Материалларнинг моҳияти, аҳамияти, таснифи, тавсифи ва улар ҳисобининг вазифалари


Товар операцияларини даврий тизимда ҳисобга олиш тартиби


Download 75.02 Kb.
bet18/18
Sana07.01.2023
Hajmi75.02 Kb.
#1081463
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
5-дарс

3. Товар операцияларини даврий тизимда ҳисобга олиш тартиби


Даврий ҳисоб тизими – бу тизим чакана савдо ва овқатланиш шаҳобчаларига тааллуқли бўлиб, унда ҳар бир товарнинг сотилиши қатъий ҳужжатлаштирилмайди, шу сабабли сотилган товарларнинг таннархини ҳар бир ҳужжат асосида аниқлаб бўлмайди. Ушбу тизимдаги корхоналар ҳисобот даври ичида товарларни сотиб олинишини вақтинчалик 9140 «Даврий ҳисобда товар-моддий бойликларни сотиб олиш» счётининг дебетида (кредит 6010 «Таъминотчилар ва пудратчиларчиларга тўланадиган счётлар» ва бошқалар), товарларнинг давр бошидаги ва давр охиридаги қолдиқларидаги фарқни эса вақтинчалик 9150 «Даврий ҳисобда товар-моддий бойликлар бўйича тузатишлар» счётининг дебетида (кредит 2910 «Омбордаги товарлар») акс эттирадилар. Давр охиридаги товарларнинг қолдиғи ушбу усулда фақат инвентаризация қилиш йўли билан топилади. Ҳисобот давр охирига келиб, юқоридаги вақтинчалик счётлар 9910 «Охирги молиявий натижа» счётининг дебетига ёпилади. Товарларнинг сотилиши ушбу усулда сотиш баҳосида қуйидаги ёзувлар билан акс эттирилади:
а) Нақд сотилганда
Дебет 5010 «Касса»
Кредит 9020 «Товарларни сотишдан олинган даромад»
б) Нақдсиз сотилганда
Дебет 4010 «Харидор ва буюртмачиларлардан олинадиган счётлар»
Кредит 9020 «Товарларни сотишдан олинган даромад»
Ҳисобот даври охирида товарларни сотишдан олинган даромад 9020 «Товарларни сотишдан олинган даромад» счётининг дебетига ва 9910 «Охирги молиявий натижа» счётининг кредитига ёпилади.
Download 75.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling