Масъул муҳаррирлар


Мутрибийнинг адабий мероси


Download 110.22 Kb.
bet2/3
Sana02.02.2023
Hajmi110.22 Kb.
#1135983
1   2   3
Bog'liq
Mutribiy

Мутрибийнинг адабий мероси

Мутрибийнинг адабиётшуносликка оид иккита тазки- раси билан бирга унинг ана шу асарлар ичида етиб келган шеърий асарлардан бошқа илмий ёки бадиий мероси кулимизда мавжуд эмас. У ўзининг девони бор-йўқлиги хусусида маълумот бермаган. Эронлик олим Али Марв- даштий ҳаққоний равишда таъкидлаганидек, Мутрибий

196 Нусхайи зебойи Жаҳонгир. Кўлёзма. - В. 183а-183б.

61
каби билимдон олим ва болалигидан тортиб умрининг охиригача шеър ёзиш, мусика чалиб, ашула айтишни тарк этмаган суз санъаткори, мохир мусиқачи бошка илмий- адабий рисола ёзмаган ёки ўз шеърларидан девон тузмаган булиши мумкин эмас 197


Мутрибий тазкираларидаги шоирлар ҳақидаги маъ- лумотлар, латифа, ибратли ҳикоялар билан бирга у ёзган таърих, қасида, ғазал, рубоийлар унинг кичик замондоши Саййид Рокимнинг "Таърихи Роким" рисоласи ҳамда ХІХ acp муаллифи эронлик Ризокулихон Ҳидоятнинг "Мажмаъ ул-фусаҳо", бухоролик Ҳашматнинг "Тазкират уш-шуаро", "Номайи хусравон" ва ХХ асрда яшаган Неъматуллох Мухтарамнинг "Радоиф ул-ашъор", Садриддин Айнийнинг "Намунайи адабиёти тожик" каби тазкира асарларида акс эттирилди. Тожик олимлари Абдугани Мирзоев ва Усмон Назиров, Усмон Каримов томонидан Мутрибий газаллари матбуот саҳифаларида эълон килиниб, ўрта ва олий ўқув юртлари дарсликларига киритилди. Масалан, тожик олими Усмон Назиров "Садои Шарқ" журналида (1981 йил, 5-сон) Мутрибийнинг "Тазкират уш-шуаро"даги 11та ғазали ва 2 та мухамма- сини эълон килди. Албатта, бу мерос жуда кичик ҳажмли булиб, Мутрибийнинг бизгача етиб келган шеърлари тулик ҳолатда бир ерга жамланмаган эди. Мутрибий "Тазкират уш-шуаро"сининг Техрон нашрига Кириш сўзи ёзган Али Аъло Марвдаштий ана шу ишга кул урди ва "Тазкират уш-шуаро", "Нусхайн зебойи Жаҳонгир"нинг Хотима кисмидаги маълумотларга суяниб, Мутрибийнинг 52 та макбайм, 30 рубоий, таърих жанрига доир 1 қитъа, 1 та бешбайм, 2 та учбайт, 17 ғазал, мадхга оид 1 та икки байтлик, 2 та тўртбайтлик китъа, 1 та мушажжар (да- рахт шаклидаги) газал, 1 та ўн икки байтлик форсча ва 1 та ўн беш байтлик араб тилидаги қасида, 1та олтмиш уч мисралик ва 1 та йигирма уч мисралик мухаммас, 1 та

197 Мутрибий. Тазкират уш-шуаро. Курсатилган нашр. Б. 44.

62

олтмиш уч байтлик мусаммат қасида, 1 та ўттиз бир байтлик мусаммат марсия-қасидасини мавзуларга ажрат- ган холда бир ерга йигиб ҳавола этди 198

"Нусхайн зебоии Жаҳонгир"да ҳам Мутрибийнинг талайгина қасида, ғазал, рубоий, таърих жанрига оид китъа, фард, мисраълари мавжуд. Улардан айримлари янги асарлар булса, анчагинаси "Тазкират уш-шуаро"да

хам келтирилган намуналардир. Бошқа шоирлар ўзбекча шеърларидан намуналар хавола этилгани ҳолда Мутрибий тазкиралари ва бошка манбаларда мутрибий каламига мансуб ўзбекча шеър, байт учрамайди. Али Марвдаштий шунга кўра, шоирнинг ўзбек тилида шеър ёзган ёки бу тилни тўлик ва етарлича билгани хакида хозирча бирон фикр билдира олмаймиз 1 199 дейди. Эронлик олим бу билан Мутрибийнинг асли тур- кий аргун уругига мансублиги, қолаверса, Мутрибий ота- боболари ва узи бир умр яшаган Мовароуннаҳрда ҳукм сурган темурий, шайбоний, аштархоний ҳукмдорларнинг туркий тил масаласини давлат сиёсати даражасида тут- ганларини назардан четда колдирган. Амир Темур, Улугбек даври шоирларидан Саккокий, Лутфий, Ҳофиз Хоразмий, Шамси Ҳисорий, Шайх Аҳмад Тарозий, Амирий каби улуғ шоир ва адиблар темурий султонларга атаб ёзган асарларини туркийда битдилар. Туркий тил гамини еган Хусайн Бойқаро даврида бу масала яна ҳам расмий тус олди. Бадахшонлик темурий хукмдорларнинг 201 хам туркий тилда ижод килганини эслайлик. Узок Ҳин- дистондаги Бобур, Ҳумоюн, Комрон ва бошқалар ҳам туркий тилдаги ижодга катта эътибор бердилар. Шайбо-


198 Мутрибий. Тазкират уш-шуаро. Курсатилган нашр. Б. 62 -90

199 Мутрибий. Тазкират уш-шуаро. Курсатилган нашр. - Б. 61.
200 Ҳайитметов А. Темурийлар даври узбек адабиёти. - Тошкент:
Фан, 1996.
201 Нисории Ҳасанхожа. Музаккири ахбоб. Тошкент: Мерос, 1993.-5.51-67.

63
нийлар хам хаётда ва адабиётда ўзбек тилининг усту ворлиги (мустахкам урни) учун курашдилар. Мухаммад Солихнинг "Шайбонийнома", Ҳасанхожа Нисорийнинг "Музаккири ахбоб", Сом Мирзо Сафавийнинг "Тухфайи Сомий", Содикбек Афшорнинг "Мажмаъ ул-хавос" каби тазкираларида ўзбекча лирик меросидан намуналар бе- рилган ва энг асосийси, бизгача ўзбек тилидаги шеърлар девони ва "Баҳру-л-худо" достони етиб келган Шайбо- нийхон (Шабоний) ва арабча, форсча, ўзбекча шеърла- ридан девон тузган Убайдуллоххон (Убайдий) хамда . Рустам султон (Рустам), Абдулазизхон (Азизий), Абдул- латифхон, Абдуллоххон (Хон) каби хукмдорлар ўзбек тилида самарали ижод килганлар. Улар сиёсий-ижтимоий хаётда туркий тилни расмий тил ўрнида тан олганлар ва хатто оилада ўз фарзандларидан ўзбек тилида сўзлашни талаб килганлар. Масалан, Ҳасанхожа Нисорий "Музак- кири ахбоб"да хабар беришича, Шайбонийхон Ҳиротни олишдан олдин, темурийлар хизматида турса-да, туркий тилни яхши билмайдиган кози Ихтиёрга "биз боргунча узбек тилини хам билиб ол" деган мазмунда туркий тил грамматикасига оид бир дарслик китоб битиб юборган Шунингдек, "Мусаххири-л-билод" муаллифи қайд эти- шича, 1526 йилдан бери Балхда хукм суриб келаётган Кистан Каро султон (ваф. 1548 йил) ўз ўғли Қилич Кора султонни ўзбек тилидан кўра кўпрок форс тилида гапн- ришни маъқул кўргани учун каттик жазолаб, буни бошка султонларга ибрат килиб кўрсатган 203


Колаверса, "Нусхайн зебойи Жаҳонгир"да ёзилишича, Мутрибий Вафоий тахаллуси билан ўзбекча шеърлар ёзган вафобий Дўрмон кўлида Фузулийнинг туркий газал- ларидан ташкил топган девонини кўрган ва тўла ўкиб

202 Нисорий Ҳасанхожа. Музаккири ахбоб. Кўрсатилган нашр. - Б.21.


203 Мухаммадёр ибн Араб Катаган. Мусаххири-д-билод ЎзФАШИ кўлёзма № 1505. - В. 105б.

64

чиккан. Вафоийнинг Фузулий газалларига эътикоди кучли экан. Мутрибий шу ерда Фузулий асарларига ўзининг 204 юксак баҳосини беради . Бу факт эса Мутрибийнинг туркий тилни мукаммал билгани, туркийча бадиий асар- ларга бахо бера олиш даражасидаги адабиётшунос хам булганига ёрқин далилдир. Кулимизда Мутрибийнинг туркий асарларидан намуналар бўлмагани учун унинг туркий тилда ижод килмаган деган хулосани чикаришга шошилмаслик лозим. Чунки кейинги пайтларда Абду- рахмон Жомийнинг ўзбекча 205 ва "Шайбонийнома" муал 206 лифи Мухаммад Солиҳнинг форсча газаллари" ва Бобур билан Самарканддаги суҳбатда ўзбекча рубоийлар ҳавола. этган Биноийнинг Мовароуннахрдан Ҳиротга хазрат Навоий мадхида ёзиб юборган ўзбекча қасидаси хам то- пилгани каби келажак изланишлари туфайли бу мавзуга хам ойдинлик киритилиши аниқ.



Мутрибийнинг бизгача етиб келган ва тўлиқ ҳолда нашрдан чикиб, кенг илмий жамоатчилик диққатига ҳа- вола этилган каттагина мероси эса унинг "Тазкират уш- шуаро" ва "Нусхайи зебойи Жаҳонгир" тазкиралари ҳамда шу ИККИНЧИ тазкира таркибидаги Мутрибийнинг Жахонгир подшоҳ билан мулокоти тасвирланган "Вокеот" жанрига тааллукли асаридир.
204 Мутрибий. Нусхайн зебойи Жаҳонгир. Кулёзма: B. 1696- 170a.

205 Жомийнинг узбекча шеърлари 1941 йили "Кизил Ўзбекис- тон" газетасида эълон килинган ва бу учта газал Е.Э.Бертельснинг "Жомий" асарига киритилган. Бу хакда батафсил маълумот учун академик А.Каюмовнинг "Зуллисонайн Жомий" мақоласига қаранг: - Тошкент: Сино, 2002.- №7 - Б. 16.

206 Шодиев Эргашали. Мухаммад Солихнинг тожикча шеърлари

// Ўзбек тили ва адабиёти. - Тошкент: 1971. - №1. - Б. 45-49

65


Download 110.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling