Материалларнинг моҳияти, аҳамияти, таснифи, тавсифи ва улар ҳисобининг вазифалари


Download 75.02 Kb.
bet14/18
Sana07.01.2023
Hajmi75.02 Kb.
#1081463
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
5-дарс

Ўқув фаолияти натижалари:
1.Товарлар ва товар операциялари ҳисобини ташкил қилиш асослари
2.Товар операцияларини узлуксиз тизимда ҳисобга олиш тартиби
3.Товар операцияларини даврий тизимда ҳисобга олиш тартиби



Ўқитиш воситалари: видеопроектор, доска.

Ўқитиш усуллари: Тушунтириш, ақлий ҳужум.

Ўқитиш шакллари: Коллектив иш

Ўқитиш шароити: Техник воситалар билан таъминланган аудитория.

Мониторинг ва баҳолаш: Оғзаки, тест савол-жавоблари.



1.ТОВАРЛАР ВА ТОВАР ОПЕРАЦИЯЛАРИ ҲИСОБИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ АСОСЛАРИ

Товар деганда корхонанинг сотиш учун сотиб олинган ёки ишлаб чиқарилган моддий активлари тушунилади. Бу турдаги активларнинг характерли хусусиятларига қуйидагиларни киритиш мумкин:

  • Улар истеъмол қийматига эга бўлади, яъни одамларнинг истеъмол талабларини қондиради;

  • Улар қийматга эга бўлади, яъни пулда ифодаланган баҳога эга бўлади;

  • Айланма активлар бўлиб ҳисобланади, яъни маълум бир цикл давомида уларнинг заҳиралари янгиланиб туради;

  • Пулга ва бошқа активларга алмаштирилади;

  • Инвестиция воситаси сифатида қўлланилади;

  • Ижарага бериш объекти ҳисобланмайди.

Бухгалтерия ҳисобида товарлар турган жойига, эгалик қилиш ҳуқуқига, турларига, баҳосига ва бошқа белгиларига қараб акс эттирилади.
Турган жойига қараб товарларни омборлардаги, чакана савдо шаҳобчаларидаги, виставкадаги, комиссиядаги, консигнаторлардаги, йўлдаги ва бошқа товарларга бўлиш мумкин.
Эгалик қилиш ҳуқуқига кўра товарларни хусусий товарлар, консигнацион товарлар, комиссион товарларга ажратиш мумкин.
Товарларни сотишнинг асосан икки усули кенг қўлланилади: улгуржи ва чакана.

Download 75.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling