Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда


Download 1.73 Mb.
bet137/160
Sana11.10.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1697418
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   160
Bog'liq
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl

415-машқ. Натижа ва ўхшатиш эргаш гапли қўшма гапларни топиб ўқинг. Эргаш гап бош гапга қандай боғланганини тушунтиринг.


1. Дарё суви қанча оққани билан камаймагани каби, одам қалби дунё-дунё шодлигу тоғ-тоғ қайғу-аламларни сиғдира оларкан. (Ҳ. Н.) 2. Эшон жавоб ўрнида шундай бир инградики, суяклари зирқираб кетгандай бўлди. (П. Т.) 3. Шундай ғазаб алангаси кўтариладики, бу аланга золимларни ва босқинчиларни куйдириб, кулини кўкка совуради. (З. Самадий.) 4. Ҳар қандай янгилик бирон эскилик қаршилигига дуч келганидек, янги мактаб йўлига ғов тўсувчилар ҳам пайдо бўлиб қолганди. (Н. С.) 5. Шу кун уч ўртоқ чунон ишлашдики, Асқарнинг ойиси ўғлини таниёлмай ёқасини ушлади. (Л. Маҳмудов.) 6. Гўё қишлоққа Чиққан каби кун, Минг-минг чироқдан Ёруғ бўлар тун. (Қ. Ҳ.)


416-машқ. Аввал натижа эргаш гапли, кейин ўхшатиш эргаш гапли қўшма гапларни кўчиринг. Эргаш гапни бош гапга боғловчи воситалар тагига чизинг.

1. Дарслар шунақа ўтадиган бўлдики, гўё билган нарсаларингни қайта такрор қилгандек бўласан киши. (М. Р.) 2. Арча атрофидаги болаларни шу қадар кулдирдики, Турди билан Асқарнинг ичаги узила ёзди. (Л. Маҳмудов.) 3. Бир кафтгина ҳовурланган тупроқ турар қўлимда, Гўё шунда яшнаган боғ пайдо бўлди йўлимда. (З. О.) 4. Ҳаво шундай дим, иссиқ эдики, кўзини юмиб турган киши ўзини олов гувиллаб ёнаётган тандир олдида тургандек ҳис қилар эди. (Н. Бирюков.) 5. Деразадан тушаётган шуъла чеварнинг сўлим юзини ёритар, гўё қуёш ҳам инсон гўзаллиги олдида бош эгиб турарди. (Б. Иқлимов.) 6. Бу йилги қиш шундай чўзилдики, одамлар йилт этиб офтоб чиқишига зор эди. (Й. Сулаймон.) 7. Сой ва жилғалардаги сувлар қуйилиб катта дарёни вужудга келтирганидай, тўп-тўпи билан қўзғолончиларга қўшила бошлаган халқ катта оқимга айланмоқда эди. (З. Самадий.)




417-машқ. Тушириб қолдирилган тиниш белгиларини ўз ўрнига қўйиб, эргашган қўшма гапларни кўчиринг, схемасини қавс ичида кўрсатинг ва эргаш гапнинг турини айтинг.


1. Сариёғ, қази шундай усталик билан паррак қилиб тўғралган эдики бирон жойида пичоқ тирнаб кетган ғадири кўринмасди. (Ў. У.) 2. Лекин биз шапкўр одам турли рангларни бир-биридан ажратолмагани каби ҳозирча вужудга келмаган асарларимизни аниқ, бус-бутун тасаввур қила олмаймиз. (Ю. Смуул.) 3. Ҳамқишлоқлари дераза олдидаги гиламга давра қуриб ўтиришди гўё оқсоқоллар гиламни қуршаб олгандек эдилар. (Н. Бирюков.) 4. Эртасига Рамазон қори шу қадар ҳовлиқиб келдики эшикдан кираётиб остонага қоқилиб кетди. (П. Т.) 5. Элмурод букун шундай маза қилиб ухладики ҳатто туш ҳам кўрмади. (П. Т.) 6. Кузги синов яқинлашган сари Раҳбархоннинг Умридан хавотири ошмоқда эди. (Ҳ.Н.) 7. Бабушкин кўпроқ Мелибойга мурожаат қилиб гапирар чунки у Қўқондаги аҳволни яхши биларди. (С. Калмиков.)



Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling