Бошқарув назариясида асосий категорияларнинг мазмуни
Категория
|
Категориянинг мазмуни
|
БМ-бошқарув мақсади
|
Бу бошқарув объектининг келажакда эришилиши зарур бўлган исталган, мумкин бўлган ва зарурий ҳолати. Бошқарув мақсадини англаш ва ифодапаш жараёни мақсадни кўйиш деб аталади; у бошкарув жараёнининг биринчи ва энг муҳим элементларидан бири ҳисобланади.
Мақсадни кўйиш жараёни прогноз ва режа билан узвий боғлиқ бўлиб, уларнинг ўртасида бўлади. Бош БМ бошқарув тизимининг кичик тизимларида бажарилиши корхонанинг чикиш миқдорий кўрсаткичлари билан қатъий боғлиқ бўлган мақсадли функциялар шаклида табақалаштирилади ва аниқлаштирилади.
|
БФ-бошқарув функциялари
|
Бу ўзига хос бошқарув фаолияти "майдони", бошқарув соҳасидаги меҳнатни тақсимлаш ва ихшсослаштириш жараёнининг маҳсули.
|
Маҳсулот сифатни бошқариш механизми
Маҳсулот сифатни бошқариш механизми ўзаро бир - бири билан боғлиқ бошқарув объектлари ва субъектлари мажмуи, маҳсулот ҳаётциклининг турли босқичлари ва сифатни бошқаришнинг турли даражаларида фойдаланиладиган бошқарув тамойиллари, усуллари ва функцияларидан иборат.
СИФАТНИ БОШҚАРИШНИНГ АСОСИЙ ФУНКЦИЯЛАРИ
- бозор эҳтиёжларини, маҳсулотнинг техник даражаси ва сифатини прогнозлаш;
- маҳсулот сифатини таъминлаш (ошириш)ни режалаштириш;
- маҳсулот сифатига талабларни меъёрлаш ва стандартлаштириш;
- маҳсулотни ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқаришга кўйиш;
- ишлаб чиқаришни технологик тайёрлаш;
СИФАТНИ БОШҚАРИШНИНГ АСОСИЙ ФУНКЦИЯЛАРИ
- хом ашё, материаллар, яримфабрикатлар ва бутловчи буюмларни етказиб берувчилар билан ишлаб чиқарувчи корхоналар ва маҳсулот истеьмолчилари ўртасида маҳсулот сифати бўйича ўзаро муносабатларни ташкил этиш;
- маҳсулот ҳаёт циклининг барча босқичларида маҳсулот сифатининг режалаштирилган даражаси барқарор бўлишини таъминлаш;
- маҳсулот сифатини назорат қилиш ва синаш;
- ишлаб чиқариш жараёнида бракларнинг олдини олиш;
Do'stlaringiz bilan baham: |