Материалларнинг моҳияти, аҳамияти, таснифи, тавсифи ва улар ҳисобининг вазифалари
Download 75.02 Kb.
|
5-дарс
Узликсиз ҳисоб тизими –ушбу тизим омборхоналарда товарларнинг келиб тушуши ва кетиши қатъий ҳужжатлаштириладиган улгуржи ва овқатланиш корхоналари учун хос. Унда товарларнинг сотиб олиш баҳосидаги қиймати 2910 «Омбордаги товарлар» счётининг дебетида ва уларни сотиб олиш манбалари ва усулларини кўрсатувчи счётларнинг кредитида (6010 «Таъминотчилар ва пудратчиларчиларга тўланадиган счётлар» ва бошқалар) акс эттирилади. Товарлар сотилганда сотиш баҳосида корхона даромадига олинади ( дебет 5010 «Касса», 4010«Харидор ва буюртмачиларлардан олинадиган счётлар» кредит 9020«Товарларни сотишдан олинган даромад»), бир вақтнинг ўзида сотилган товарларнинг таннархи сотиб олиш баҳосида ҳисобдан чиқарилади (дебет 9120 «Сотилган оварларнинг таннархи» кредит 2910 «Омбордаги товарлар»). Ҳисобот даври охирида даромад ва сотиш таннархини акс эттирувчи счётлар мос равишда 9910 «Охирги молиявий натижа» счётининг кредити ва дебетига ёпилади.
Товар-моддий бойликларни акс эттирувчи счётларнинг ( № 2910-2990) дебет ва кредитида юқорида келтирилган операциялардан ташқари бошқа қуйидаги хўжалик муомалалари ҳам акс эттирилади:
2910-2990 счётларда акс эттирилган товарларнинг аналитик ҳисоби моддий жавобгар шахслар, сақланиш жойлари, турлари, нави, баҳоси ва бошқа белгилари бўйича олиб борилади. Download 75.02 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling