- РЕЖА
- Материаллар қаршилиги фанига кириш.
- Асосий тушунчалар
- Ташқи юклар ва ишчи кучлар
- Кучланиш ва деформациялар
- Ички кучларни аниқлашнинг кесиш усули
- Материаллар қаршилигида қабул қилинган асосий гепотезалар
МАТЕРИАЛЛАР ҚАРШИЛИГИ -ВАЗИФАСИ Материаллар қаршилиги – ташқи таъсир остида материаллар хоссаларининг ўзгаришини, конструкциянинг ҳар бир элементи учун материални ва ўлчамларини танлашни ўрганади Материаллар қаршилиги – машина, механизм ва мухандислик иншоотларини мустаҳкамликка, устуворликка ва бикрликка ҳисоблаш усулларини ўрганувчи фан. МУСТАҲКАМЛИК - Системани хавфли ҳолатига емирилмас-дан қаршилик кўрсата олиш қобилияти мустаҳкамлик дейилади.
- Мустаҳкамлик - иншоот конструкциясини ташқи куч таъсирига емирилмасдан қаршилик кўрсата олиш қобилияти
- Кӯп ҳолларда мустаҳкамлик – реал шаро-итда узоқ муддатда элементнинг геометрик ӯлчами ёки шаклини ӯзгартирмаслигини таъминлашга қаратилади.
БИКРЛИК Система элементларининг эластик деформациясида нуқталарнинг рухсат этил-маган кўчишларисиз ташқи факторнинг таъсирига қар-шилик кўрсата олиш қоби-лияти бикрлик дейилади. Бикрлик- иншоот конструкциясини ташқи куч таъсиридан бошланғич ўлчам ва шаклини сақлай олиш қобилияти
УСТУВОРЛИК
- Система элемент-ларининг тўғри чизиқли шаклини сақлаган ҳолда сиқувчи кучга қаршилик кўрсата олиш қобилияти устуворлик дейилади
Материаллар қаршилигида ўрганиладиган объектларни кучлар таъсирида ўзининг дастлабки ўлчам ва шаклини ўзгартириши мумкин бўлган ҳаракатланувчан (машина, механизм) ёки ҳаракатланмайдиган –(мухандислик иншоотлари
- бино, кўприк, резервуар ) механик системаларга киритиш мумкин
Вазияти ва ҳаракати бошқа жисмларнинг вазияти ва ҳаракатига боғлик бўлган қаттиқ жисмларнинг тўпламига механик система дейилади.
Системани таркибига кирувчи қаттиқ жисмларни унинг элементлари дейилади
Do'stlaringiz bilan baham: |