2.1. Ахборот тизимини вазифаси
Тизим Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига қаршли Қарши давлат университетининг Математика ва компьютер илмлари факультетида иш юритишни оқилона бошқариш ва улардан вақтдан тежамли фойдаланишни ташкил этиш учун факультетда олиб бориладиган иш жараёнларни автоматлаштириш мақсадида ишлаб чиқилган.
Шундай қилиб, тизимни яратишнинг асосий вазифаси Математика ва компьютер илмлари факультетида иш юритишни жараёнларини бошқаришни мувофиқлаштириш, уларни ўз вақтида ва ишончли маълумот билан таъминлашдан иборат.
Тизимни миқёси ва кенгайиши кўзда тутилган ва босқичма-босқич амалга оширилади. Ушбу тизим Амалий математика кафедраси қошида яратилиши керак.
Тизим Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига қаршли Қарши давлат университетининг инфратузилмаси доирасида ишлайдиган мавжуд ва истиқболли автоматлаштирилган тизимларни тезкор мониторинг ва назорат қилиш учун дастурий-техник тизимлар ва автоматлаштириш воситаларининг комбинациясидан иборат бўлиши керак.
Ахборот тизимини яратишнинг мақсади
Тизим яратишдан кўзланган мақсад:
Факультетда олиб бориладиган ишларни автоматлаштириш, профессор-ўқитувчилар ва талабалар вазиятни тезкор мониторингини ташкил етиш, фавқулодда вазиятлар содир бўлганда махсус хизматларнинг тезкор чораларни қўллаши учун етарли маълумот билан таъминлаш;
тегишли статистик ва аналитик ҳисоботларни яратиш ва олиш ҳамда бу маълумотларни университет раҳбариятига тақдим қилиш имкони яратиш;
замонавий географик ахборот мониторинги технологияларини жорий қилиш орқали Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига қаршли Қарши давлат университетининг мавжуд куч ва воситаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |