Математика ва компьютер илмлари факультети техник топшириқ
Download 61.86 Kb.
|
Doliyev T texnik topshiriq
- Bu sahifa navigatsiya:
- Aхборот хавфсизлиги
- Кенгайиш
- Унификация
Интеграциялашганлиги - тизим одатдаги махсус дастурий таъминот тизимлари асосида қурилган ўрнатилган ички тизимлардан иборат бўлиши керак. Тизимни жорий қилишда лицензияланган очиқ дастурий маҳсулотлар қўлланилади.
Aхборот хавфсизлиги - тизим давлат ахборот ресурсларининг (тизимларининг) ахборот хавфсизлиги талабларига жавоб бериши керак. Мослашувчанлик - тизимнинг ишлашини бузмасдан дастурчилар томонидан тизимга янги функцияларни қўшиш имконияти бўлиши керак. Ишончлилик - тизим захира маълумотларини тақдим этиши, маълумотлар базасининг мантиқий яхлитлигини йўқотмасдан, узилишлар ва фавқулодда ҳолатлардан сўнг тизимни қайта ишга тушириши, тизимнинг ишдан чиқиши ёки бошқа режалаштирилмаган узилишлар пайтида маълумотларни қайта ишлашнинг яхлитлигини таъминлаш имкониятлари, киритилган маълумотларнинг мантиқий тасдиқланиши. Тизимнинг аппарат ва ташкилий таъминоти кафолатланган электр таъминотидан фойдаланишни, сақлаш воситаларини ва асосий қурилмаларини захира қилишни, алоқа каналларини заҳиралашни ўз ичига олиши керак. Кенгайиш - тизим 500 киши миқдордаги иштирокчиларнинг ишини қўллаб-қувватлаши керак. Модуллик - тизим тизимнинг функцияларини амалга оширадиган стандарт дастурий таъминот тизимларини (дастурий таъминот) созлаш орқали уланиш асосида яратилган алоҳида ўзаро ишлайдиган тизимлардан иборат бўлиши керак. Тизим қуйи тизимларининг таркиби ташкилотнинг бирлаштирилган тамойилларига мувофиқ тўлдирилиши мумкин. Унификация - маълумотларни тасвирлаш, тақдим этиш, узатиш ва қайта ишлаш усуллари, электрон шакллар ўхшашликларни бирлаштириш керак. Фойдаланувчи интерфейси - қуйидаги талабларга жавоб бериши керак: барча асосий функциялар ва ҳаракатлар оддий компютер фойдаланувчиси томонидан интуитив равишда тушунилиши керак; саҳифалар жойлшуви ва кўриниши, менюлар, тугмалар ва бошқа бошқариш маълумотлари жойлашуви ва дизайни Интернет-сайтларни қуриш учун фойдаланиш usability қоидаларига мувофиқ ишлаб чиқилиши керак. Download 61.86 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling