89-машқ. Гаплар таркибидан антонимларни топиб, уларнинг антонимлик хусусиятларини тушунтиринг.
1. ...У ўзига керакли одамларни омон сақлаб қолди, кераксизларни, аксинча, лагерга жўнатаверди. (Ю. Семёнов.) 2. Қани, айтинглар-чи, ўт билан сув шерик бўла оладими? (И. Р.) 3. Ҳазратов бундан ташида хурсанд бўлса ҳам, ичида хафа. (И. Р.) 4. Тожихон далада ҳам йигит, ҳам қиз бўлиб ишлади. (Мирм.) 5. Ва лекин кўзларим олдида бирдан, Очди поёни йўқ яқин-йироқни. (З.) 6. Мен қанча маҳорат билан ёлғонни чин қилишга уринмай, Мунира буни сезди... (У. Н.) 7. Эрксиз ўтган бир йилдан Озод он яхши! (Ш.) 8. Икки томон ўртасида беомон жанг бормоқда, у ёмонлик ила яхшиликдир. (Мирм.) 9. “Обод шаҳарни хароб қилайликми ёки хароб шаҳарни обод қилайликми?” — дебди. (“Гулпари”.) 10. Энди сиз менга оға, мен эса сизга сингил бўлиб қолибман. (“Гулпари”.) 11. Зоримиз бор, зўримиз йўқ, жўнашингиз мумкин. (Мирм.) 12. Истибдод ўлигу, Истеъдод тирик. Шоҳ ижод тиригу Шаҳаншоҳ ўлик. (З. О.)
90-машқ. Антонимларни аниқланг. Аввал тўла антонимларни, сўнгра ярим антонимларни кўчиринг.
1. Мева-чеванинг ҳўлидан қуруғи, қуруғидан ҳўли кўп. (И. Р.) 2. У ёш-яланг, қари-қартанг одамларга кўниккан... (Ш. Тошматов.) 3. Суюнганимдан эмас. куюнганимдан айтяпман. (С. Калмиков.) 4. Севган кўнгил шоҳ бўлурми ва ёки гадо, Била олмадим. (Э. В.) 5. У билан Саодатхон неча йил бирга яшади, шодликни ҳам, қайғуни ҳам бирга тотди. (С. З.) 6. Шу куни кечқурун ака-ука она олдида бу ҳақда яна гаплашишди. (Мирм.) 7. Шоир, сизга ижозат йўқ, кулолга бор! (Мирм.) 8. Кўпроқ эмас, камроқ ермиз. Ҳозир кулоллик ҳам ёмон эмас. (Мирм.) 9. Нима, ғунан бўлиб сакраб юрсам соғу, мундоқ ётсам касалми? (Мирм.) 10. Ҳўл тарашани қалаб Пиширди ёғлиқ-ёвғон. (Мирм.) 11. — Кеча ёз эди, бугун — қиппа-қиш! (У. Н.) 12. Гоҳ жуда узун, гоҳ жуда калта кийим киярди. (Р. Заҳир.) 13. Еру кўкни тутиб кетган хитоблар. Магуанинг овозини босиб юборди. (Ф. Купер.)
Do'stlaringiz bilan baham: |