Материалларнинг моҳияти, аҳамияти, таснифи, тавсифи ва улар ҳисобининг вазифалари


Download 75.02 Kb.
bet2/18
Sana07.01.2023
Hajmi75.02 Kb.
#1081463
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
5-дарс

Асосий ишлаб чиқариш заҳираси деганда ишлаб чиқариладиган маҳсулотни асосий компонентини ташкил этадиган хом - ашё материаллар тушунилади. Масалан, колбаса ишлаб чиқарувчи корхона учун асосий хом-ашё материал бўлиб гўшт ҳисобланади. Қолган материаллар, айтайлик, чеснок, қалампир, туз, сирка, ўраш плёнкаси, шпагат ва бошқалар ушбу корхона учун ёрдамчи материаллар ҳисобланади. Худди шундай қурилиш ташкилотида қурилиш материаллари, транспорт корхонасида эҳтиёт қисмлар асосий ишлаб чиқариш захиралари бўлиб хизмат қилади.
Ишлаб чиқариш заҳиралари ҳисобининг вазифалари. Ишлаб чиқариш захиралари бўйича бухгалтерия ҳисобининг асосий вазифаларига қуйидагилар киради:

  • Ишлаб чиқариш захираларини уларнинг мохиятини очиб берувчи мезонларига мос равишда хисобга олиш;

  • Ишлаб чиқариш захираларини тугри туркумлаш ва гурухларга ажратиш;

  • Ишлаб чиқариш захираларини тугри бахолаш;

  • Ишлаб чиқариш захираларига килинган кушимча харажатларни (ташиб келтириш, бож ва солиқ тўловлари, курс ўртасидаги фарқлар, устамалар, сертификациялаш ва бошқалар) тугри хисобга олиш, уларни уз вактида сотиб олинган захиралар таннархига (кийматига) ёки корхона харажатларига киритиш.

  • Ишлаб чиқариш захиралари холати ва харакатини тугри, уз вактида ва тегишли бошлангич хужжатлар билан расмийлаштириш хисобга олиш;

  • Ишлаб чиқариш захираларига моддий жавобгарликни таъминлаш, моддий жавобгар шахслар томонидан ҳисоботларни туғри ва ўз вақтида тузилиши, тақдим этилишини назорат қилиш;

  • Ишлаб чиқариш захиралари ҳолати ва харакати бўйича моддий жавобгар шахсларнинг ҳисоботлари маълумотлари ва ҳисоб маълумотларини тўлиқ уйғунлигини таъминлаш;

  • Ишлаб чиқариш захираларининг бутлигини таъминлаш, бунинг учун уларни белгиланган муддатларда кайта руйхатдан утказиш (инвентаризация килиш), унинг натижаларини тугри аниклаш ва хисобга олиш;

  • Мавжуд ишлаб чиқариш захираларидан унумли фойдаланиш, бунинг учун омборларда меъеридан ортиқ захираларни сақламаслик, уларни қўшимча нобудгарчиликларига йўл қўймаслик, кераксиз материалларни сотиш ва унинг натижаларини тугри хисобга олиш;

  • Ишлаб чиқариш захираларини асосли равишда қайта баҳолаш ва унинг натижаларини ҳисобда тўғри акс эттириш;

  • Арзон баҳоли буюмларнинг эскиришини тўғри ҳисоблаш, тўлиқ эскирган буюмларни ўз вақтида ҳисобдан чиқариш, уларни баланс қийматини ҳисоботда тўғри акс эттириш.




Download 75.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling