳали узун қиш қиров остида қимирламай турган бўлса ҳам тўсатдан тушган совуқ одамларни шошириб қўйди. (Ҳ. Ғ.) 4. Илм мисоли бир дарахт бўлса амал — унинг меваси. (К. Моисеева.) 5. Мени қўрқитиш қийин, ҳайратлантириш эса ундан ҳам қийинроқ. (Н. Т.)





Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling