Маҳсулот сотиш ҳажми таҳлилини такомиллаштириш масалалари
Download 345.83 Kb. Pdf ko'rish
|
ma-sulot-sotish-azhmi-ta-lilini-takomillashtirish-masalalari
F
F g = Бу ерда: g - янги маҳсулотнинг эталон маҳсулотга нисбати; 0 F - янги маҳсулот параметрлари; 1 F - эталон маҳсулот параметрлари. Умумий гуруҳ кўрсаткичи (G) янги маҳсулотнинг эталон маҳсулотга нисбати ( g ) ва харидор танлови кўрсаткичлари ( a ) кўпайтмасидан иборат. a g G * = Харидор танлови кўрсаткичлари ( a ) маҳсулотнинг бутун бир фойдали иш ҳажмининг (100% ёки 1 коэффициент) параметр кўрсаткичлари бўйича тақсимланган нисбати ҳисобланади. Яъни, истеъмолчи харид қилаётган маҳсулотининг қайси функцияси ўзи учун асосий эканлигини белгилайди ва ушбу функцияга кўпроқ коэффициент беради, қолган функцияларга ҳам шу тарзда коффициент берилади. Баҳо шакллантиришда таклиф этаётган усулимизда янги маҳсулотимизнинг эталон маҳсулотга нисбатан самарадорлигини интеграл кўрсаткич ифодалайди. Интеграл кўрсаткич ( I ) ўрганилаётган маҳсулотнинг умумий гуруҳ кўрсаткичининг эталон маҳсулотнинг умумий гуруҳ кўрсаткичига нисбати орқали аниқланади: ep tp G G I = Бу ерда: G tp - техник параметрларнинг умумий гуруҳ кўрсаткичлари йиғиндиси G ep - иқтисодий параметрларнинг умумий гуруҳ кўрсаткичлари йиғиндиси Агар интеграл кўрсаткич бирдан юқори бўлса, маҳсулот рақобатбардош ҳисобланади ва маҳсулот бозорда ўз ўрнини топиши мумкин (биз таклиф этаётган усулда 1,05 коффициентда бўлиши керак). Агар интеграл кўрсаткич бирдан паст бўлса, иқтисодий параметрлар бўйича таҳлилий ишларни амалга ошириш лозим бўлади. Чунки техник параметрларни ўзгартириш учун ишлаб чиқариш структурасини, технологиясини ўзгартириш лозим ва бу қисқа даврда амалга ошириб бўлмайдиган иш ҳисобланади. Техник ва иқтисодий параметрлар асосида баҳони шакллантириш тартибини шартли мисол орқали кўриб чиқамиз. Шартли мисол. Корхона “А” маркали музлатгич ишлаб чиқаради. Маҳсулот бозорда янги бўлганлиги туфайли, эталон “Б” маҳсулотга нисбатан самарадорликка эришиш шарти билан баҳони шакллантириб бериш вазифаси юклатилди. "Science and Education" Scientific Journal / ISSN 2181-0842 May 2022 / Volume 3 Issue 5 www.openscience.uz 1725 Биз таклиф этаётган усул орқали баҳо шакллантириш учун янги “А” маркали музлатгич ва бозордаги эталон “Б” маркали музлатгич параметрлари орқали белгиланган кўрсаткичларни аниқлаймиз (1-жадвал). 1-Жадвал маълумотлари асосида интеграл кўрсаткичимиз қуйидагига тенг бўлади: 600 / * 5 , 0 225 , 0 278 , 0 01 , 1 х G G I ep tp + + = = 1-жадвал Маҳсулот баҳосини аниқлашдаги ҳисоб-китоблар Кўрсаткичлар Янги “А” маҳсулот (F 0 ) Эталон “Б” маҳсулот (F 1 ) g a G Техник параметрлар 1.Тўлиқ ҳажм, дм 3 330 340 0,97 0,20 0,194 2.Умумий бўлим, дм 3 190 200 0,95 0,22 0,235 3.Музлатиш бўлими, дм 3 80 80 1,0 0,2 0,2 4.Музлатиш қуввати, кг/сут 5,2 5 1,04 0,18 0,209 5.Фойдаланиш муддати, йил 12 10 1,2 0,12 0,106 6.Музлатиш камераси температураси, 0 С -15 -16 0,94 0,08 0,0664 tp G = 1,01 Иқтисодий параметрлар 1. Баҳоси, АҚШ долл. х 600 х/600 0,5 0,5*х/600 2. Кафолатли сервис хизмати муддати, ой 40 ой 36 ой 1,11 0,25 0,278 3.Суткалик электр энергияси сарфи, кВт 1,9 2,1 0,9 0,25 0,225 ep G = 0,278 + 0,225 + 0,5 * х/600 Таклиф этаётган усулимиз бўйича янги маҳсулот эталон маҳсулотга нисбатан 5 % самарадорликка эга бўлиши шарт. Демак, ушбу шарт асосида юқоридаги тенглигимиз қуйидагича кўриниш олади: 05 , 1 600 / * 5 , 0 225 , 0 278 , 0 01 , 1 = + + = = х G G I ep tp Мазкур тенгликдан номаълум (х) сонни аниқлаймиз. Ҳисоб-китобларга кўра номаълум сонимиз 550,8 га тенг. Хулоса ва таклифлар Юқоридаги ҳисоблашлардан кўриниб турибдики, “А” маркали янги маҳсулотимизга 550,8 $ нарх белгиласак, қуйидаги шартларни тўлиқ бажарган бўламиз: • Янги маҳсулотга баҳо шакллантиришда асос сифатида эталон маҳсулот баҳоси олинди. "Science and Education" Scientific Journal / ISSN 2181-0842 May 2022 / Volume 3 Issue 5 www.openscience.uz 1726 • Янги маҳсулотимизнинг эталон маҳсулотга нисбатан 5 % самарадорлиги таъминланди; • 5 % самарадорликка эга бўлиш билан бир қаторда, янги маҳсулотимизга бозордаги эталон маҳсулот нархига нисбатан 49,2 $ га арзон нарх шакллантирилди Умумий хулоса сифатида айтишимиз мумкинки, биз таклиф этаётган мазкур усул орқали шакллантирилган нарх бозорда харидор томонидан қабул қилиниши шубҳасиз. Корхоналар келгусида фойдани ошириш мақсадида баҳонинг янада юқори чегарасини белгилашлари мумкин. Бунинг учун иқтисодий параметрлар бўйича керакли таҳлилий ишларни амалга ошириш лозим (масалан, янги маҳсулотга кафолатли сервис хизмати муддатини узайтириш орқали, эталон маҳсулотга нисбатан 5 % самарадорликни сақлаган ҳолда, баҳони маълум миқдорда ошириш имконияти юзага келиши мумкин). Харажатлар, маҳсулот баҳоси ва айниқса сотиш ҳажмидаги ўзгаришлар компаниялар даромадига қандай таъсир қилишини билиш учун “CVP-таҳлил” катта аҳамиятга эга. Шу билан бирга, уни қўллашда айрим чекловлар ҳам мавжудлигини таъкидлаш лозим. Масалан, ўтказилган “CVP-таҳлил” фақат битта ёки бир гуруҳ маҳсулотлар хусусиятини ўз ичига олган бўлиши мумкин. Маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш таҳлилида ассортимент нисбати ўзгарганда даромад ҳам, “CVP-таҳлил” йўналиши ҳам ўзгаради. Download 345.83 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling