Маҳсулот сифатини бошқариш


Бошқарув назариясида асосий категорияларнинг мазмуни


Download 0.51 Mb.
bet5/8
Sana16.06.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1497766
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Маҳсулот сифатини бошқариш 09 04 2023 1

Бошқарув назариясида асосий категорияларнинг мазмуни

Категория

Категориянинг мазмуни

БМ-бошқарув мақсади

Бу бошқарув объектининг келажакда эришилиши зарур бўлган исталган, мумкин бўлган ва зарурий ҳолати. Бошқарув мақсадини англаш ва ифодапаш жараёни мақсадни кўйиш деб аталади; у бошкарув жараёнининг биринчи ва энг муҳим элементларидан бири ҳисобланади.
Мақсадни кўйиш жараёни прогноз ва режа билан узвий боғлиқ бўлиб, уларнинг ўртасида бўлади. Бош БМ бошқарув тизимининг кичик тизимларида бажарилиши корхонанинг чикиш миқдорий кўрсаткичлари билан қатъий боғлиқ бўлган мақсадли функциялар шаклида табақалаштирилади ва аниқлаштирилади.

БФ-бошқарув функциялари

Бу ўзига хос бошқарув фаолияти "майдони", бошқарув соҳасидаги меҳнатни тақсимлаш ва ихшсослаштириш жараёнининг маҳсули.

Бошқарув назариясида асосий категорияларнинг мазмуни

Категория

Категориянинг мазмуни

БУ-бошқарув усуллари

Бу бошқарув обьектининг барқарорлигини бир ҳолатдан бошқа ҳолатга ўтиш жараёнида ва белгиланган ишлатиш доирасида сақлаб туриш мақсадида бошқарув обьектига мақсадли таъсир этиш усуллари. Бошқарув мақсадинииг аниқ ижроси БУ деб аталади.

БҚ-бошқарув қонунлари

Бу ҳодисаларнинг бошқарув фани томонидан ўрганиладиган умумий, муҳим ва зарурий алоқаси. БҚ объектив бўлса ҳам, улар иқтисодиётнинг фундаментал қонунларига нисбатан нккиламчи ҳисобланади. БҚ бошқарувнингсубъектив омилларига нисбатан обьективлиги фан ва бошқарув санъатининг ўзаро муносабатларинн тартибга солади.

БТ-бошқарув тамойиллари

Бу раҳбарлар бошқарувни амалга ошираётганларида риоя қиладиган асосий коидалар, асосий талаблар, етакчи ғоя; улар объктив бошқарув қонунларидан бошқарув амалиётида онгли фойдаланишнинг асосий шаклларидан бири ҳисобланади. БТ - бу ўзини ўтмишда оқлаган бошқарув тажрибасини умумлаштириш.


Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling