Материаллар хисоби


Download 32.22 Kb.
bet1/5
Sana12.11.2023
Hajmi32.22 Kb.
#1768892
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Материаллар хисоби

Материаллар хисоби


8.1.Материалларнинг туркумланиши.
8.2.Материалларнинг бахоланиши.
8.3.Материалларнинг келишини хисобга олиш.
8.4.Материалларнинг сарфланишини хисобга олиш.
Хулоса.
Мавзу юзасидан савол ва топшириклар.
Таянч иборалари.
Адабиётлар.


8.1. Материалларнинг туркумланиши.
Корхоналарнинг ишлаб чикариш захираларига ишлаб чикариш жараёнида мехнат предметлари киради. Улар хар бир ишлаб чикариш жараёнида фойдаланилади ва уз кийматини тула равишда янги ишлаб чикарилаётган махсулотга утказади.
Материалларнинг бухгалтерия хисоби олдига куйидаги асосий вазифалар куйилган:

  • ишлаб чикариш захираларини сакланиши устидан назорат урнатиш;

  • омбордаги мавжуд ишлаб чикариш захираларининг белгиланган меъёридан ошмаетганлигини назорат килиш;

  • ишлаб чикариш захираларининг келиб тушиши, сакланиши ва сарфланиши билан боглик булган хужалик жараёнларини хужжатларда тугри расмийлаштириш;

  • ишлаб чикаришга сарфланаетган захираларнинг белгиланган меъёрларига амал килишини ва калькуляция объектлари буйича тугри таксимлашни назорат килиш.

Материаллар хам товар-моддий захиралар таркибига киради. "Товар-моддий захиралар”деб номланган 4-сонли Узбекистон Республикаси бухгалтерия хисоби миллий стандартарига асосан, "Товар-моддий захиралар”- бу хужалик юритувчи субъектларнинг куйидаги шаклдаги активларидан иборат:
а) ишлаб чикариш ва хизмат курсатиш жараёнида ишлатилиши кузда тутилган хом-ашё, материаллар, сотиб олинган ярим тайёр махсулотлар ва бутловчи буюмлар , ёкилги эхтиёт кисмлар, бошка материаллар хамда арзон бахоли ва тез эскирувчи буюмлар;
б) тугалланмаган ишлаб чикариш;
в) хужалик юритувчи субьектнинг оддий фаолиятида сотиш учун мулжалланган тайёр махсулот ва товарлар.
Мавжуд булган товарларни моддий захиралар таркибига киритмаслик холлари. Инвентаризация килинаётган даврда компаниянинг эгалик килиш хукуки булмаган товарлар топилиши мумкин. Бу мижознинг буюртмасига асосан тайёрланган, у томонидан туланган (яъни, олди-сотди битими бажарилган), унга карашли ва жунатишни кутаётган товарлардир. Уларни сотиш жараёниини кайд килиш зарур. Моддий захиралар таркибига кирмайдиган товарларнинг яна бир тоифаси бу - консигнациядаги товарлардир. консигнация - бу комитент ёки консигнант деб аталадиган мулкдорнинг уз товарларини бошка компания омборларида жойлаштиришидир. консигнатор бундай товарларни узининг моддий захиралари таркибига киритмаслиги керак, чунки реализация давригача бу товарлар жунатувчи - консигнантнинг мулки хисобланади.
Ишлаб чикариш захиралари, яъни товар-моддий захиралар куйидагилардан энг кам киймати буйича бахоланади:
а) таннарх буйича;
б) соф сотиш киймати буйича.
Материаллар хисобини тугри ташкил килишда уларни илмий асосда туркумлаш мухим ахамиятга эга.
Материалларнинг ишлаб чикариш жараёнида бажарадиган ролига караб куйидаги гурухларга булинади: хом-ашё ва асосий материаллар; Ёрдам материаллар, сотиб олинган ярим фабрикатлар, чикиндилар (кайтарилган), ёкилги, тара ва тара материаллари, эхтиёт кисмлари, кам бахоли ва тез эскирувчи буюмлар.
Хом-ашё ва асосий материаллар ишлаб чикарилаётган махсулот-ларнинг моддий асосини ташкил килувчи мехнат предметларидир.
Хом-ашёларга кишлок хужалиги ва казилма саноатининг махсулот-лари (дон, пахта, сут, гушт, сабзавот махсулотлари ва бошкалар) киради. Материалларга кайта ишлаш саноати махсулотлари,- ун, ёг, ёкилги мойлаш материаллари, канд ва бошкалар киради.
Ёрдам материаллар хом-ашё ва асосий материалларга кушимча равишда фойдаланилади ва ишлаб чикарилаётган махсулотларга маълум даражада истеъмол хусусиятларини беради, шунингдек, мехнат воситаларини таъмирлашда ва ишлаб чикариш жараёнини енгиллаштириш учун фойдаланилади.
Шуни эътиборга олиш зарурки, материалларни асосий ва Ёрдам материалларга булиш шартли характерга эга булиб бир тармокда асосий хисобланган материаллар бошка тармоклар учун Ёрдам материал булиши мумкин.
Сотиб олинган ярим фабрикатлар- кайта ишлашнинг маълум боскичини утган, лекин тайёр махсулот холатига етмаган хом-ашё ва материаллардир. Махсулот ишлаб чикраиш жараёнида улар хам асосий материаллар ролини бажаради ва уларнинг моддий асосини ташкил килади.
Ишлаб чикаришдан кайтарилган чикиндилар- тайёр махсулот ишлаб чикариш жараёнига сарфланган хом-ашё ва материаллар, ярим фабрикатлар кайта ишлаш жараёнидаги колдиклари.
Ёкилгиларни учга булиш мумкин,- технологик ёкилгилар, двигатель ва хужалик ёкилгилари. Технологик ёкилгилар технологик максадлар учун фойдаланилади. Двигатель ёкилгилари эса двигателни юргизиш учун ишлатилади. Хужалик ёкилгилари иситиш учун фойдаланилади.
Тара ва тара материаллари (коробкалар, коплар ва бошкалар) тайёр махсулотлар, ярим фабрикатлар, материаллар ва бошка нарсаларни кадоклаш, транспортировка килиш ва саклаш учун фойдаланилади.
Эхтиёт кисмлар- машина, асбоб-ускуна ва бошка мехнат воситаларини таъмирлаш учун ишлатилади.
Бундан ташкари ишлаб чикариш захиралари хар бир туркумнинг ичида хам маълум белгилари ва сифат курсаткичларига караб гурухланади. Масалан: Материалларнинг юкоридаги туркумланиши уларнинг синтетик ва аналитик хисобини ташкил килиш учун фойдаланилади.



Download 32.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling