Масъул муҳаррир: Файзиев Шохруд Фармонович, ю ф. д., доцент


ТАБИИЙ ФАНЛАРДА ИЗЧИЛЛИК ТАМОЙИЛИНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ ВА


Download 4.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/171
Sana28.08.2023
Hajmi4.72 Mb.
#1670852
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   171
Bog'liq
17.Fizika-matematika

17
ТАБИИЙ ФАНЛАРДА ИЗЧИЛЛИК ТАМОЙИЛИНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ ВА
РИВОЖЛАНИШИ (ФИЗИКА МИСОЛИДА)
Ғоипов Бунёд Анорбойевич
Тошкент вилояти Бўка тумани 
13-мактаб физика ва астрономия фан ўқитувчиси
Телефон:+998(97) 784-26-42
Сирожиддинова Шахзода Дилмурдовна 
Тошкент вилояти Бўка тумани 
39-мактаб физика ва астрономия фан ўқитувчиси
Телефон:+998(94) 428-36-38
Аннотация: Ушбу мақолада физика ва уни ўқитишда изчиллик тамойилининг пайдо 
бўлиши ва ривожланиши ҳамда методологик асослари баён этилган. 
Калит сўзлар: Изчиллик тамойили, мослик принципи, классик ва квант назария, фи-
зика ўқитиш методикаси, дидактика, нисбийлик назарияси.
Изчиллик тамойилининг методологик асосларини аниқлаш учун, унинг фалсафий 
моҳиятини қараб чиқайлик. Фалсафа тарихида изчилликка биринчи диалектик ёндошиш-
ни Гегель амалга оширган. У инкорни инкор қонунини ишлаб чиқиш жараёнида шуни 
кўрсатганки, инкор қилиш эскини бутунлай йўқотиш эмас, унинг маълум қисми ҳар доим 
сақланиб қолади ва у кейинги ривожланишга асос бўлади.
Диалектик материализмнинг асосчилари Гегель диалектикасини янада ривожланти-
риб, изчилликни табиат ва жамиятни ривожланишидаги объектив қонунияти сифатида 
қарашган.
Г.Н. Исаенко изчилликни фалсафий категория сифатида таҳлил қилиб, қуйидагича таъ-
рифлайди: «Изчиллик фалсафий категория бўлиб, у ҳар қандай ривожланиш жараёнига 
тегишлидир, натижада янги шароитга мос тарзда ривожланаётган объектга тааллуқли 
айрим жиҳатлар ўзгарган ҳолда ўтади, янги шароитга мос келмайдиганлари ташлаб 
юборилади»[1,35-б]. А,В. Тимофеева изчилликни таҳлил қилиб, уни инкорни инкор 
қонунини намоён бўлиши деб қараб, шуни кўрсатдики, «ривожланишдаги изчиллик янги 
билан эскини боғланишида ўзини намоён қилади, инкор қилинаётган эскининг ижобий то-
монларини сақлаб қолиш умумий жараёндир, у табиатда ҳам, жамиятда ҳам ва таффакурда 
мавжуддир».Тўлақонли тарзда изчиллик фалсафий категория сифатида Э.А. Баллер ишла-
рида ўз аксини топган, у изчилликка қуйидагича таъриф берган: «Изчиллик турмуш ва би-
лишнинг турли босқичлари орасидаги боғланиш бўлиб, унинг моҳияти шундан иборатки, 
у ҳозирги аҳволни ўтмиш ва келажак билан боғлайди, натижада яхлитликни таъминлай-
ди». Шундай қилиб замонавий фалсафада ривожланишдаги изчиллик аниқ тушунча 
бўлиб, у моддий объектнинг ривожланиш жараёнида янгида эскининг муҳим элементла-
рини сақланиб қолишини кўрсатади. Демак, илмий билишдаги изчиллик ҳам ўтмишдаги, 
ҳам ҳозирги пайтдаги ва келажакдаги фаннинг ҳолатлари орасидаги боғланишни ифода-
лаши керак, ҳар бир босқичдаги ижобий ютуқлар кейинги босқичда қўлланилади ва фан-
ни янада ривъожланишини таъминлайди. Изчиллик фақатгина алоҳида фанларга тегишли 
бўлмасдан, уларнинг тизимига ҳам тааллуқлидир. Турли фанларнинг фалсафий асосига 
тегишли изчиллик мавжуд бўлиб, бу эса ягона умум илмий дунёқараш ва методология би-
лан таъминлайди. Илмий билимнинг ривожланишидаги изчиллик унинг интеграциясидаги 
асосий йўналишни кўрсатади[2,97-б]. 
Юқоридаги таҳлилга кўра, изчиллик ғояси билишни тарихий ривожланиши жараёнида 
ўзгариб келди. Бунга мисол қилиб Н. Борнинг мослик принципини кўрсатиш мумкин.
Унга кўра, янги назариянинг тенгламаларидан, хусусий ҳолда, ундан олдинги наза-
риянинг тенгламалари келиб чиқади. Жумладан, квант механика ва нисбийлик назарияси-
нинг ҳаракат тенгламаларидан хусусий ҳолда классик механиканинг ҳаракат тенгламалари 
келиб чиқади; умумий нисбийлик назариясининг тенгламаларидан, хусусий холда Нью-
тоннинг гравитация тенгламалари; квантовий электродинамика тенгламаларидан классик 
электродинамика тенгламалари келиб чиқади. Ушбу муҳим методологик муаммони тадқиқ 
қилишга И.В. Кузнецовнинг қўшган ҳиссаси улкан. Унинг ишларида биринчи марта мате-


35
17
матик аппаратнинг боғланиши, классик физиканинг бир қатор тушунчаларини замонавий 
физик назарияларга боғлиқлиги, алмашинаётган илмий назарияларда мослик ғоясиниг на-
моён бўлиши ўз тасдиғини топган. 
Эски ва янги назариялар орасидаги фарқ, айниқса илмий революциялар даврида яққол 
кўринади. Бунга мисол қилиб, XIX аср охири XX аср бошларида электромагнит майдон 
назариясини яратилишида, атом тузилишини мураккаблигини кашф қилинишида, квант 
назарияни пайдо бўлишида, фазо ва вақт ҳақидаги тасаввурларни ўзгаришида кўриш мум-
кин. Бу кашфиётлар «физикадаги кризис»ни юзага келтирди. Буни юзага келишига сабаб, 
табиатни, классик физиканинг фалсафий асосларини метафизик тушуниш туфайли пайдо 
бўлган эди, жумладан, атомнинг бўлинмаслиги, массани ўзгармаслиги, фазо ва вақтнинг 
абсолютлиги ва бошқалар.
Шундай қилиб, эски ва янги назарияларнинг таққосланиши, ҳақиқий илмий ва ҳақиқий 
бўлмаган концепцияларнинг муносабатлари билан белгиланади. Эски назарияларнинг 
ҳақиқий мазмунига келсак, агар улар кузатиш ва тажрибада тасдиқланган бўлса, уларни 
янги назария билан ҳар доим мослаштириш мумкин. Ҳақиқий эмпирик далиллар, асосий 
тушунчалар, тўғри таърифланган қонунлар, янги назариядан маълум шартлар бажарилган-
да келиб чиқади.
Бунинг учун дастлаб назария нима эканлигини аниқлаб олишимиз керак. Илмий на-
зария билимларнинг яхлит тизими бўлиб, бир қатор асосларга, аниқ мантиқий таркибга, 
принципларга ва қонунларга эга. Назария айрим соҳага тегишли объектларни тўғри акс 
эттиради ва амалий тадбиққа эга бўлади. Яхлит илмий назариядан унинг қисмларини ва 
уларга бўлган ёндошишларни фарқлаш керак. Ўзаро мустаҳкам боғланган илмий назария-
лар йиғиндиси, аниқ соҳадаги ҳақиқатни ўрганишга йўналтирилган бўлиб, фан ёки илмий 
предметнинг соҳасини ташкил қилади. Кўпчилик фундаментал ва амалий фанлар маълум 
бир яхлит фанни ташкил қилади. Фан социал институт сифатида ўзича, илмдан ташқари, 
турли ташкилий шакллар ва ташкилотларни, моддий - техник базани, ишлаб чиқариш 
соҳаларини қамраб олади. Шунинг учун ҳам фаннинг ривожланишидаги изчиллик умумий 
ҳолда бошқача кўринишга эга. Илмий билимларнинг изчиллигидаги асосий хусусият шун-
дан иборатки, унинг ҳақиқийлиги ва уни акс эттириши борган сари ортиб боради.
Ҳар қандай назариянинг фундаменти бўлиб эмпирик далиллар, кузатиш ва тажриба 
натижалари ҳисобланиб, улар объектив ҳодисаларни тўғри акс эттиради. Далиллар доира-
сидаги изчиллик, уларнинг тўпланиш йўналишида бориб, янада аниқлик даражаси ортади, 
қайта кузатишлар асосида текширилади. Янги, ҳақиқий билимларнинг мазмуни тўғрисида 
гапирганда шуни айтиш лозимки, гап уларнинг 
оддий
арифметик йиғиндиси устида кет-
маслиги керак. Бундай жараён туфайли турли физик параметрлар ва доимийликлар янада 
аниқроқ топилади.
Назария ва далиллар орасида тескари алоқа ҳам мавжуд. Назариянинг мазмунини эмпи-
рик далилларга боғлиқлигига хеч қандай шубха йўқ. Агар назарий йўналишлар бўлмаса, 
эмпирик натижалар далил сифатида қабул қилинмаслиги ҳам мумкин. Ушбу фикрни та-
рихий далиллар исботлайди, чунки нотўғри назарий коцепцияларини тасдиқлайдиган да-
лиллар ҳам учрайди.
Эмпирик умумлаштириш, хали назария дегани эмас. Чунки далиллар дастлаб баён
қилиниши, сўнгра улар назарий жиҳатдан тушунтирилиши туфайли, юқори даража-
даги умумлаштиришга эришилади.
Бир қатор фанларда эмпирик далилларни тўплаш учун фундаментал назариялар 
жалб қилинади. Кўп ҳолларда, физик назариялар асосида химиявий, биологик ва бошқа 
ҳодисалар назарий жиҳатдан тушунтирилади. Бунга ўхшаш жараёнлар илмий билимларни 
ривожланишидаги изчилликни кўрсатиб, ҳодисаларни асослашга ва тушунтиришга хизмат 
қилади.
Назариянинг асосий принципларини методологик ролини ҳам кўрсатиш керак. Принцип 
- илмий қонунни методологик жиҳатдан қайта таърифлаш ҳисобланади. У, айрим ходисани 
қайта тушунишни, уни ўрганишга қандай ёндошишни, ишлатилаётган қонуннинг мазму-
нига асосланишни кўрсатади. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, айрим холларда қонунни 
қайта таърифлаш, таққослаш принципи сифатида намоён бўлади. Бунга мисол қилиб I ва 
II тур абадий двигател яратишни, энергиянинг сақланиш ва айланиш қонуни ҳамда термо-
динамиканинг иккинчи қонуни тақиқлашини кўрсатиш мумкин.


36
17
Илмий билимнинг ривожланишидаги изчилликни амалга ошишини, илмий принци-
пларнинг мазмунини аниқлашдаги изчиллик мисолида кўрсатиш мумкин. Бу ҳолда наза-
рий қонунлар, уларни объектив ҳақиқатга яқинлашиш йўналишида таърифланади. Наза-
рий қонунларнинг ҳақиқийлик мезони сифатида, уларни ҳодисаларни тўғри тушунтириш 
қобиляти, олдиндан айтиб бериш жиҳати ҳамда уларни амалда тасдиқланиши қатнашади. 
Фаннинг тараққиёти ва назарияларнинг алмашиниши туфайли ҳодисаларни тушунти-
ришдаги ҳаққонийлик сақланиб қолади. Назариянинг ҳақиқийлик мезони сифатида, 
фақатгина ундан келиб чиқадиган натижаларнинг тасдиқланишигина эмас, унинг амалда 
қўлланишининг турли шаклларининг самарадорлиги хизмат қилади.
Ишончли эмпирик далиллар, қонунлар, принциплар, гипотезалар ва ишлатиладиган
моделлар назариянинг муҳим элементлари бўлиб ҳисобланади, аммо булар назариянинг 
мазмунини тўла қамраб ола олмайди. Назария маълум бир мантиқий таркибга эга бўлиб. 
У унинг элементларини боғланишида ҳамда уларнинг кетма-кетлигида намоён бўлади. На-
зариянинг мантиқий таркибидаги изчиллик, объектив ҳақиқатни ҳар томонлама тушунти-
ришда, унга яқинлашишда ва уни амалда қўлланишини самарадорлигида намоён бўлади[4, 
68-б].
Билимларни ривожланишидаги изчилликни муҳокама қилишда, назариянинг фалсафий 
асослари тўғрисидаги гапириш ўринлидир. Улар ўзида мос равишда дунёқараш, методо-
логик ва ижтимоий жихатларни қамраб олади. Назариянинг фалсафий асосларини ривож-
ланиши ташқи дунёга айнан мос келиш йўналишида бориб, назариянинг ички мазмунини 
ривожланиши, ундаги бўртирма ва нотўғри фикрлардан қутилиш йўналишида боради.
Фаннинг тараққиёти билан турли табиий ва гуманитар фанларнинг фалсафий асосидаги 
умумий диалектик - материалистик мазмун ўсиб боради. Ушбу мазмуннинг тўпланиши 
ва қайта ишланиши, диалектик - материалистик дунёқарашни янада ривожлантириб, тур-
ли фанларнинг таркибига чуқурроқ кириб боради ва уларнинг интеграциясига тегишли 
муҳим омил бўлиб ҳисобланади. 
Бизнингча, билимларнинг интеграцияси билан фанларнинг синтези ва назарияларнинг 
қўшилишини фарқлаш керак. Қандайдир элементларни системага синтез қилиниши, улар-
нинг нисбий мустақиллигини йўқотади, натижада бошқа сифатли яхлит система юзага ке-
лади. Бунга мисол қилиб, химиявий ва биологик синтезни кўрсатиш мумкин. Фанларнинг 
ўзаро таьсирида эса ахвол бошқача. Биофизика, биохимия, физик химия каби «гибрид» 
фанлар юзага келганда эса, уларни ташкил қилган фанлар қўшилиб кетмайди, балки 
янада ривожланади. Натижада фанларнинг сони камаймасдан, янада ортади. Бошқача айт-
ганда, келажакда интеграция туфайли фанларнинг сони янада хам ортиб боради. Кела-
жакда, турли интеграцион жараёнлар туфайли, фанларнинг сонини ортиши стабиллашган 
ҳолда ҳам, фанлар сони барибир кўп бўлади[5, 185-б].
Биз ҳозирча айрим фан соҳаларига ва айрим назарияларга тегишли изчиллик тўғрисида 
гапириб,уни уларнинг интеграцияси сифатида қарадик. Шунга қарамасдан, шуни таькид-
лаш лозимки, ҳозирча фанларнинг дифференциацияси уларнинг интеграциясидан устун 
келмоқда. Чунки, фундаментал фанлардан ташқари, кўплаб амалий фанлар ҳам мавжуд 
бўлиб, уларни сони ортиб бормоқда. Энди биз, дифференциялашган фанлардаги изчиллик-
ни кўриб чиқайлик. Улар нисбатан мустақил бўлишига қарамасдан, ҳар бири бошқа фан-
ларга таълим тизими орқали комплекс тадқиқотлар туфайли, мураккаб техник тизимлар ва 
тенологик жараёнларни биргаликда ишлаб чиқиш орқали, ҳамда илмий техник тараққиёт 
ва ижтимоий иқтисодий ривожланиш режаларини тузиш орқали таъсир қилади. 
Умум илмий билиш воситаларининг интегратив роли жуда катта. Одатдаги тадқиқот 
методларини (кузатиш, эксперимент, анализ, синтез, индукция, дедукция, аналогия ва 
бошқалар) такомиллашиши билан бир қаторда янги методлар-математик моделлаштириш, 
эҳтимоллий-статистик методлар кенгқ ўлланилмоқда. Қўлланилаётган тадқиқот методлар 
комплексини умумилмий аҳмиятини ортиши ва улар билан боғлиқ умумилмий тушунча-
лар, фанларнинг изчиллиги ва интеграцияси жараёнининг муҳим белгиси сифатида на-
моён бўлади.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, илмий билимларнинг ўсишидаги изчиллик кўп 
қиррали бўлиб, бир вақтнинг ўзида у фанлар интеграциясининг муҳим шакли, унинг 
ўтмиши ва ҳозирги ҳолатининг бирлиги, янги ҳодисаларни тушунтиришда ахборот ал-
машиниши, фанлар методологиясининг диалектик -материалистик тизимида ягона сама-


37
17
рали тадқиқот методларини ишлаб чиқиш каби жиҳатида намоён бўлади. Шуни алоҳида 
таъкидлаш лозимки, билиш назарияси ёки фалсафада, изчиллик тамойилини “изчиллик 
қонуни” деб ҳам аталади. Физиканинг ривожланишида эса ушбу принцип “мослик прин-
ципи” кўринишида номоён бўлиб, мазкур номни Н.Бор таклиф қилган ва қандай қилиб
қўллашни 1918-йили кўрсатиб берган.

Download 4.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling