Материалларнинг моҳияти, аҳамияти, таснифи, тавсифи ва улар ҳисобининг вазифалари
Ҳисоб сиёсатида 1510 –счётни қўллаш кўзда тутилмаган ҳолда
Download 75.02 Kb.
|
5-дарс
1. Ҳисоб сиёсатида 1510 –счётни қўллаш кўзда тутилмаган ҳолда
2. Ҳисоб сиёсатида 1510 –счётни қўллаш кўзда тутилган ҳолда
1.ТАЙЁР МАҲСУЛОТ (ИШ, ХИЗМАТ)ЛАР ҲИСОБИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ АСОСЛАРИ Тайёр маҳсулот (иш, хизмат)лар ҳисобининг вазифалари. Тайёр маҳсулот (иш, хизмат)лар бўйича бухгалтерия ҳисобининг асосий вазифаларига қуйидагилар киради: Тайёр маҳсулот (иш, хизмат)ларни уларнинг моҳиятини очиб берувчи мезонларига мос равишда ҳисобга олиш; Тайёр маҳсулот (иш, хизмат)ларни тўғри туркумлаш ва гуруҳларга ажратиш; Тайёр маҳсулот (иш, хизмат)ларни тўғри баҳолаш; Тайёр маҳсулотлар ҳолати ва ҳаракатини тўғри, ўз вақтида ва тегишли бошланғич ҳужжатлар билан расмийлаштириш; Тайёр маҳсулотларга моддий жавобгарликни таъминлаш, моддий жавобгар шахслар томонидан ҳисоботларни тўғри ва ўз вақтида тузилиши, тақдим этилишини назорат қилиш; Тайёр маҳсулотларнинг бутлигини таъминлаш, бунинг учун уларни белгиланган муддатларда қайта рўйхатдан ўтқазиш (инвентаризация қилиш), унинг натижаларини тўғри аниқлаш ва ҳисобга олиш; Тайёр маҳсулотларни ўз вақтида сотилиши, чунончи таннархдан паст баҳоларда сотилмаслиги, омборларда меъёридан ортиқ заҳираларни тўпланиб қолинишига йўл қўймаслик устидан назорат ўрнатиш; Тайёр маҳсулотларни асосли равишда қайта баҳолаш ва унинг натижаларини ҳисобда тўғри акс эттириш ва бошқалар. Тайёр маҳсулот (иш, хизмат)лар корхоналарнинг бош мақсади ва фаолиятининг асосий мазмунини акс эттириш нуқтаи назаридан бир-бирига тенглаштириладиган ҳисоб объектлари ҳисобланади. Шу боис ҳам ушбу тушунчалар ҳисоб объектлари сифатида биргаликда ишлатилади. Тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи корхоналар (заводлар, фабрикалар, фермер хўжаликлари ва бошқалар)да амалга оширилаётган ишлаб чиқариш жараёнининг пировард натижасидир. Ишлар – қурилиш, қурилиш монтаж ишларини олиб борувчи субъектлар (қурилиш ташкилотлари) фаолиятининг пировард натижасидир. Хизматлар – турли хизматларни (транспорт, банк, суғурта,коммунал, почта, алоқа, меҳмонхона,туристик, аудиторлик ва бошқалар) кўрсатувчи корхоналар фаолиятининг бош мақсадини ифодалайди. Хўш, тайёр маҳсулот, иш ва хизматлар ўзи нима? Тайёр маҳсулот деганда ишлаб чиқаришнинг барча технологик жараёнларидан ўтган, ортиқ қайта ишловни талаб қилмайдиган, ўзининг сифати бўйича давлат стандартларига, техник шартларга жавоб берадиган ва омборхоналарга қабул қилинган тайёр буюмлар тушунилади. Бажарилган ишлар деганда бажаришнинг барча технологик жараёнларидан ўтган, ортиқ бажаришни талаб қилмайдиган, ўзининг сифати бўйича давлат стандартларига, техник шартларга жавоб берадиган қурилиш, қурилиш-монтаж, таъмирлаш, реконструкция ва кенгайтириш ва бошқа хил ишлар тушунилади. Кўрсатилган хизматлар деганда кўрсатишнинг барча технологик жараёнларидан ўтган, лицензия талабларига ва шартларига жавоб берадиган хизмат турлари тушунилади. Корхонанинг фаолият турига қараб у ишлаб чиқарган тайёр маҳсулотлар, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар турлича бўлиши мумкин. Масалан, машинасозлик заводининг тайёр маҳсулоти бўлиб енгил ёки юк ташиш автомобиллари, нон комбинатининг тайёр маҳсулоти бўлиб – нон ва нон маҳсулотлари, қишлоқ хўжалик корхонасининг тайёр маҳсулоти бўлиб етиштирилган мева-сабзавотлар ва бошқа маҳсулотлар ҳисобланади. Қурилиш ташкилотларида бажарилган ишлар бўлиб қурилиш, таъмирлаш, реконструкция қилиш, кенгайтириш, модернизациялаш каби ишлар ҳисобланади. Банклар банк хизматларини, автобазалар автотранспорт хизматларини, меҳмонхоналар мехмонхона хизматларини кўрсатади. Тайёр маҳсулотлар, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар ушбу фаолият турларини олиб борувчи корхоналарда уларнинг ишлаб чиқариш жараёнининг пировард натижаси ҳисобланади. Уларни ишлаб чиқариш, бажариш, кўрсатиш харажатлари ҳисобини тартибга солиб турувчи асосий ҳужжат бўлиб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган «Маҳсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида низом» ҳисобланади. УшбуНизомга мувофиқ тайёр маҳсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш харажатлари уларнинг таннархини ташкил қилади. Тайёр маҳсулотлар корхоналарнинг айланма активларининг, улар таркибига кирувчи товар-моддий заҳираларнинг муҳим тури ҳисобланади. Уларнинг айланиш тезлиги талаб ва таклифга, сифатига, ишлаб чиқарилган ҳажмига, баҳосига ва бошқа омилларга боғлиқ бўлади. Ўз навбатида тайёр маҳсулотларнинг харидорлигига сотиш ҳажми, пул тушумлари, даромад ва бошқа кўрсаткичлар бевосита боғлиқдир. Шунинг учун ҳам тайёр маҳсулотлар бухгалтерия ҳисобининг муҳим объектларидан бири ҳисобланади. 4-сон БХМС га мувофиқ тайёр маҳсулотлар қуйидаги баҳоларда ҳисобга олинади: Ишлаб чиқаришдан олинганда – ҳақиқий таннархи бўйича; Баҳосини реал аниқлаш қийин бўлган буюмлар бўйича- режали (норматив) баҳода. Харидоргирлигини йўқотган, сифати паст ёки шикастланган ҳолларда- соф сотиш қийматида ( таннархдан паст бўлган қийматда). Тайёр маҳсулотлар чиқими қийматини баҳолаш худди ишлаб чиқариш заҳиралари каби корхона ҳисоб сиёсатида белгиланган ФИФО ёки АВЭКО усуллардан бирида амалга оширилиши мукин. Download 75.02 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling