Материалларнинг моҳияти, аҳамияти, таснифи, тавсифи ва улар ҳисобининг вазифалари


Download 75.02 Kb.
bet16/18
Sana07.01.2023
Hajmi75.02 Kb.
#1081463
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
5-дарс

2930 «Кўргазмадаги товарлар» - ушбу счёт улгуржи, чакана ва овқатланиш корхоналарининг реклама қилиш мақсадида кўргазмалар ва ярмаркаларга қўйилган товарларини ҳолати ва ҳаракатини акс эттиришга мўлжалланган.

  • 2940 «Вақтинча фойдаланишга бериладиган буюмлар» – ушбу счёт махсус шаҳобчалар орқали тўлов асосида вақтинча фойдаланишга қўйилган буюмларни ҳолати ва ҳаракатини акс эттиришга мўлжалланган.

  • 2950 «Товар билан бўлган ва бўш турган идишлар» -ушбу счёт товар билан бирга бўлган ва бўш турган идишларнинг ҳолати ва ҳаракатини акс эттиришга мўлжалланган.

  • 2960 «Комиссион тартибда сотишга берилган товарлар» –бу счёт махсус шаҳобчаларда комиссион тартибда сотишга берилган товарларнинг ҳолати ва ҳаракатини акс эттиришга мўлжалланган.

  • 2970 «Йўлдаги товарлар» –бу счёт пули тўланган ва таъминотчидан жўнатилган, лекинда корхонага ҳали келиб тушмаган товарларни акс эттиришга мўлжалланган.

  • 2980 «Савдо устамаси» –бу счёт савдо ва овқатланиш корхоналарида товарларга қўйилган савдо устамаларининг ҳолати ва ҳаракатини акс эттиришга мўлжалланган.

  • 2990 «Бошқа товарлар» –бу счёт юқорида номлари зикр этилган счётларда акс эттирилмаган турли бошқа товарларни, масалан консигнацияга берилган товарларни, ҳисобга олиш учун мўлжалланган.

    Юқорида келтирилган 2980 «Савдо устамаси» счётидан ташқари барча бошқа счётлар актив, доимий счётлар ҳисобланади, уларнинг дебетида товарларнинг қолдиқи ва кўпайиши, кредитида эса камайиши акс эттирилади. 2980 «Савдо устамаси» счёти контрактив счёт бўлиб, унинг кредитида қолдиқ товарларга тўғри келадиган савдо устамаларининг суммаси ва уларнинг кўпайиши, кредитида эса –савдо устамаларини камайиши акс эттирилади. Савдо устамаларининг суммасини товарларни сотилиши ва бошқа чиқимлари натижасида камайиши ушбу счётнинг кредитида «қизил ёзув» билан ҳам акс эттирилиши мумкин.


    2. Товар операцияларини узлуксиз тизимда ҳисобга олиш тартиби



    Download 75.02 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling