Маҳсулот сифатини бошқаришнинг
Download 0.97 Mb. Pdf ko'rish
|
Allanazarov BMI uz
- Bu sahifa navigatsiya:
- I БОБ. КОРХОНАЛАРДА МАҲСУЛОТ СИФАТИНИ БОШҚАРИШНИНГ НАЗАРИЙ ВА УСЛУБИЙ АСОСЛАРИ 1.1. Сифат тушунчаси ва унинг моҳияти
БМИ нинг вазифалари. БМИ мақсадига мувофиқ тадқиқотнинг
вазифалари этиб қуйидагилар белгиланган: - Корхоналарда маҳсулот сифатини бошқаришининг моҳиятини, вазифаларини ҳамда хусусиятларини тадқиқ этиш; - Корхоналарда маҳсулот сифатини бошқаришнинг ўзига хос хусусиятларини ўрганиш ва таҳлил этиш; - Корхоналарда маҳсулот сифати бўйича самарали фаолият кўрсатадиган тизимни ташкил этиш ва такомиллаштириш ишларини амалга ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш; - Корхоналарда маҳсулот сифатини бошқаришни хорижий тажрибалар асосида такомиллаштирилишига доир илмий-амалий тавсияларни асослаб бериш; - Корхоналарда сифатини бошқариш тизимини жорий этилишини асослаш. Мавзунинг назарий- амалий аҳамияти. суғурта фаолиятини ташкил этиш уни давлат томонидан тартибга солиш ҳамда бошқаришнинг назарияси ва амалиёти кўп олимлар томонидан ўрганилган, булар А.П. Архипов, А.Ф. Бакиров, Э. Беккер, В.Н. Бурков, В.Г. Чирнова, М. Портер, ва ўзбек олимлари К. Абдурахмонов, Б.Ашравханов, Н. Махмудов, Т. Иминов каби олимларни мисол қилсак бўлади. БМИ таркибининг қисқача тавсифи. Битирув малакавий ишининг тузилиши: кириш, учта боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат. БМИ матни ___ бетни ташкил этиб, унда __ та жадвал, ___ та расм, ___ та диаграмма келтирилган. I БОБ. КОРХОНАЛАРДА МАҲСУЛОТ СИФАТИНИ БОШҚАРИШНИНГ НАЗАРИЙ ВА УСЛУБИЙ АСОСЛАРИ 1.1. Сифат тушунчаси ва унинг моҳияти Замонавий бозор иктисодиёти ишлаб чикариладиган махсулот сифатига катъий талаблар куяди. Чунки хозирги замонда хар кандай фирманинг омон колиши, унинг товарлар ва хизматлар бозоридаги мустахкам мавқеи ракобатбардошлик даражаси билан белгиланади. Ракобатбардошлик икки курсаткич – бахо ва махсулот сифатининг даражаси билан богликдир. Ишлаб чикаришни эркинлаштириш даврида иккинчи омил биринчи уринга кутарилмокда. Чунки сифат корхонанинг обруси ва янада гуллаши хамда сифатни бошкариш – бу, барча ходимлар, рахбардан тортиб аник иш бажарувчи учун ишнинг альфа ва омегаси, яъни аввали ва охиридир. Шу туфайли давлатнинг иктисодий, шу жумладан, саноат сиёсатида сифат масаласи мухим урин эгаллайди. Махсулот сифатини ошириш – бу, окибат- натижада унинг микдори, ресурсларни тежаш, ижтимоий ва шахсий эхтиёжларни туларок кондириш масаласи хисобланади. Яъни, хар кандай махсулот энг юкори техникавий-иктисодий ва эстетик хамда бошка бир катор талабларга мувофик келиши, жахон бозорида ракобат килиш кобилиятига эга булиши керак. Агар сифат муаммоси хал этилмаса, ижтимоий ишлаб чикариш ва ахолининг товарларга булган эхтиёжларини кондириб булмайди. Сифат нима? Махсулот (иш, хизмат) сифати – муайян шу махсулотнинг хар томондан фойдаланишга мукаммал эканлигини белгиловчи хусусиятлар йигиндисидир. Махсулот сифати – бу, шу махсулотдан маълум максадда фойдаланиш учун унинг яроклилик даражаси, махсулотнинг халк хужалиги эхтиёжларини, истеъмолчиларнинг талаб ва дидларини кондириш кобилиятидир. 2 2 ИСО 9000. Халкаро стандартлар. Махсулот сифатини бошкариш. ИСО 9000 сериясидаги стандартлар. 1-2 том – Тошкент, Мехнат, 1996 Саноат махсулоти сифати тармокнинг, корхона(фирма)нинг фаолиятини режалаштиришда ва уни аниклашда кулланиладиган асосий курсаткичлардан бири хисобланади. Унда мехнатни ташкил килиш, унинг жихозланиш даражаси, мутахассисларнинг малакаси, ишлаб чикаришни бошкаришнинг холати ифодаланади. Махсулот сифати иктисодий жихатдан истеъмол кийматининг улчови ва фойдаланиш даражаси куринишида намоён булади. Махсулот сифати иктисодий категория булиб, ишлаб чикарувчи ва истеъмолчиларнинг муносабатларини, сифатли махсулот ишлаб чикариш, режа топширикларини бажариш хамда махсулотга бахо белгилаш буйича корхонанинг давлат билан муносабатларини ифода этади. Ундан ташкари, махсулот сифати корхоналар уртасидаги сифатли махсулот учун моддий рагбатлантириш ва сифатсиз махсулот ишлаб чикарилгани учун моддий жавобгарликка тортиш буйича муносабатларни ифодалайди. Махсулот сифати техника тараккиётининг суръатларини, мехнат унумдорлигини ва шу оркали ижтимоий ишлаб чикариш самарадорлигини таърифловчи иктисодий категориядир. Махсулот сифатини мунтазам равишда яхшилаш иктисодиётни ривожлантиришнинг зарур шарти, ижтимоий ишлаб чикариш самарадорлигини ошириш, халк фаровонлигини устиришнинг асосий омилларидан бири хисобланади. Махсулотнинг микдори ва сифати узаро диалектик богликдир. Юкори сифатли махсулот сифатсиз тайёрланган махсулотга нисбатан жамият эхтиёжларини юкорирок даражада кондиришга кодир. Демак, махсулот сифатини яхшилаш ишлаб чикариш хажмини кушимча харажатларсиз ошириш, демакдир. Ишлаб чикарилаётган махсулот сифати ва микдорининг узаро богликлиги махсулот сифатини ошириш, жамият эхтиёжларини тула кондиришга имкон беради, мамлакатимиз ишлаб чикарувчи кучлари усишининг мухим омили булиб хизмат килади. Сифатли махсулот доимо уз харидорларига эга. Хозирги даврда мазкур талаб кондирилгандагина махсулотни дунё бозорига чикариш мумкин. Бу эса, уз навбатида, мамлакатга экспортдан келадиган валюта тушумини купайтириш оркали янги техника ва технологиялар сотиб олиш, ишлаб чикариш хажмини кенгайтириш, самарадорлигини ошириш имконини беради. Юкори сифатли махсулот ишлаб чикаришга ва уни сотишга эришган корхона (фирма) уз ишлаб чикариш салохиятини янада юксалтириш имкониятига эга булади. Бундай субъектларнинг купайиши эса мамлакат ижтимоий-иктисодий ривожланишининг асосий омилларидан бири хисобланади. Мамлакат иктисодиётининг тараккий этиши эса, унинг ахолисини даромадлари ва демак, турмуш даражасининг хам юксалишига олиб келади. Натижада сифатли махсулот ва юкори даражада курсатилган хизматларга талаб купаяди. Яъни, сифатли махсулот (таклиф) узининг сифатли истеъмолчиси (талаб)ни яратади. Пировардида жамиятда янада юкорирок даражада иктисодий усиш таъминланади. Саноат ишлаб чикариши уз махсулотларининг гоят турли-туманлиги билан тавсифланади. Бу махсулотлар табиий хусусиятларига кура, хар хил меъёр ва хилма-хил сифат курсаткичларига эга. Лекин, маълум саноат махсулотларининг муайян гурухи учун умумий курсаткичлар ишлатилиши, бошка гурухи учун эса узига хос курсаткичлар кулланилиши мумкин. Махсулот сифатига ва унинг техникавий хусусиятларига бахо бериш учун куйидаги курсаткичлар тизими кулланилади: Истеъмол килиш хусусиятлари буйича талабни кондириш курсаткичлари. Бундай курсаткичлар махсулотдан тайинли, белгиланган равишда фойдаланиш натижасида керакли (зарурий) самарани тавсифлайди. Ишлаб чикариш - техник вазифани бажарувчи махсулот учун мехнат унумдорлиги курсаткичи хизмат килиши мумкин. У бахоланаётган махсулот ёрдами билан кандай хажмдаги махсулотни тайёрлаш ёки маълум давр ичида кандай хажмдаги ишлаб чикариш, хизмат курсатиши мумкинлигини ифодалайди. 3 3 Маҳсулот сифатини бошкариш. Луғат – М: Стандартлар нашриети 1985 – 464 стр. Мустахкамлик курсаткичлари - буюмларнинг бузилмаслиги, яхши сакланиши, таъмирлашга кулайлиги, шунингдек, чидамлилигидир. Машина ва улчов асбобларининг сифати уларнинг мустахкамлигига ва узок ишлаш кобилиятига караб аникланади. Хар бир буюмнинг мустахкамлиги мулжалланган муддатда, уз хизмат параметрларини узгартирмай, зиммасига юклатилган вазифаларни бошкариш; воситанинг, яъни куролнинг ишлаш муддати – мулжалланган вактда ишлаш кобилиятини узгартирмаслик хусусиятидир. 4 Технологик курсаткичлар махсулотни тайёрлаш ва таъмирлаш жараёнида юкори мехнат унумдорлигини таъминлаш учун конструктор- технологик ечимлар самарадорлигини ифодаловчи курсаткичлардир. Айнан техника ва технология ёрдамида махсулот ишлаб чикаришнинг оммавийлиги, материал харажатларини, маблаглар, мехнат ва вактни окилона таксимлаш таъминланади. Стандартлаштириш ва унификациялаш курсаткичлари – махсулотнинг стандартли, унификациялашган ва оригинал, яъни ажойиб, ажралмас кисмлар билан кондирилганлиги, туйдирилганлиги, шунингдек, бошка буюмларга нисбатан унификациялашганлик даражаси. Улар тракторни бошкариш учун керак булган кучлар, музлатгичда дастакнинг жойлашиши, харорат, намлик, ёруглик, шовкин, вибрация, нурланиш, ёнувчи махсулотларда учар гази ва сув бугининг йигилиши булиши мумкин. Эргономик курсаткичлар инсоннинг буюм билан муносабатини ва бу буюмдан фойдаланишда руй берадиган гигиеник, физиологик ва рухий хусусиятлар мажмуини акс эттиради. Эстетик курсаткичлар буюмларнинг бадиий-конструкторлик хусусиятларини ифодалайди. Улар буюмнинг товар киёфаси жонлилигини, 4 Маҳсулот сифатини бошкариш. Луғат – М: Стандартлар нашриети 1985 – 464 стр. шаклининг маъкуллигини, композициянинг бутунлилигини, мукаммал бажарилганлилигини ва баркарорлигини тавсифлайдилар. Транспортабеллик курсаткичлари махсулотнинг ташиш учун мослашганлигини ифодалайди. Патент-хукукий курсаткичлар махсулотнинг патентли химоясини ва патентли сархиллигини (асиллигини) тавсифлайди ва ракобатбордошлигини аниклашда мухим омил хисобланади. Патент-хукукий курсаткичларни аниклашда буюмларда янги техник омиллар борлигини, шунингдек, мамлакатда патентлар билан химояланган ечимларни хисобга олиш керак булади. Экологик курсаткичлар атроф-мухитга хавфли таъсир курсатиш даражаси. У махсулотни эксплуатация килиш ёки истеъмол килишда юзага келади. Масалан, зарарли котишмаларнинг булиши, махсулотни саклаш, ташиш ва истеъмол килишда зарарли кисмлар, газлар ва нурларни чикариш мумкинлиги. Хавфсизлик курсаткичлари – харидор ва хизмат курсатувчи ходимларнинг хавфсизлиги учун махсулот хусусиятларини тавсифлайди, яъни махсулотни монтаж килиш, хизмат курсатиш, таъмирлаш, саклаш, ташиш, истеъмол килишда хавфсизликни таъминлайдилар. Юкорида кайд килиб утилган курсаткичларнинг йигиндиси махсулот сифатини ташкил этади. Буюм мустахкам (пишик), эстетик жихатдан кузни камаштирадиган, уз вазифасини яхши бажарадиган булиши лозим. Лекин, юкорида кайд этилган курсаткичлардан ташкари буюмнинг бахоси хам мухим. Чунки иктисодий оптимал сифат масаласи бахо билан чамбарчас богликдир. Харидор буюм сотиб олганда буюм бахоси у эга булган хоссалар тупламини коплашини билиш учун уларни доимо таккослайди. Иктисодий оптимал сифат деганда, сифат ва харажат нисбати ёки сифат бирлигининг бахоси тушунилади ва у куйидаги формула билан хисобланади: Download 0.97 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling