Masofaviy att 2201 guruh talabasi Ismoilov Elnur 2-амалий машғулот. Ахборот технологиялари ёрдамида рақобат Ишдан мақсад
Download 140.63 Kb.
|
2-Амалий машғулот
4. Билимларни бошкариш
Билимлар бўйича сиз нимани биласиз? Ходимлар кўп холларда электрон почтадан фойдаланиш жараёнида тузилмаланмаган маълумотлардан фойдаланишади. Мисол, ходимлар электрон почта орқали эълонлар, кунлик оператив хабарлар ва маҳфий хатларни қабул қилиб оладилар. Бироқ, электрон почта тизимида билимларни бошқариш тизими яхши ривожланмаган. Янги ходимлар ўзларидан аввалги ишлаган ходимларга келган электрон хатлардан хабардор бўлмайди. Ходимлар кўп холларда электрон ҳужжатлардан зарур маълумотни изламайдилар. Ҳар бир ходим электрон хатларни таҳлил қилишда кўп вақтини сарфлаганлиги учун ташкилотда самарадорлик пасаяди. Шунингдек, катта ҳажмдаги ва кўп сонли файлларни тизимли сақлаш учун катта хажмдаги ҳотира зарур бўлади. Microsoft Exchange, Domino IBM ва WorkSite Interwoven серверлари катта ҳажмдаги очиқ стандартли веб-маҳсулотлар ёрдамида ташкилотдаги тузилмаланмаган маълумотларни манзиллаштиришда фойдаланишлари мумкин. Ушбу маҳсулотлар ёрдамида турли типдаги ахборотлар умумий сақланади. Масалан, ташкилотдаги барча стратегик қарорларни сақлаш учун “Microsoft Exchange”да “Policy” папкасидан фойдаланиш мумкин. Худди шундай савдо ташкилотидаги товарлар, нархлар ва бошқа муҳим маълумотларни Domino IBM серверидаги “Competitive Intelligence” маълумотлар базасида сақлашлари мумкин. WorkSite фойдаланувчилари ўз маълумотларини категориялаштирилган ва ҳимояланган тарзда сақлайдилар. Ташкилотлар ушбу тизимлардан ўз фаолиятларида маълумотларни сақлаш, излаш ва ҳимоялаш жараёнларида фойдаланишлари мумкин. Менеджерлар муайян малакали ходимларни контент устида зарур амалларни бажаришга масъул қилиб тайинлашлари мумкин. Аммо ушбу тизимлар ташкилотга ходимлар ўз маълумотларини ахборот тизимига киритмаган ҳолда кутилган натижани бермайди. Менеджерларга ёрдам бериш учун ходимлар ушбу тизимлардан қандай фойдаланиш зарурлиги, бошқариш тизимларидан статистик маълумотларни олишда ва бошқа максадларда фойдаланишлари зарур. Юқорида келтирилган ҳар бир дастурий маҳсулотни таҳлил қилиш натижасида куйидаги саволларга жавоб топинг: Download 140.63 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling