Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда
-машқ. Гапларни ўқинг. Ажратиб кўрсатилган сўзларнинг омонимларини топинг. 1. Хон шу кечасиёқ кампирга чопар
Download 1.73 Mb.
|
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl
77-машқ. Гапларни ўқинг. Ажратиб кўрсатилган сўзларнинг омонимларини топинг.
1. Хон шу кечасиёқ кампирга чопар юборди. (С.Аҳм.) 2. Дилдор югуриб бориб Давлатбахтнинг хонасидан ғижжак, танбур, даф келтирди. (О.) 3. Белни алдаб-алдаб ишга солмасак бўлмас. (С. Аҳм.) 4. Мен иккинчи ранг ҳарбий врачман. (А. Чаковский.) 5. У туртиниб, плашчининг бари буталарга илиниб, ...ҳансирарди. (Ч. Айт.) 6. Соғиниб кутдим, ёшим маржон бўлиб. (Ҳ. Ғ.) 7. Баъзан унинг орган чалаётганини эшитар эдим. (Ж. Верн.) 8. ...Унга мусиқийдан дарс бериш учун жазирамада, қоқ тўп пайтида пиёда бориб-келиб турса — бу қанақа муҳаббат бўлди. (Р. Заҳир.) 78-машқ. Қуйидаги омомним сўзларнинг маъноларини изоҳланг, улар иштирокида гаплар тузинг. Курак, кунда, кўза, май, мансаб, нор, ол, орт, оч, оша, ошиқ, палак, пар, сеп, сон, сон, сур, тақа, ром, тер, товон, тириш, ток, туз, тўп, чанг, чоп, қази, қий, қил, қирқ, қор, қув, қўй, қўш. Изоҳларингизни “Ўзбек тилида омонимларнинг изоҳли луғати” билан солиштириб кўринг. 79-машқ. Шакли бир хил, вазифаси ҳар хил аффиксларни аниқланг, уларнинг турини айтинг. I. 1. Бу гулларнинг умри қисқа, олингиз, Иқболингиз минг йил этсин давомлар. (Ҳ. Ғ.) 2. Бола очиб бемалол Боғларида ўсдимиз. Улар бизга жонкуяр, Саховатли дўстимиз. (Қ. Ҳ.) 3. Меҳмонхонада, ўз хонамиздамиз. (Э. Хэмингуэй.) II. Ўзбекча—қизча; ҳайқир—учқур, сувса— борса, борай — кучай; йиғиқ — тортиқ; босма—босма; тугма – тугма; тортинчоқ — қўзичоқ, сувсиз—студентсиз; балиқчи — балиқчи, ўқидим—ўқитувчим, чиқинди — ювинди, супурги — ёзги. 80-машқ.Товуш тизими жиҳатдан бир хил шаклланган сўзларни топиб, маъноларини изоҳланг. 1. Тушма қаллоб тўрига, Ўтқизса ҳам тўрига. Одам қовун эмасдир, Қараб билсанг тўрига. (Ҳабибий) 2. Баъзилар бор гўё ҳўл ўтин, Тутаб ёнар, кўрмайсан ўтин. Янгиликка қайишмас сира, Хоҳ буюр-у, хоҳ ўтин. (М.Мударрисов) 3. Қошларни тердириб куя тортибсиз, Бекуя дўстлардан ўзни тортибсиз. Кўрганини қилгандек қуш уясида, Аянгизга сиз ҳам айнан тортибсиз. (Ямин Қурбон) Бу сўзлар сўзларнинг шакл ва маъно муносабатига кўра қайси турларига киради? 81-машқ. Ўқинг. Синонимларни аниқланг, омонимлардан фарқини айтинг. 1. ...Кейин маскаёғ суртиб, ликобчага қўйди. (Р. Заҳир.) 2. У ликобчадаги устига сариёғ суртилган... икки бўлак нонни олиб, ея бошлади. (Р. Заҳир.) 3. Ёшлик — фундамент. ...Пойдеворни қийшиқ қўйсанг, иморат қулайди. (Мирм.) 4. Бориб онангни ва рўзғорларингни бу ерга олдириб кел. (Ж. Зайдон.) 5. Бўлмаса фармонингизни волидамга етказиш учун уйга боришга ижозат берсангиз. (Ж. Зайдон.) 6. Қўшин орқада қолиб кетгани учун, Темур илгари юрмай тўхтади. (С. Б.) 7. Босқинчиларнинг аскари тор тоғ чўлига кириб келган маҳалда, ерли аҳоли бу жойни тошлар билан ҳимоя қилган. (С. Б.) 8. Бир соҳиб иккала қўли билан йўғон асосига таяниб ўтирибди. (Р. Заҳир.) 9. Ўнг қўлида ҳассасини ерга тиқ-тиқ урганча чиқиб келди. (Ж. Зайдон.) 10. Жамила дастгоҳига комбинат гудок чалиб турган пайтда етиб келди. (Мирм.) 11. Станок устига қўнган чангни чўтка билан артди. (Мирм.) 12. Бегона юртда, боласи дийдоридан узоқда армон билан кўз юмди. (С.Аҳм.) 4. Толибжон кўп машаққатларни бирга кечирган хотинини ёт эл тупроғида қолдирди. (С.Аҳм.) 14. Интиқом ол! — дер эди. Ҳар гуноҳсиз оққан қон. Ўч ол!— дерди Маратга Ҳар тонг чиққан зар қуёш. (Ш.) 15. Бу қўшиқ билмайди недир тўсиқ-ғов. (Ш.) 16. Олам яралмишки, бандисан, осмон, Сукунат домига ўтмишинг асир. (Г. Ж.) 17. Ана бедазор. ...Дилни яшнатган йўнғичқазор ҳам ўриб олиниб, ўрни шудгор қилиб қўйилган эди. (С. З.) 82-машқ. Синоним сўзларни аниқлаб, маъно жилвасидаги фарқни тушунтиринг. 1. Саҳарлаб тураман, қутлайман тонгни, Бўйнимга осилар субҳ шамоли. (Мирм.) 2. Ел келтирар майин бир оҳанг. Яна олиб кетар нарига. (Мирм.) 3. Даламизда салқин шаббода елди, Ухла, жоним болам, аллаё-алла. (Мирм.) 4. Мартабадор шахсларни фуқарога тез-тез сиёсат қилиб, авом жиловини маҳкам ушлаб туришга ундарди. (Мирм.) 5. Элдан қўрққан қози кейинчалик уни бўшатиб юборди. (Мирм.) 6. Улуғ Гимннинг янгроқ оҳангини Олиб кетди тунги шўх сабо. (Мирм.) 7. Қовжираган палакларнинг у ер-бу ерида қолиб кетган сапчалардан узиб, чайлага олиб борди. (Ҳ. Н.) 8. Қани, бу ҳамакларни чанқовбосди қилиб турайлик. (Ҳ. Н.) 9. Сендан ҳеч сиримни яширмайман. (А.Қ.) 10. ...Аммам бояқишнинг ўғлини дадам мусофирлар, мардикорлар орасига қўшиб қўйди. Дадамда сира инсоф йўқ. (О.) 11. Баъзан уни ўқийман ошкор, Баъзан хуфия — ғоятда пинҳон. (Мирм.) 12. Сиддиқжон бунга мутлақо ишонмаса ҳам, Рўзиматнинг кўнгли учун ёқасини ушлади. (А. Қ.) 13. Энди у бутунлай қўрқмай ҳам қолди. (П. Т.) 14. Сиз асти хавотир бўлманг. (Я.) 15. Чой қоғозга ёзилиб, тўрт букланган хатни бой очди. (О.) 16. Мактубнинг бош томонини ўқиганда Ҳомиднинг юзида кўрилган шодлик ўзгаришлари... ўрнини чуқур бир мулоҳаза олгандек бўлди. (А. Қод.) 11. Бу нома эртаси кун хонга юбориладиган бўлиб, бунга махсус киши белгиланди. (А. Қод.) 83-машқ. Берилган гаплардаги синоним сўзларни топинг, уларни синонимик қаторларга гуруҳлаб кўчиринг. 1. Тушида у бригада тракторига миниб, қабристон чеккасидан ариқ ўтказиш ниятида гўристонга йўл олган эмиш. (О.Ё.) 2. Унинг чекига Асака кўчасидаги дорихона тушди. (С. Ан.) 3. Ҳилол кўксин ер ўғлига Ёстиқ этмиш пар. (Э.В.) 4. Мунаввар... Асака кўчасидаги аптекага қадам босмай қўйди. (С. Ан.) Ой сукут аро, Чексиз фазо оғушида ер ўғли ухлар. (Э.В.) Сўрар экан фурсат сарҳисоб, бенаф ўтган ҳаётинг учун вақт олдида берурсан жавоб. (Э.В.) 7. Биз очган хазина Ватанимизга арзирли тортиқ бўлади, деб умид қиламан. (Ҳ.Ғ.) 8. - Шахматни ҳам олиб келай-а? - деди Шарифжон. (С. Калм.) 9. Дадам сизга озгина совға бериб юбордилар. (Ҳ.Ғ.) 10. Емакни кўпроқ ғамла. (К. Моисеева.) 11. Жуда яхши бўлади-да. Ошдан кейин аччиқ-аччиқ чой ичиб, сатранж сурамиз. (С.Калм.) 12. Тирикчилигимиз аввал қандай бўлса, ҳозир ҳам шундай. (О.) 13. Айтмайсиз ҳам, қўшни. (Ҳ. Ғ.) 14. Айтиб бер-чи, қайси қиз бурун севиб бўлган умид билан ёр. (Ҳ.О.) 15. Итни олиб келишга ақлимиз етибди-ю, хўраги тўғрисида ўйламабмиз. (Н.С.) 16. Елкангизни тутинг бизга, ҳамсоя. (Ҳ.Ғ.) 17. Ўзимиз толқон, туршак билан зўрға кун ўтказиб турган кезимизда итга берадиган емишимиз йўқ эди. (Н.С.) Download 1.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling