Маҳсулот сотиш ҳажми таҳлилини такомиллаштириш масалалари


Download 345.83 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/6
Sana18.06.2023
Hajmi345.83 Kb.
#1599583
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
ma-sulot-sotish-azhmi-ta-lilini-takomillashtirish-masalalari

Тадқиқот методологияси 
Тадқиқот жараёнида миқдор ва сифат, сабаб ва натижа, статистик ва 
иқтисодий таҳлил, маълумотларни гуруҳлаш, мантиқий таҳлил, қиёсий таҳлил, 
ижтимоий сўровнома каби усуллардан фойдаланилган. 
Таҳлил ва натижалар 
Корхоналар операцион фаолиятида “Харажат-ҳажм-фойда” (CVP-таҳлил) 
таҳлили орқали қуйидагиларни аниқлаш ва баҳолаш имконияти юзага келади: 
- маҳсулот рентабеллиги; 
- операцион фаолиятининг риск даражаси; 
- ўзгарувчан ва доимий харажатларнинг ҳаракатини аниқ кўрсатиб беради; 
- операцион цикл ва уни қисқартириш имкониятлари; 
- энг самарали ишлаб чиқариш технологияларини танлаш; 
- оптимал ишлаб чиқариш ҳажмини аниқлаш ва қабул қилиш; 
"Science and Education" Scientific Journal / ISSN 2181-0842
May 2022 / Volume 3 Issue 5
www.openscience.uz
1722


- барча харажатларни қоплаш учун зарур бўлган ишлаб чиқариш ва сотиш 
ҳажмини белгилаш; 
- маҳсулот баҳоси ўзгаришининг фойданинг ўзгаришига таъсири, 
- режалаштирилган даражада талаб ва фойдани таъминлаш имконини 
берувчи маҳсулот баҳосини белгилаш; 
- ҳар бир маҳсулот баҳоси таркибидаги доимий ва ўзгарувчан харажатлар 
улуши 
CVP - таҳлил тақдим этадиган имкониятлар таркибига қарайдиган бўлсак, 
уларнинг аксарияти баҳо категорияси билан узвий боғлиқ эканлиги кузатишимиз 
мумкин.
Самарали баҳо сиёсати корхона даромадини ошириш билан бир қаторда, 
унинг ишбилармонлик фаоллиги (business activity) кўрсаткичларини, шу 
жумладан, компания операцион фаолияти самарадорлигининг миқдорий ва 
сифат кўрсаткичлари ўсишига ҳам ижобий таъсир қилади. Эркин баҳолар ва 
юқори даражадаги рақобат шароитида ташкилотнинг бизнес фаоллигини 
баҳолашнинг аҳамияти унинг молиявий ҳолатини ўрганишда, стратегик режа ва 
ривожланиш истиқболларини шакллантиришда алоҳида аҳамият касб этади. 
(Pardayevich, K.B., and Salamovich, T.M. 2021) 
Сир эмаски, харидор ҳар бир янги маҳсулотнинг нархини бозордаги айнан 
мана шу турдаги эталон маҳсулот баҳоси билан таққослайди. Биз таклиф 
этаётган моделнинг биринчи шарти ҳам шу омилга боғлиқ: ишлаб чиқараётган 
маҳсулотимиз нархи ҳеч қачон эталон маҳсулот нархидан юқори бўлиши керак 
эмас. Аксинча ҳолатда харидор албатта, олдиндан истеъмол қилиб келинаётган 
ва бозорда эталон ҳисобланган маҳсулотни танлайди. Нархлар бир хиллигини 
таъминлаганимиздан сўнг, олдин келтириб ўтган маҳсулотнинг бошқа 
маҳсулотга нисбатан маълум (1 дан юқори) самарадорликка эга бўлиш 
лозимлиги тўғрисидаги фикрларимиз ўзини оқлайди (Қличев 2014). Яъни, ишлаб 
чиқарилаётган янги маҳсулотга харидорни жалб қилиш ёки харидорни 
ишонтириш учун маҳсулотимиз эталон маҳсулотга нисбатан камида 5 % 
самарадорликка эга бўлиши керак. 
Маҳсулот баҳосини шакллантиришда истеъмолчи нуқтаи-назаридан 
ёндашиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади (Қличев 2020). Истеъмолчи фикрига 
кўра, харид қилинаётган маҳсулот қуйидаги шартга мувофиқ бўлиши керак: 
1

бахоси
Махсулот
иги
самарадорл
истеъмол
Махсулотни
ёки 
Маҳсулотни истеъмол самарадорлиги > маҳсулот баҳоси 
Бир қарашда ушбу муносабат барча учун тушунарли бўлиши мумкин, 
лекин, аниқ ҳисоблашларни амалга ошириш учун маҳсулотни ишлатиш 
"Science and Education" Scientific Journal / ISSN 2181-0842
May 2022 / Volume 3 Issue 5
www.openscience.uz
1723


самарадорлигини аниқ рақамларда ифода этиш бироз мураккаб жараён 
ҳисобланади. 
Ишлаб чиқарувчи фикрига кўра, маҳсулот ишлатиш самарадорлиги унинг 
техник параметрларига боғлиқ ҳисобланади. Лекин истеъмолчи фикрига кўра 
эса, маҳсулотни ишлатиш самарадорлиги қуйидаги компонентлардан ташкил 
топиши керак: 
- харид қилинаётган маҳсулотнинг техник параметрларидан бири 
устуворликка эга бўлиши керак (истеъмолчи танловига кўра); 
- устуворликка эга бўлган кўрсаткич эталон (бозордаги энг яхши) 
маҳсулотнинг худди шу кўрсаткичидан кам бўлмаслиги керак; 
- маҳсулот баҳоси эталон маҳсулот баҳосидан арзон бўлиши керак.
Юқоридаги фикрларни умумлаштирсак, маҳсулотга қўйилган нарх бозорда 
баҳо сифатида шаклланиши учун айрим шартлар бажарилиши керак (1-расм). 
1-расм. Маҳсулот баҳоси шаклланиши учун бажариладиган шартлар. 
Маркетинг тадқиқотларига кўра 60-70% истеъмолчилар маҳсулотнинг 
техник ва иқтисодий параметрларига қараб танлашади. Яъни, бунда маҳсулотни 
ишлатиш самарадорлиги маҳсулот баҳосидан юқори бўлиши керак. Шу боисдан, 
таклиф этаётган усулимизда техник ва иқтисодий параметрлар ўрганилади ҳамда 
маҳсулотнинг ушбу параметрларга жавоб бериши даражасига кўра, баҳони 
шакллантириш жараёнида янги маҳсулотнинг эталон маҳсулотга нисбати, гуруҳ 
ва интеграл кўрсаткичлар аниқланади ҳамда маҳсулотнинг эталон маҳсулотга 
нисбатан 5% самарадорликка эришиш шарти билан баҳо шакллантирилади.
Янги маҳсулотнинг эталон маҳсулотга нисбати (g) маҳсулотнинг техник ёки 
иқтисодий функцияларини эталон маҳсулотнинг худди шундай функциясига 
нисбати орқали аниқланади: 
Янги маҳсулотга баҳо шакллантиришда асос сифатида 
албатта, эталон маҳсулот баҳоси олиниши керак
Маҳсулотнинг бошқа шу турдаги маҳсулотларга нисбатан 
самарадорлиги 5 % юқори бўлиши керак
5 % самарадорлик мавжудлик шарти билан маҳсулот нархи 
бозордаги эталон маҳсулот нархидан юқори бўлиши 
мумкин эмас
"Science and Education" Scientific Journal / ISSN 2181-0842
May 2022 / Volume 3 Issue 5
www.openscience.uz
1724


100
*
1
0

Download 345.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling