Маҳсулот сотиш ҳажми таҳлилини такомиллаштириш масалалари
Download 345.83 Kb. Pdf ko'rish
|
ma-sulot-sotish-azhmi-ta-lilini-takomillashtirish-masalalari
Abstract: This article shows the content and necessity of CVP analysis. One of
"Science and Education" Scientific Journal / ISSN 2181-0842 May 2022 / Volume 3 Issue 5 www.openscience.uz 1719 the directions of sales in this analysis is the formation of prices for products in economic entities, taking into account the technical and economic parameters of products, the interests of consumers, their wishes, the market price of reference products, and the conditions developed by the author. Integral methods, surveys, data grouping, and logical analysis methods were used in the calculations. When choosing a product, buyers choose more cost-effective products. Another feature of customer selection is that it compares the price of the product being purchased with the price of the best (reference) product on the market. The article provides analytical solutions for the calculation of the assessment based on these conditions. Comparing the technical and economic parameters of the product, the concept of pricing a new type of product is developed based on the indicators that customers pay the most attention to and the efficiency of use of the product is 5% higher than its price. Keywords: price of product, CVP analysis, technical parameters (options), economical parameters (options), pricing policy Кириш Тасаввур қилинг, ҳар қандай бизнесда иқтисодчилар келажакка оид маълумотларни аниқ билганларида, улар мукаммал бизнес қарорларини қабул қилган ва даромадни максимал даражада оширган бўларди. Фикримизни тўлиқроқ етказиш учун мисол келтираман. Масалан, ресторан бизнесини олайлик. Агар унинг эгалари ҳар куни кечқурун қанча мижоз келишини, шунингдек, улар буюртма қилишлари керак бўлган таомлар сони ва турини аниқ билганларида эди, харажатларни энг минимумига, фойдани энг максимумига эришган бўлар эди. Бугунги кунда барча корхоналарда харажатларни оптималлаштириш маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш ҳажми билан узвийликда тахминий ҳисоб- китоблар асосида қабул қилинади. Бунда таҳминий ҳисоб-китоблар ўтган даврдаги маълумотлар ва тажрибага асосланади. Корхоналарда ўтказиладиган иқтисодий таҳлил аниқ маълумотлар ўрнини боса олмасада, у турли бошқарув қарорлари ва уларнинг оқибатлари ҳақидаги саволларга жавоб топишда жуда фойдали. Бизнесда фаолият олиб боришда жавоб беришимиз керак бўлган энг муҳим саволлардан бири бу “Биз қанча маҳсулот сота оламиз?”. Ушбу саволга жавоб бериш, табиийки, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини белгилаб беради, бу эса, ўз навбатида амалга ошириладиган ҳаражатлар миқдорини белгилаб беради. Корхоналар операцион фаолияти таҳлилининг биз юқорида айтиб ўтган модели “Харажат-ҳажм-фойда” (CVP-таҳлил) таҳлили деб аталади. CVP таҳлили, биринчи навбатда, опреацион фаолиятнинг корхонанинг молиявий натижаларига таъсирини баҳолашга қаратилган. Сотиш ҳажмига асосий эътибор беришимизнинг сабаби шундаки, маҳсулот реализация қилинаётган вақтда, "Science and Education" Scientific Journal / ISSN 2181-0842 May 2022 / Volume 3 Issue 5 www.openscience.uz 1720 материаллар ва меҳнат харажатлари одатда маълум даражада аниқлик билан маълум бўлсада, маҳсулот баҳоси ўзгарувчан бўлади. Шунинг учун қисқа муддатда маҳсулот рентабеллиги кўпинча нархга боғлиқ. Масалан, компания маълум давр ичида “А” маҳсулотини ишлаб чиқаришда 200 000 АҚШ долларида доимий харажатларни амалга оширади, бир бирликда ишлаб чиқаришнинг ўзгарувчан харажатлари 80 АҚШ доллар бўлишини билади. Лекин шунга қарамай, “Компания бу йил қанча фойда олади?” деган саволга “Билмаймиз” деб жавоб берамиз. Чунки биз йил давомида савдо ҳажмини ҳамда харидорларнинг ўз хоҳиш ва танлови билан белгилаб берадиган маҳсулотимиз баҳосини билмаймиз. Шу билан бирга, компания зарар кўрмайдиган ишлаб чиқариш ва сотиш ҳажмини белгилаши ҳам муҳим. Download 345.83 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling