Материалшунослик
Download 0.64 Mb.
|
1-маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч иборалар
1-мавзу. Кириш. “Материалшунослик” фанини ўрганиш мақсади ва вазифалари. Машинасозлик материалларга қўйиладиган талаблар. “Материлшунослик” фанини саноатдаги ўрни. Металлар ва нометалл материаллар тўғрисида умумий маълумотлар. Режа 1.1. Кириш. 1.2. Материалларга қўйиладиган талаблар. 1.3. “Материлшунослик” фанини саноатдаги ўрни. 1.4. Металлар ва нометалл материаллар тўғрисида умумий маълумотлар. Таянч иборалар: Материалшунослик, янги материаллар, материалларнинг турлари, металлар, юқори технологик материаллар, ақлли материаллар, махсус хоссали материаллар, алоҳида хоссали материаллар. 1.1. Кириш "Материалшунослик" ўқув фанининг асосий мақсади ва вазифалари асосан қуйидагилардан иборат. Материалларни тўғри танлаб олиш учун талаба металл ва қотишмаларнинг кристалланиш жараёни қонунларини, кристаллик панжараларини ва уларнинг турларини, совишдаги аллотропик шакл ўзгаришларини, уларни мустаҳкамлигини ошириш усулларини, темир-углерод диаграмма ҳолатини, улар хоссаларининг тузилишларига ва кимёвий тартибига боғлиқлигини ва бошқа назарий амалий билимларини ўрганишлари керак. Бундан ташқари, металл ва қотишмаларнинг механик ва технологик хоссалари ҳам ўргатилади. Пўлат, чўян, рангли металлар классификациялари, маркаланиши ва ишлатилиш жойлари берилади. Махсус пўлатлар: зангламайдиган, ўтга бардош, оловбардош, асбобсозлик ва ҳ.к. ларнинг хоссалари, ҳар хил ҳарорат ҳамда муҳитда ишлаш қобилиятлари. Босим остида ишлашнинг металлшунослик асослари. Термик, кимёвий-термик ва термо-механик ишлаш асослари ва турлари. Машина ва механизмларда кенг ишлатиладиган металл ва қотишмалар: алюминий, мис, титан, магний ва ҳ.к. Нометалл материаллар, композицион материаллар. Мана шу материаллар 46-50 соат маъруза ичида ёритилиши керак. Лаборатория ва амалий машғулотлар давомида юқоридаги масалалар амалий томондан ўргатилади ва маъруза давомида олган билимлари мустаҳкамланади. Бунда талабалар қуйилган масалаларни мустакил ҳал қилишни, тажриба қилишни, мантиқан мулоҳаза қилишни ўрганадилар. Мустақил ишлаш давомида эса талаба ўқув адабиётларидан фойдаланиш, бор фикрларини мулоҳаза қилиш, умумлаштириш, ўз фикрини аниқлаш ва реферат ёзишни ўрганади. Машинасозликнинг ривожланиши, янги материалларни ва учиш аппаратларини яратиш ҳамда мавжуд материалларни мақсадли ишлатиш масалалари билан чамбарчас боғланган. Мухандис-конструктор, мухандис-технолог, мухандис эксплуация қилувчига ҳар доим ҳар хил хоссага эга материалларни танлаш билан шуғулланишга тўғри келади. Бир хил материаллар зангламайди, ўтга бардош; баъзилари сувда, ҳавода оксидланади, ҳарорат таъсирида ўз хусусиятларини йўқотади; баъзилари мустаҳкам, қаттиқ; баъзилари мўрт ва ҳ.к. Материалларни тўғри танлаш учиш аппарати сифатини оширади, эксплуатация қилиш муддатини узайтиради. Ушбу фаннинг мақсади келажак мутахассисларини шу муҳим масалани сифатли ҳал қилишга қаратилган ва уларни мустаҳкам ўргатишдан иборатдир. Бунда металлар ва қотишмаларнинг кристалл тузилиши, пластик деформацияланиши, тузилиши, термик ва кимёвий ишлаш усуллари ва бошқа хоссаларини яхшилаш жойлари каби масалалар баён қилинган. Қўлингиздаги маърузалар матни – ўқув қўлланма техника олий ўқув юртларида ушбу фанни ўқитиш соҳасидаги ўқув-услубий тажрибалар асосида тузилган. Download 0.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling