Бирламчи
Иккиламчи
математик ва механик хоссалари (ҳаракат, зичлик, ўтказувчанлик, ўтказмаслик, зарраларнинг қўшилиши, шакл, ҳажм кабилар)
қолган бошқа сифат кўрсаткичлари (ранг, товуш, ҳид, таъм - маза, иссиқ, совуқ кабилар)
Сифат фалсафаси
Иккиламчи сифатлар бирламчи сифатларнинг сезги органларимизда акс этишидир деб ҳисоблаган.
Сифат фалсафасининг ривожланиш босқичлари
Яроқсиз маҳсулотни ажратиб олиш босқичи.
XX аср бошларида АҚШдаги машҳур "Кадиллак" ҳамда "Форд" автомобилларини ишлаб чиқарувчи фирмаларнинг асосчилари Генри Леланд ва Генри Форд бу усулни биринчилардан бўлиб ишлаб чиқариш жараёнига жорий этганлар. Г. Леланд автомобилсозликда биринчилардан бўлиб "ўтувчи" ва "ўтмайдиган" калибрларни яратиб, фирмаси фаолиятида кенг қўллаган.
Сифатни режалаштириш босқичи.
Мазкур босқич олдинги асрнинг 60-йиллари ўртасида бошланган бўлиб, асосан истеъмолчиларнинг талабларини тўлароққондириш учун шакллантирила бошланган. Маҳсулот сифатини режалаштириш босқичларининг келиб чиқиши, асосан жаҳон бозорида маҳсулот ва хизматларнинг ривожланиши, бозордаги рақобатнинг кескин кучайиши ҳамда истеъмолчиларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари давлат сиёсати даражасига кўтарилиши билан изоҳланади.
Сифатни бошқариш босқичи.
В. Шуҳарт - мухандислар, экспертлар ва менежерларга асосий эътиборни алоҳида номувофиқликлар ва нуқсонлардан жараён вариацияларига (белгиланган режимдан четланиш ҳолатларига) қаратишларини ўргатган.
Бунинг учун икки муҳим ҳолатни инобатга олиш лозим:
-Айбдорларни излаш керак эмас, балки барча алоқадор шахсларни жалб этган ҳолда номувофиқликлар сабабларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш лозим;
-Номувофиқликлар ва нуқсонлар сабабини жараёнлар вариацияси деб билиш лозим.
Сифатни доимий яхшилаб бориш босқичи.
XX асрнинг иккинчи ярмида ривожланган мамлакатлар иқтисодий ҳаётида, аҳоли (истеъмолчи) эҳтиёжларини қондириш мақсадида маҳсулот сифатини таьминлаш, талабчан рақобатчилик асосида баъзи компания (фирма)ларни "синдириш" (сиқиб чиқариш) омилларидан бири бўлиб қолган эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |